16.06.2018 йилдаги 454-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 мартдаги 209-сон қарорига мувофиқ, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиботлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулки объектларига доир битимларни содир этишда оммавийлик ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий органлари

Баҳолаш ташкилотининг объект қийматини баҳолаш ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилиги экспертизасини ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосасида аниқланган миқдорда объектларни сотиш тўғрисида буйруқчиқариш.

Объектларни сотиш ҳолатларида, инвестицион мажбуриятларнинг минимал қиймати миқдори Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади.

Объектни ижарага бериш ҳолатларида, таянч ставкаси белгиланган тартибда аниқланади.

Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тўғрисида ҳужжатлар тўпламини ижобий кўриб чиқишдан кейин 10 кун ичида.

Объектни ижарага берувчи ва балансда сақловчи томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномаси асосида 5 кун ичида.

2-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий органлари

Оператор билан савдоларни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномани тузиш.

Хизмат кўрсатиш шартномасида

кўрсатилган муддатларда.

Агентлик, унинг ҳудудий органлари, савдолар оператори

ОАВ да ва Агентлик веб-сайтида электрон савдоларни ўтказиш (аукцион ёки танлов) тўғрисида эълонни жойлаштириш, сотиш (ижарага бериш) учун таклиф этилган объектлар тўғрисида маълумотни ошкор этиш.

Объектларни сотиш (ижарага бериш)ҳолатида — электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин.

Савдолар оператори

Савдолар ташкилотчиси томонидан электрон савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш.

Савдоларни ўтказиш тўғрисида эълонда кўрсатилган муддатларда.

(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)