19.05.2018 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси янги таҳрирда қабул қилинганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори фуқаролик ишларини кўришда фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш зарурлигига, уларга риоя қилмаслик эса, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ҳуқуқлари бузилишига олиб келишига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (бундан буён матнда суд деб юритилади) мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги, аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги масала судья томонидан у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тегишли ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилиши лозим (ФПК 192-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори ажрим чиқармасдан туриб аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга йўл қўйилмаслигига қаратилсин. Мазкур талаб қарши даъвога ҳам тегишли бўлиб, у ФПК 199-моддасига мувофиқ умумий қоидаларга биноан (судловга тегишлилик бундан мустасно) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья фақат ФПК 194, 195-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этишга ёки қайтаришга ҳақли бўлиб, бунда қонунда назарда тутилган асослар рўйхати тугал эканлиги инобатга олиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арз қилинган талаблар исботланмаганлиги, даъво муддати ўтганлиги ва қонунда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги ажрим нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан аризага илова қилинган ҳужжатлар билан бирга аризачига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қайтариш ҳақидаги суд ажрими устидан апелляция ёки кассация тартибида хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин бўлиб, ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қарши даъвони у ФПК 200-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаслиги сабабли қабул қилишни рад қилиш ҳақидаги ажрим устидан, бу ҳолат судга мустақил даъво тақдим этилишига тўсқинлик қилмаслиги туфайли, шикоят берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шуни назарда тутиш лозимки, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш фуқаролик процессининг муҳим босқичи бўлиб, бу ишнинг ўз вақтида, ҳар томонлама, холисона кўриб чиқилиши ва ҳал қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни суд муҳокамасига ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш судга қуйидаги имкониятларни беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда амал қилиниши лозим бўлган қонунни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни ҳал қилиш учун лозим бўлган далиллар доирасини аниқлаш ва уларнинг ўз вақтида суд мажлисига тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби тўғрисидаги масалани ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан зарур бўлган далиллар тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларни яраштиришга эришиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья ФПК 204-моддасида назарда тутилган барча зарур ҳаракатларни бажариш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, ишни суд муҳокамасига тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар, башарти бундай зарурат кечроқ келиб чиқса, тегишли ажрим қабул қилинганидан сўнг ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги, шунингдек уни тайёрлаш билан боғлиқ равишда чиқарилган ажримлар ишнинг кейинги ҳаракатига таъсир қилмайди ва улар устидан шикоят (протест) берилмайди, далилларни таъминлашни рад этиш ва даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш учун ФПК 202-моддасида белгиланган ўн кунлик муддат алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар бўйича (масалан, мулк ҳуқуқи вужудга келиши ёки тугаши (шу жумладан, битимлар, ворислик, давлат мулкини хусусийлаштириш), ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ низолар бўйича, шунингдек экспертиза ўтказиш, суд топшириғи юбориш, ишни кўраётган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида бўлган фуқаролар ёки ташкилотлардан материаллар олиш талаб этиладиган ишлар бўйича суднинг асослантирилган ажрими билан йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алимент ундириш, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги шунингдек, боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати узайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 207-моддасида назарда тутилган фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилишнинг умумий ва қисқартирилган муддатлари ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тугаган кундан ҳал қилув қарори қабул қилинган ёки аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, ишни бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган кун қўшилган ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан битта аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган ва улардан биттаси учун қонунда кўриш ва ҳал қилишнинг қисқартирилган, бошқалари учун эса, умумий муддати белгиланган бўлса, иш умумий муддатда кўрилиши ва ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта иш юритишга бирлаштирилган ишларни кўриш ва ҳал қилиш муддати кейин қўзғатилган иш бўйича белгиланади. Талабларнинг бир қисми алоҳида иш юритишга ажратилганда, ажратилган талаб бўйича ишни кўриш ва ҳал қилиш муддати талабни ажратиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юритиш тўхтатилганидан у тиклангунга қадар бўлган вақт ишни кўриш муддатига қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шикоятни (протестни) кўришга кетган вақт ишни кўриш муддатига қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суд топшириғини бажариш қонунда белгиланган барча талабларга риоя этилган ҳолда суд мажлисида амалга оширилиши лозим (ФПК 104 моддаси). Бунда ишда иштирок этувчи шахслар ФПК 40-моддасига биноан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг илтимосномасига асосан ёзма тушунтиришлар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилиши мумкин. Тарафлар ва учинчи шахслар номидан тушунтиришларни уларнинг вакиллари беришлари мумкин. Гувоҳлар била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд топшириғини бажариш пайтида тузилган суд мажлиси баённомасида иш бўйича аҳамиятга эга ҳолатлар