Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2025 11.06.2018 йилдаги 436-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сонли «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорига мувофиқ ҳамда ер қаърининг геологик ўрганилиши, ундан оқилона фойдаланилиши ва муҳофаза этилишининг тегишли назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси деб аталади) икки ҳафта муддатда ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга доир барча архив ҳужжатларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини сақлаб туришга молиявий маблағларни назарда тутсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг юкланган вазифаларга мувофиқ самарали фаолияти юритишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
436-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 436-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инспекция Давлат геология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Давлат геология қўмитасининг буйруқларига ва ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инспекция ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инспекция ер қаъридан барча фойдаланувчиларнинг ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, сувдан фойдаланиш ва ер ости манбалари сувини истеъмол қилишга оид қонунчилик талабларига, бу борадаги ишларни амалга ошириш юзасидан белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя этишини, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларда белгиланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини таъминлаш бўйича Давлат геология қўмитаси олдида жавобгардир.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўз ваколатлари доирасида бериладиган кўрсатмалар давлат ва хўжалик бошқарувининг барча органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекцияларининг кўрсатмаларини бажармаган юқорида қайд этилган органларнинг мансабдор шахслари ва юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар қонунчиликка биноан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган ғазначилик шахсий ҳисобварақларига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Инспекциянинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлаш борасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатлари ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинган қарор ва хулосалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича илғор услубларни жорий этиш, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўз фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, маркшейдерлик ишларини амалга оширган ҳолда етказилган зарар миқдорини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 294-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2019 й., 09/19/294/2917-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инспекция ўзига юкланган вазифаларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлаш борасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатлари ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланиши, кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалаларга доир қоидалар, йўриқномалар ва нормаларни тасдиқлаш учун тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб оладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг кон-геология фаолиятини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хом ашёни геологик ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда, саноат ва тажриба-саноат йўли билан қазиб олишга берилган конларда тоғ ишларини маркшейдерлик ва геологик таъминлашда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда унинг муҳофаза этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланувчиларнинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналари ва объектларини ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва вақтинча тўхтатиб қўйиш бўйича белгиланган тартибга риоя этишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асосланмаган ва ўзбошимчалик билан қурилишларга йўл қўймасликни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун ер қаъридан фойдаланиш рухсатномалари, техник лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлардаги шартларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
(9-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини янада ўрганиш, фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олиш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланишда қўлланиши мумкин бўлган қидирув тоғ конлари ва қудуқлари, геология ва техник ҳужжатларнинг, маъданлар ва тоғ жинслари намуналари, керн, фойдали қазилма намуналари дубликатларининг сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрогеология қудуқларини бурғулаш ва ишлатишда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлайди, ер қаърининг ноёб объектлари, ер ости минерал шифобахш ва ичимлик сувларини муҳофаза қилиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган тавсия ва кўрсатмаларни ҳар йили таҳлил қилади ҳамда баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинган қарор ва хулосалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш учун рухсатнома бериладиган ер қаъри участкасида дастлабки текширувларни ўтказади, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг келишилган ҳажмларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинадиган қарорлари ҳамда хулосаларига мувофиқ конлардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
(9-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдали қазилма конларига ишлов бериш учун тоғ ажратмаларини тақдим этади, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчилар тақдим этадиган кон ишларини ривожлантириш режаларини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини тўлиқ геологик ўрганишни, қидирилаётган фойдали қазилма конларига, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкаларига ишлов беришнинг тоғ-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шартларга риоя этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда уларнинг таркибидаги асосий ва бирга учрайдиган компонентлар захираларининг миқдорлари ва сифати, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиладиган ер қаъри участкаларининг табиий хусусиятлари ҳақида дастлабки материалларнинг тўлиқлиги ва ишончлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили фойдали қазилмани қазиб олиш ҳажмлари тўғрисида белгиланган шаклдаги ҳисоботларни қабул қилади ва уларни Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондига қайта юборишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қазиб олинадиган конлар бўйича йиллик ҳисобот балансларида фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари ҳисобини юритади, шунингдек, геологик ўрганиш ишлари натижаларининг, қазиб олувчи корхоналар ҳисобидан чиқарилаётган қазиб олинган ва йўқотилган қазилмаларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди;
