20.06.2018 йилдаги ПҚ-3789-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли қарорига мувофиқ ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базаларини мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли қарорига мувофиқ Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таркибидан чиқарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибига топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Oʻzbekoʻquvavtomatika» МЧЖнинг:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишли ҳудуди билан биргаликда, аввал Тошкент архитектура-қурилиш институтига топширилган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 массиви, 11 манзили бўйича жойлашган бино ва иншоотларни тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тегишли ҳудуди билан биргаликда, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9-уй манзили бўйича жойлашган Тошкент Телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуди билан биргаликда, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уй манзили бўйича жойлашган «O`zbeko`quvavtomatika» МЧЖ биноларини тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Тошкент архитектура-қурилиш институтига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Тошкент Телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Тошкент архитектура-қурилиш институтига топширилган бинода ўқишларини таълим тўлиқ тугаллангунга қадар давом эттирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Навниҳол кўчаси, 7-уй манзили бўйича жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини «O`zbeko`quvavtomatika» МЧЖга мулк ҳуқуқи билан топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уй манзили бўйича жойлашган бино ва иншоотларни «O`zbeko`quvavtomatika» МЧЖга топширишдан олдин навеслар ва бошқа қурилмаларни демонтаж қилиш ва олиб чиқиб кетиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни топшириш-қабул қилиш, шунингдек, улардан кейинчалик самарали фойдаланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 массиви, 11-уй манзили бўйича жойлашган Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Тошкентсувқурилишинвест» давлат муассасаси — буюртмачи этиб;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросаноатлойиҳа» МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи ташкилот — белгиланган тартибдаги савдо танловлари натижалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Tashgiprogor» АЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи ташкилот — белгиланган тартибдаги савдо танловлари натижалари бўйича белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент архитектура-қурилиш институтига — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида 2018 йилда бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ва қуриш учун капитал қўйилмалар лимитларини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги 2019 йил учун Ривожлантириш давлат дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш учун тегишли капитал қўйилмаларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3789-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 07/18/3789/1373-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)