15.05.2008 йилдаги 14-сон
а) рус тилидаги матни ўнинчи бандининг тўртинчи хатбошисидаги «согласно статье 494 ГК» жумласи «согласно статье 1009 ГК» жумласи билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. Бериладиган аризанинг шакли ва мазмуни бўйича ФПКнинг 148, 149-моддаларида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.».
а) биринчи бандидаги «1992 йил 9 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси» сўзлари билан алмаштирилсин. Мазкур банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бошқармаси томонидан 1993 йил 28 июнь куни тасдиқланган «Давлат божи тўғрисида»ги йўриқнома» сўзлари чиқарилсин;
б) тўртинчи банди биринчи жумласидаги «судларда Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 329-моддасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) олтинчи банди биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 328-моддаси ва 336-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, ушбу кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, судларга бериладиган аризалардан давлат божи ариза берилгунга қадар тўланади.»;
г) ўн олтинчи банди биринчи жумласидаги «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) ўн саккизинчи банди учинчи жумласидаги «Давлат божи тўғрисида» Қонунининг» 2-моддасида ва «Давлат божи тўғрисида»ги Қўлланманинг 22-бандига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337-моддасига» жумласи билан алмаштирилсин.
а) тўққизинчи банди учинчи хатбошисининг охирги жумласидаги «ҳал қилув қарори билан танишиш учун белгиланган куннинг эртасидан бошлаб» сўзлари «ҳал қилув қарори чиққан кундан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин. Рус тилидаги матни мазкур бандининг учинчи хатбошисидаги «кассационной» сўзи чиқарилсин;
б) ўн тўртинчи банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, даъвогар ишнинг кўрилишига эътироз билдирмаган бўлса, суд ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин (ФПК 224-моддасининг 1-қисми).
Судлар шуни эътиборда тутишлари лозимки, ФПК 224-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра, судья ишни суд мажлисига барча жавобгарлар келмаган тақдирдагина сиртдан иш юритиш тартибида кўриши мумкин. ФПКнинг 225-моддасига мувофиқ даъвогар ишни жавобгар иштирокисиз сиртдан кўришга рози бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдириши ва келмаган жавобгарга ишнинг янгидан кўрилиш вақти ва жойи ҳақида қайта хабар юбориши лозим. Сиртдан ҳал қилув қарори чиқаришда сиртдан чиқариладиган ҳал қилув қарорининг мазмуни ҳақидаги ФПКнинг 227-моддаси талабларига риоя қилиниши зарур. ФПКнинг 229, 235-моддаларига биноан суд мажлисига келмаган жавобгар сиртдан ҳал қилув қарори чиқарган судга шу ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриш ҳақида ариза беришга ҳақлидир. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори уни чиқарган суд томонидан бекор қилинган тақдирда ишни мазмунан кўриш тикланиб, у Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган қоидалар асосида кўрилади.».
ўзбек тилидаги матни иккинчи банди иккинчи хатбошисидаги «11-қисмига» сўзлари «2-қисмига» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи бандидаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошларини қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
а) ўттиз учинчи банди тўртинчи хатбошисидаги «биринчи инстанция судида шу инстанция суди учун» жумласи «тегишли инстанция суди томонидан» жумласи билан алмаштирилсин. Рус тилидаги матни мазкур бандининг тўртинчи хатбошисидан «для рассмотрения дел судом этой инстанции» деган сўзлар чиқарилсин;
б) рус тилидаги матни ўттиз олтинчи банди учинчи хатбошисидаги «статьей 27» сўзлари «статьей 28» сўзлари билан алмаштирилсин. Ўзбек тилидаги матни ўттиз олтинчи банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Судлар мазкур тоифадаги ишларни кўришда, шахсни текширувдан ўтказиш ва унинг психиатрия стационарида бўлиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилишда психиатрия муассасалари томонидан «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинишига эътиборни кучайтирсинлар».