Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Қарори
«Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 13 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2040-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 4 октябрдаги 7, 10, 32-сон «Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2040, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 507-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 май,
36-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 май,
30-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 май,
16-қ/қ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2040-1/1349-сон)