(9-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналарининг техник лойиҳаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ҳамда қайта ишлашда фойдали қазилмаларни йўқотиш ва уларнинг камайиш нормативларини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини тўлиқ ва комплекс ўрганишни, улардан фойдали қазилмаларни янада тўлиқ қазиб олиш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда ва барча компонентлар ажратиб олинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конларга фойдали қазилмаларнинг асоссиз юқори даражада йўқотилиши ва сифатининг пасайишига йўл қўймайдиган усул ва услубларда ишлов берилишини, шунингдек, тоғ ишларини ривожлантириш режаларининг бажарилиши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлашда уларнинг йўқотилиши ва камайиши бўйича белгиланган нормативларга риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқ йўқотилишига йўл қўйилганини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инспекция ўз ваколати доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси Илмий-техник кенгашининг ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ўтказиш лойиҳа-смета ҳужжатларини, уларнинг натижалари бўйича ҳисоботларни, шунингдек, Илмий техник кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган бошқа масалаларни муҳокама этишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларга оид материалларни тайёрлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитасининг Инспекция фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича буйруқлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини геологик ўрганиш ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш масалаларини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза этиш масалалари бўйича корхона ва объектларда тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотларга фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш ҳамда минерал хом ашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларининг аниқланган бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон-геология фаолиятни текшириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, махфий режимдаги объектлар, шунингдек, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларида бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларини бузган мансабдор шахслар ва фуқароларни ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости манбалари ҳисобидан сувдан фойдаланувчи объектларни эксплуатация қилувчи, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлаш ишларини олиб борадиган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбдор шахсларни маъмурий ва/ёки жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлардан сувдан фойдаланиш ҳамда ер ости манбалари сувини истеъмол қилиш, фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, тоғ ишларини геологик-маркшрейдерлик таъминлашда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза этиш масалалари ҳақида зарур ахборотни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Давлат геология қўмитасининг ва давлат бошқа органлари, шунингдек, ихтисослашган ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланувчиларга кон-геология фаолиятини назорат қилиш масалалари бўйича маслаҳат ва зарур услубий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилма конларига ишлов бериш учун белгиланган тартибда кон ажратмасига эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маълумотлар базасини ҳар йили шакллантириш ва янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланувчилар талабларига биноан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва геология-қидирув ишларини назорат қилиш соҳасидаги амалдаги тартиб-қоидалар, талаблар ва бошқа масалалар тўғрисида уларни бепул хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари қонун ҳужжатларига мувофиқ кон-геология фаолиятини назорат қилиш соҳасида бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавоб берадилар. Инспекция инспекторларининг жавобгарлик даражаси лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инспекторларини лавозим йўриқномалари Давлат геология қўмитасининг раиси билан келишган холда Инспекция бошлиғи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Инспекциянинг кон-геология назорати бўйича фаолиятига асоссиз тўсқинлик қилган ва ушбу назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларга нисбатан жазо қўллаш билан таҳдид қилган ёки босим ўтказишга ҳаракат қилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинлайдиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи кон-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори (кейинги ўринларда бош давлат инспектори деб аталади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи Давлат геология қўмитаси раиси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайдиган ва лавозимдан озод этадиган икки ўринбосарига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон фаолиятини назорат қилиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология фаолиятини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Инспекция бошқарув аппарати, ҳудудий давлат инспекторлари, қўшимча бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий инспекциялардан таркиб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Инспекция бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Инспекцияга юкланган вазифа ҳамда функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Инспекция тузилмасини ўзгартириш бўйича асосланган таклифлар киритади, белгиланган умумий сон доирасида Инспекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ходимларини мукофотлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар номзодини белгиланган тартибда мукофотлашга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ва унинг ҳудудий инспекцияларида ижроси интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳудудий инспекциялар ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инспекциянинг инспекторлар таркибига фарқланувчи белгиларга эга формали кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Инспекция инспекторлари ўз вазифаларини бажариш учун ер қаъридан фойдаланувчилар уларни хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, автомобиль транспорти, телефон алоқаси билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Инспекцияни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Инспекция бюджет ташкилоти ҳисобланади ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун белгиланган тартибда ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 294-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2019 й., 09/19/294/2917-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқламаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Инспекция ходимларининг иш ҳақи — меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини қўллаган ҳолда икки баробар миқдорда белгиланади ва Давлат геология қўмитаси ходимлари учун белгиланган миқдорда узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун лавозим маошига устамалар, иш ҳақига белгиланган миқдорларда туман (ҳудудий) коэффициентлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа қўшимча тўловлардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 83-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2020 й., 09/20/83/166-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси ҳайъатининг қарори билан Инспекция ходимларига бошқа рағбатлантирувчи чоралар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Инспекция қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка биноан жавоб беради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/436/1334-сон; 10.04.2019 й., 09/19/294/2917-сон; 15.02.2020 й., 09/20/83/166-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)