Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2024 23.03.2018 йилдаги 212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июндаги 320-сонли «Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ўқувчиларини танлаб олишнинг самарали механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарорига
1-ИЛОВА

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда ўқувчилар деб аталади) танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги тизимидаги академик лицейларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академик лицейларга ўқувчиларни танлаб олиш иловадаги 1-схемага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда белгилаган тартиб асосида қуйидаги босқичларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг психологик-педагогик жиҳатдан ривожланишига ташхис қўйиш (дастлабки танлов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари (тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар) орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дастлабки танлов ҳар йили 10 июнга қадар умумий ўрта таълим мактабларидаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни академик лицейларга танлаб олиш мақсадида улар ўртасида психологик-педагогик ташхис қўйиш усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дастлабки танловдан ўтган ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилиш учун саралаш имтиҳонлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш квотаси ҳар бир академик лицейнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида ҳар йили 15 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир академик лицейда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича академик лицей директори раислигида Маслаҳат кенгаши ташкил этилади. Маслаҳат кенгашининг таркиби, унинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дастлабки танловдан ўтган ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларнинг саралаш имтиҳонларига қатнашиш ҳақидаги аризалари Маслаҳат кенгаши томонидан ҳар йили 20 июндан 30 июнга қадар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар Маслаҳат кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза (чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш белгиланган йўналишларда аризада қайси чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш ҳамда саралаш имтиҳонни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (фотосуратнинг орқа томонига ўқувчи ўқиган мактаб директори ўқувчининг шахсини тасдиқлаб имзо қўяди ва мактабнинг муҳри билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Маслаҳат кенгаши ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш муддатлари ва тегишли йўналишлар бўйича саралаш имтиҳонлари топшириладиган фанлар рўйхати ва фанлар бўйича саралаш имтиҳони шакли улар ўтказилишидан камида ўн кун олдин ўқувчиларга улар таълим олган мактаблар орқали хабар қилинади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади ва академик лицейнинг эълонлар тахтасига илиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Саралаш имтиҳонлари шаклига кўра ижодий имтиҳонлар ёки тест синовлари тарзида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисосликнинг хусусиятидан келиб чиқиб айрим таълим йўналишларида 3 та умумтаълим фанидан кўп бўлмаган фанлардан ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Ижодий имтиҳонлар оғзаки, ёзма иш, иншо, баён, диктант шаклида бўлиши мумкин. Ижодий имтиҳонлар ҳар бир фан бўйича Маслаҳат кенгаши тавсиясига асосан олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланадиган ҳар бири камида 5 — 7 нафар аъзодан иборат Имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейнинг айрим таълим йўналишлари хусусиятларидан келиб чиқиб 3 та умумтаълим фанидан тест синовлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тегишли олий таълим муассасаси ректори академик лицейларга кириш учун синовлар катта сиғимдаги биноларда ўтказилиши, тест жараёнининг энг кўп даражада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаб, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-оналари синовларни онлайн режимида кузатиб боришларига имконият яратилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Саралаш имтиҳонларининг натижалари тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар ўтказилган куннинг эртасига тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолибларини академик лицейларга ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган фан олимпиадалари III босқичида 1 — 5-ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилар саралаш имтиҳонидан озод этилади ва академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган танлов ва мусобақаларнинг республика босқичида 1 — 3-ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар тизимидаги академик лицейларга ўтказиладиган саралаш имтиҳонларидан озод қилинади ва тегишли академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Академик лицейларга ўқишга қабул қилинган ўқувчилар рўйхати саралаш имтиҳонлари натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган қабул квотасига мувофиқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг 9-синфни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхасини тақдим этиш учун академик лицей томонидан ўқувчи таҳсил олган умумий ўрта таълим мактабларига сўров юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни академик лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисида академик лицей директорининг тегишли буйруғи ҳар йили 30 июлга қадар расмийлаштирилади ва буйруқ нусхаси уч кун муддатда тегишли олий таълим муассасаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Академик лицей ўқувчиларининг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўқувчилар ўқишини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш бўйича аризалар ёзги таътил даврида 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади ҳамда 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўқувчилар ўқишини бир таълим муассасаси доирасида таълимнинг турдош ва мос йўналишлари бўйича кўчириш академик лицей директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўқувчилар ўқишини турдош ва мос йўналишлар бўйича бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўқувчилар ўқишини бир академик лицейдан бошқасига кўчиришда ўқувчи таълим олаётган академик лицейга ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар қуйидаги ҳужжатлар йиғма жилдини тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўқувчининг ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларнинг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етган бўлса, ўзининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) таълим муассасасининг номи, таълим йўналиши, курс, гуруҳ кўрсатилган ҳолда рейтинг дафтарчасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ота-онаси (ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар)нинг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси, паспорт олган ўқувчининг паспорти нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўқишни кўчириш тўғрисидаги ўқувчининг ҳужжатлар йиғма жилди бир ҳафта муддатда академик лицей директори томонидан олий таълим муассасасининг йўлланма хати асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 1 августга қадар ҳужжатлар йиғма жилди қабул қилинади ҳамда 15 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, натижалари ҳақида тегишли олий таълим муассасасига ёзма хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган ёзма хабар асосида олий таълим муассасаси ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўқишни кўчиришга рухсат берилган ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори 3 кун муддатда ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори ўқувчи илгари ўқиган академик лицей директорига ўқувчининг шахсий ҳужжатларини юбориш ҳақида сўровнома юборади. Сўровномани олган академик лицей директори ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради ва уч кун муддатда ўқувчининг шахсий ҳужжатларини ўқишга қабул қилган таълим муассасасига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Академик лицей ўқувчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки мамлакатга чиқиб кетганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ўқувчининг, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ташаббусларига кўра ўз аризасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) вафот этганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўқувчилар 30-банднинг «а», «б», «в», «г» ва «е» кичик бандлари бўйича ўқув йили давомида, «д» кичик бандига асосан эса академик лицей педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ ўқув семестри тамом бўлганидан сўнг 3-иловадаги схемага мувофиқ ўқишдан четлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар академик лицей директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига тақдим этилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўқувчиларни ўқишдан четлатишда ҳужжатларнинг ишончлилиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун масъулият академик лицей директорига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасасига ўқишга кириши даражасига мувофиқ таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларига нисбатан чоралар кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасасига ўқишга кириши кўрсаткичларига мувофиқ тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган тегишли олий таълим муассасаларининг ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари, масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари иш берувчи томонидан қўлланилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси 80 фоиздан ортиқ бўлганда тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар, академик лицейлар директорлари, ўқувчилари юқори натижа кўрсатган йўналишда дарс машғулотларини ташкил этган барча профессор-ўқитувчиларга кейинги ўқув йилининг 1 январидан бошлаб ўқув йили якунига қадар уларнинг иш ҳақига қўшимча равишда 50 фоиз миқдорида устама ҳақ олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70 фоиздан 80 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 фоиздан 70 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоиздан 60 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида бир марталик жарима қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. 33-банднинг 2-кичик бандида белгиланган интизомий жарималар 2018/2019 ўқув йили якунидан бошлаб академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши даражасига мувофиқ тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари, ўқувчилари ўқишга кирмаган йўналишда дарс машғулотларини ташкил этган барча профессор-ўқитувчиларига (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно) нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. 2017/2018 ўқув йили якунида академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши даражаси 50 фоиздан паст бўлганда тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари, ўқувчилари ўқишга кирмаган йўналишда дарс машғулотларини ташкил этган барча профессор-ўқитувчиларига (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно) нисбатан бир ойлик лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида бир марталик жарима қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши даражасига мувофиқ интизомий жазо чораси қўлланилган раҳбар ходимларга кейинги ўқув йили давомида иш ҳақига устама белгилашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Интизомий жазо ўқувчиларнинг академик лицейга қабул қилинишидан то уни битириб кетгунга қадар бўлган даврдаги ўқиш жараёнининг савиясидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари ва профессор-ўқитувчиларининг иш фаолиятига алоҳида баҳо берилган ҳолда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Саралаш имтиҳони натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган олий таълим муассасаларида Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўқувчиларни академик лицейларга танлаб олиш жараёнларидан ёки олий таълим муассасасининг интизомий жазо қўлланилиши тўғрисидаги қароридан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомга

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Академик лицей ўқувчиларини ўқишини кўчириш тартиби

3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ўқувчиларини ўқишдан четлатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 28-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сон қарори)» 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда) илованинг 1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/212/1366-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)