ва қўйилган саволларга тўлиқ жавоблар акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Далилларни таъминлаш ҳақида ариза кўрилаётганда шуни назарда тутиш лозимки, ФПК 76 ва 77-моддаларига мувофиқ у қуйидаги тарзда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш қўзғатилгандан олдин ҳам, кейин ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақат ишни кўраётган судга, балки далилларни таъминлаш бўйича процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши лозим бўлган жойда фаолият юритаётган судга ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни таъминлаш ҳақидаги аризани кўришда суд ФПК 77-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилларни таъминлаш тартибида тўпланган материаллар тегишлилиги бўйича ишни кўриб чиқаётган судга юборилади ёки аризачига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шуни назарда тутиш лозимки, шахснинг бузилган ҳуқуқларни тиклашга қаратилган суд қарорини амалда ижро қилиш ФПК 106-моддасида назарда тутилган даъвони таъминлаш чоралари ўз вақтида ва тўғри танланганлигига боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, ариза қабул қилиниб, иш қўзғатилгандан сўнг судья низонинг хусусиятига қараб, манфаатдор шахсдан бундай ариза келиб тушган-тушмаганлигидан қатъи назар, даъвони таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш масаласини ҳал қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони таъминлаш чораларини кўраётган судья аризачининг ихтиёри билан боғлиқ эмас ва даъвони таъминлаш бўйича чоралар арз қилинган талабларга мутаносиб бўлишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ ишларни кўришда даъвони таъминлаш чораларини кўриш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ФПК 156-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари суднинг айрим процессуал ҳаракатлари, шунингдек ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса, буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинадилар. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан электрон почта манзили кўрсатилган бўлса, хабар электрон ҳужжат кўринишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ФПК 213-моддасига кўра, суд мажлисида ҳозир бўлган процесс иштирокчилари шахси суд томонидан уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, хизмат гувоҳномаси ва бошқа ҳужжат) асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек мансабдор шахсларига нисбатан бундан ташқари, уларнинг ваколат доираси текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомала лаёқати чекланганнинг васийси ёки муомалага лаёқатсиз шахснинг ҳомийси томонидан қўзғатилган иш бўйича фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори мавжудлиги текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 67-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган шахсларни суд мажлисида иштирок этиш масаласини ҳал қилишда шуни назарда тутиш лозимки, қонунга асосан судда профессионал фаолият билан вакил сифатида фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганда, шунингдек, суд мажлисида аудио ёки видеоёзув амалга оширилганда, суд бу ҳақда ишда иштирок этувчи шахсларни огоҳлантиради ва ФПК 208-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суд мажлисида аудио ёки видеоёзув тарафлар розилиги билан амалга оширилиши мумкинлигини тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисини оммавий ахборот воситалари орқали трансляция қилишга ишда иштирок этувчи шахслар розилиги ва раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади. Бу ҳаракатлар суд мажлиси залида фақат раислик қилувчи томонидан кўрсатилган жойдан туриб амалга оширилиши лозим ва вақт бўйича чегараланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аризани кўрмасдан қолдириш оқибатлари мазкур ҳуқуқий институтни қўллаш асосларига боғлиқ бўлганлиги сабабли, суд ФПК 123-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ўз ажримида манфаатдор шахсларга аризани кўрмасдан қолдириш оқибатларини ва бунга асос бўлган сабабларни бартараф этиш йўлларини тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани ФПК 122-моддасининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ФПК 72-моддаси талабларига кўра, ишни кўриб чиқишда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бунда иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, шунингдек улар тарафлардан қайси бири томонидан исботланиши лозимлигини белгилаш қонун билан суднинг зиммасига юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арз қилинган талаблар ва эътирозлар хусусиятини инобатга олган ҳолда зарур исботлаш воситалари доирасини белгилаш чоғида, суд тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Қўшимча далиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирган ҳолларда, суд уларнинг илтимосномасига кўра далилларни йиғишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилган, алоқадорлик (ФПК 73-моддаси) ва мақбуллик (ФПК 74-моддаси) талабларига жавоб берадиган ҳар бир далил суд муҳокамаси давомида текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аноним хатларда ва келиб чиқиши номаълум бўлган бошқа маълумотлар, шунингдек қонунга зид равишда ёзиб олинган телефон сўзлашувлари далил ҳисобланмайди ва ФПК 71, 74-моддаларига асосан суд уларни кўриш учун қабул қилмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Судларга тушунтирилсинки, жавобгар томонидан даъво талаблари қисман тан олинган ва у суд томонидан қабул қилинганда, далиллар фақат даъвонинг жавобгар томонидан тан олинмаган қисми бўйича текширилади. Бундай ҳолда ҳал қилув қарори ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича барча арз қилинган талаблар юзасидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар арз қилинган талабларни тўлиқ тан олганда ва суд уни қабул қилганда, арз қилинган талабларни қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори тақдим этилган далиллар текширилмаган ҳолда қабул қилинади. Бундай ҳолда жавобгар даъвони тан олганлигини қабул қилиш тўғрисида суд томонидан алоҳида ажрим чиқарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир тараф ўз талаб ва эътирозларига асос сифатида келтирган факт иккинчи тараф томонидан тан олинганлиги суд мажлиси баённомасига киритилиб, фактни тан олган тараф томонидан имзоланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд лозим деб топса, суд мажлиси баённомасига киритилган тушунтиришлар, кўрсатувлар, шунингдек баёнотлар ва хулосалар тегишли тарафлар, гувоҳлар, мутахассислар ва экспертлар томонидан имзоланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Текширилаётган далиллар ишончлилигига шубҳа туғилганда, суд уларни мазмуни ва расмийлаштирилиши тўғрилигини текшириш, зарур ҳолларда эса мутахассис жалб этиш ёки тегишли экспертиза тайинлаш йўли билан ҳал этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мутахассисни далилларни текширишда маслаҳат ва тушунтириш олиш ёки бевосита техник ёрдам кўрсатиш (фотосуратга олиш, план ва схемаларни тузиш, экспертиза учун намуна олиш ва ҳоказо) учун жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт хулосаси талаб этиладиган саволлар доираси ишда иштирок этувчи шахслар фикрини инобатга олган ҳолда белгиланади. Шуни назарда тутиш лозимки, ҳал этилиши суднинг ваколатига тегишли бўлган масалаларни (масалан, уйни мулк ҳуқуқидаги улушини инобатга олган ҳолда бўлиш имконияти тўғрисида эмас, балки уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи борлиги ёки фуқаронинг касаллиги хусусияти тўғрисида эмас, балки муомалага лаёқатлилиги масаласини) экспертиза олдига қўйилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт хулосасини ўрганишда суд унинг экспертиза ҳал этиши учун қўйилган саволларга мувофиқлиги, шунингдек унда мавжуд хулосалар тўлиқ ва асосланганлигини текшириши лозим бўлиб, саволлар туғилганда, суд экспертни тушунтириш бериш ёки хулосани тўлдириш мақсадида сўроқ қилиш учун чақиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан янги далилларни талаб қилиб олиш, иш муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ва иш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича илтимосномалар бевосита улар арз қилинганидан сўнг суд процесси бошқа иштирокчиларининг фикри инобатга олинган ҳолда, ажрим чиқариш йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Иш муҳокамаси кейинга қолдирилганда, суд кейинги суд мажлиси вақтини шу давр мобайнида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни инобатга олган ҳолда тайинлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади, ФПК 39-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни ишга жалб қилиш ҳоллари бундан мустасно бўлиб, бундай ҳолда иш муҳокамаси бошидан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ФПК 118-моддасида белгиланган иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари муайян ҳолатлар билан боғлиқ бўлиб, бундай ҳолатлар вужудга келиши суд зиммасига уни тиклаш мажбуриятини юклаши сабабли, суд мазкур ҳолатлар вужудга келган-келмаганлигини вақти-вақти билан текшириб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юритиш тўхтатиб турилган ҳолларда, суд ишда иштирок этувчи шахсларга иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар барҳам топганлиги ҳақида судни хабардор қилиш зарурлигини тушунтириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, иш юритиш тиклангунга қадар суд бирор-бир процессуал ҳаракатни амалга оширишга ҳақли эмас, даъвони ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ФПК 144-моддасига мувофиқ мажбурий келтириш процессуал мажбурлов чораси сифатида, фақат шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, унинг суд муҳокамасида иштироки қонунга кўра шарт бўлган ёки суд томонидан шарт деб топилган ҳолларда қўлланилишига йўл қўйилади. Мажбурий келтириш ҳақидаги суд ажрими ижроси унда кўрсатилган ички ишлар органига юклатилади. Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатларни ундириш масаласи суд томонидан ажрим чиқарилган пайтда ёки ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинаётган пайтда ҳал қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тушунтирилсинки, судга ҳурматсизлик кўрсатганлиги учун шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ФПК 150-моддаси тартибида чиқарилган суд қарори устидан ФПК IV бўлимида белгиланган тартибда хусусий шикоят (протест) келтирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 315-моддасининг биринчи қисми, 317-моддасининг учинчи қисми).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 165-моддасида назарда тутилган талаблар бўйича жавобгарни (қарздорни) қидириш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида ҳам, суд муҳокамаси давомида ҳам эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қидирув иши бўйича қилинган харажатларни ундириш масаласи суд томонидан ФПК 251-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ФПК 254-моддасига мувофиқ даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа холларда, суд даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, иш фақат ФПК 280-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган барча ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига такроран келмаганда, суд ишни, даъвогарнинг фикридан қатъи назар, сиртдан иш юритиш тартибида кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жавобгар суд мажлисида ҳозир бўлиб, бироқ у тугагунга қадар суд мажлиси залини ўзбошимчалик билан тарк этса ёки иш бўйича эълон қилинган танаффусдан сўнг узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, суд иш муҳокамасини давом эттириши мумкин. Бундай суд мажлисида қабул қилинган ҳал қилув қарори сиртдан қабул қилинган ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят (протест) берилмайди, чунки бундай ҳолда сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори устидан ФПК 43-бобида назарда тутилган тартибда шикоят (протест) берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Суд мажлиси баённомаси мазмуни ва уни тузиш тартибини белгиловчи ФПК 277, 278-моддалари талабларига қатъий риоя қилиниши, ўз вақтида баённома юзасидан эътироз билдириш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят берилишини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур қарор қабул қилиниши, шунингдек қонунчиликка ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида»ги 19-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 14-сонли, 2010 йил 14 майдаги 5-сонли, 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли ва 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон