Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020 31.05.2018 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарори)»ги қарорига асосан 2020 йил 18 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини самарали амалга оширишни давом эттириш, меҳнат ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги миллий қонунларни такомиллаштириш, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика идоралараро комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссиянинг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг (кейинги ўринларда ХМТ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари нормаларини ижро этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари нормаларини ижро этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг маърузаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг баённомалари, тавсиялари, декларацияларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва уларни миллий ҳуқуқ тизимига имплементация қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш мавзулари бўйича йиллик шарҳлар, ахборотлар ва материаллар тайёрланишини ташкил этиш, шунингдек, уларни ХМТ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли тузилмалари эътиборига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликни ва фуқароларни уларнинг меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳуқуқларидан хабардор қилиш тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТ, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, бошқа халқаро ташкилотлар ва ХМТга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан меҳнат ва бандлик масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича тадбирлар мажмуи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия (Т. Нарбаева):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Тадбирлар комплексини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун амалий чора-тадбирлар кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан тизимли мониторинг олиб бориш асосида халқаро меҳнат стандартларини ХМТ назорат механизмининг ва республика халқаро мажбуриятларининг талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда бажариш бўйича Ҳукумат маърузалари шакллантирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг муносиб меҳнат бўйича Концепциясини самарали амалга ошириш мақсадида ХМТ, Жаҳон банки, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, бошқа хорижий, халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик давом эттирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари нормалари ва талабларининг ташкилотларда ижро этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилишга Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаол жалб этилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар нормаларини қўллаш, мажбурий меҳнатга ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик масалалари бўйича аниқ мақсадга қаратилган ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
407-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 407-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Нарбаева Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Комиссия раиси

2.

Кудбиев Ш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Икрамов А.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

4.

Махмадалиев Б.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари

5.

Бектурдиев К.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Холмухамедов М.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори

7.

Асадов Б.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Ташкулов А.

Адлия вазирининг ўринбосари

9.

Пак В.

Молия вазирининг ўринбосари

10.

Ортиков А.

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

11.

Эргашев Р.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

12.

Баситханова Э.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

13.

Хаитов А.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

14.

Маруфова Г.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

15.

Таджиев О.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

16.

Муратова Д.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари вазифасини бажарувчи

17.

Сулайманов С.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи

18.

Исаев М.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати бўлими мудири

19.

Омонов Ф.

Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

20.

Алимухамедов Б.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ХМТ билан ишлаш ва халқаро алоқалар бўйича шуъбаси бошлиғи, Комиссиянинг масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 407-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссиянинг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини ва функциялари, ҳуқуқларини ҳамда жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия Халқаро меҳнат ташкилотининг (кейинги ўринларда ХМТ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари нормаларини амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари ижросини таъминлаш, шунингдек, ХМТ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва амалий мулоқотни мустаҳкамлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ролини кучайтириш ва жавобгарлиги даражасини ошириш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эса тавсиянома хусусиятига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари нормаларини амалга ошириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари нормаларини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати маърузаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТ баённомалари, тавсиялари, декларациялари, шунингдек, бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда уларни миллий ҳуқуқ тизимига имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик мавзулари бўйича йиллик шарҳлар, ахборотлар ва материаллар тайёрлашни ташкил этиш, шунингдек, уларни ХМТ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда БМТ деб аталади) турли тузилмалари эътиборига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик ва фуқароларни меҳнат ҳамда бандлик соҳасидаги ўз ҳуқуқларидан хабардор қилиш тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасида ХМТ, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, бошқа халқаро ташкилотлар ва ХМТга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари нормаларини амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари нормаларини ижро этиш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат тўғрисидаги қонунлар талабларига риоя этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари нормаларини амалга ошириш натижалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари нормаларини амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ва оммалаштиради, уларга ташкилий-методик ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларни амалга оширишга, шу жумладан, касаба уюшмаларига бирлашиш эркинлигига доир ҳуқуқни амалда эътироф этишга, жамоавий музокаралар ўтказишга, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланишни бартараф этишга, меҳнат ва бандлик соҳасида таҳқирланишга йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирларни амалиётда рўёбга чиқариш бўйича хатти-ҳаракатларнинг аниқ механизмларини ва стратегиясини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари нормаларини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати маърузаларини шакллантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари, тавсиялари, декларациялари ва бошқа ҳужжатлари нормаларини, Халқаро меҳнат конференцияси ва унинг қўмиталари қарорларини амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳисоботларини кўриб чиқади ва умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли халқаро ва хорижий ташкилотлар, ХМТга аъзо мамлакатларнинг меҳнат ва бандлик соҳасидаги конвенциялари ва тавсияларини қўллаш бўйича ХМТ Экспертлар қўмитасининг тўғридан-тўғри сўровларини ўз вақтида кўриб чиқишга доир ишларни тегишли ахборотни тайёрлаган ҳолда олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТ конвенциялари ва тавсиялари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг маърузаларини шакллантиради, халқаро конференциялар, мажлислар, маслаҳатлашувлар ва бошқа тадбирларда иштирок этади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ва бандлик соҳасидаги нуқтаи назарини баён қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ХМТ баённомалари, тавсиялари, декларациялари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда уларни миллий ҳуқуқ тизимига имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат конференцияси ва унинг қўмиталари сессияларида қабул қилинган қарорлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини меҳнат тўғрисидаги миллий қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаган ҳолда хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг, шу жумладан, вояга етмаганларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ҳолати ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасида тадқиқотлар олиб борилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий секторни расмийлаштириш, барчани муносиб иш билан таъминлаш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг барча шаклларига, меҳнат ва бандлик соҳасида камситишнинг энг номақбул шаклларига барҳам бериш каби ХМТ фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича тадқиқотлар ва ўрганишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча минтақаларда ва иқтисодиёт тармоқларида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига амалий ва техник кўмак беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) меҳнат ва бандлик мавзулари бўйича йиллик шарҳлар, ахборотлар ва эълонлар тайёрлашни ташкил этиш, шунингдек уларни ХМТ ва БМТнинг турли тузилмалари эътиборига етказиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги меҳнат ва бандлик соҳасидаги шарт-шароитлар ҳолати тўғрисида халқаро ташкилотлар ва ОАВ хулосаларининг ҳамда мавзуга доир материалларнинг муҳокамасини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасида олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида йиллик шарҳлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар ва мақолалар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг халқаро имижини яхшилаш бўйича таъсирчан ва асосланган чора-тадбирлар кўради, буни, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларини республиканинг ижобий тажрибасини татбиқ этишда ўзаро ҳамкорлик қилишга ва биргаликда ишларни бажаришга таклиф қилиш орқали амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш учун илмий доиралар вакилларини, миллий ва хорижий экспертларни жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жамоатчилик ва фуқароларни меҳнат ва бандлик соҳасидаги ўз ҳуқуқларидан хабардор қилиш тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасида тадқиқотлар ўтказишга доир чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасида турли лойиҳаларни, шу жумладан, халқаро лойиҳаларни тайёрлашни ва амалда рўёбга чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасидаги масалаларни Вазирлар Маҳкамасига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) меҳнат ва бандлик соҳасида ХМТ, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, бошқа халқаро ташкилотлар ва ХМТга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасидаги халқаро шартномаларда, БМТ ва ХМТ конвенцияларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар ва хулосаларни ишлаб чиқиш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бандлик соҳасида мунозаралар ўтказиш учун конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТ конвенцияларини имплементация қилиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТ конвенцияларини тўлиқ амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича таклифларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини бажариш бўйича республикада олиб борилаётган ишларнинг мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда холисона ёритилишини таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ваколатига кирадиган масалалар ҳақидаги ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ваколатига кирадиган меҳнат ва бандлик соҳасидаги масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилашга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар кўлами, ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилиш натижалари бўйича ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир ишларни яхшилашга, шунингдек, меҳнат ва ижтимоий шериклик тўғрисидаги миллий қонунларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг меҳнат ва бандлик соҳасидаги, шунингдек, бирлашиш ва жамоавий музокаралар юритишга доир ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолият олиб борадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг хулосалари ва маърузаларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятига доир масалалар бўйича таклифларни ўрганиш ва тайёрлаш учун иш ва (ёки) эксперт таҳлил гуруҳлари ташкил этиш, шунингдек, мутахассислар ва илмий ходимларни ушбу гуруҳларда ишлашга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланиш масалалари бўйича ишларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш мақсадида вазиятли таҳлил ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида меҳнат ва бандлик ҳамда ижтимоий шериклик соҳасидаги шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқий эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини бажаришга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ижро этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан самарали назорат ва мониторинг олиб бориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Комиссия ишини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия доимий тарзда фаолият олиб боради ва ўз мажлисларини заруратга қараб, бироқ бир чоракда камида бир марта ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссиянинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолса Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссиянинг қарорлари мажлисда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг иш режасини ишлаб чиқади, ушбу режа бажарилишини назорат қилади, шунингдек, Комиссиянинг жорий ишларини тасдиқланган режага мувофиқ ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Комиссиянинг қабул қилинган қарорлари ижро этилишини назорат қилади, унинг натижалари бўйича Комиссия раисига тегишли ахборот ва таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушаётган хат-хабарларни кўриб чиқади ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги бошқа масалаларга бағишланган конверенциялар, форумлар, семинарлар ва тренинглар ўтказиш, меҳнат органлари ходимларини ХМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун хорижга юбориш, шунингдек, меҳнат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун экспертларни жалб қилиш чора-тадбирларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМТ конвенциялари амалга оширилишини такомиллаштириш, ХМТ, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлашни ва киритишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 407-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР МАЖМУИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Амалга ошириш шакли

Масъул бажарувчилар

I. Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларига мувофиқ миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддасида назарда тутилган тартиботга мувофиқ аёллар учун қўлда оғир юк кўтариш ва ташиш бўйича чекланган нормаларни қайта кўриб чиқиш ва унга ўзгартишлар киритиш.

2018 йил III чораги

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси

2.

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар, шу жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларига мувофиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиш мақсадида хатлов ўтказиш.

2018 йил IV чораги

Таҳлилий ахборот

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

3.

Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш имкониятини ўрганиш:

Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса юз берганда меҳнат қилувчиларга товон тўлаш тўғрисидаги 17-сонли;

Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли;

Меҳнат қилувчилар — мигрантлар тўғрисидаги 97-сонли (қайта кўриб чиқилган);

Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли;

Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли (1970 йилда қайта кўриб чиқилган);

Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли;

Оилавий мажбуриятлари билан меҳнат қилувчилар тўғрисидаги 156-сонли;

Касаначилик тўғрисидаги 177-сонли;

Оналикни асраш тўғрисидаги 1952 йилги конвенцияни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги 183-сонли;

Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашувчи асослар тўғрисидаги 187-сонли;

Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли конвенцияга 2014 йилги қўшимча протокол.*

(*Ўрганилиши назарда тутилган конвенциялар рўйхати Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссияси қарорига кўра ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин).

2018 — 2020 йиллар

Таҳлилий ахборот

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

II. Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини бажариш

4.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда ННТ деб аталади) томонидан ўз фаолияти соҳасида мажбурий меҳнат хавф-хатарларининг олдини олиш учун чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилишини таъминлаш.

Ишлаб чиқиш — 2018 йил июнь-август, амалга ошириш — 2018-2020 йиллар

Мажбурий меҳнат хавф-хатарларининг олдини олиш бўйича комплекс тадбирларнинг идоравий режаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларга риоя этилиши бўйича чора-тадбирлар ва миллий мониторинг тизимини ХМТ методологияси ва воситаларидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш.

Ҳар йили белгиланган муддатларда

Мониторинг дастури ва текширишлар жадвали

Болалар меҳнати масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ўзаро алоқа миллий механизмининг институционал ва техник салоҳиятини мустаҳкамлаш.

2018 — 2020 йиллар

Ўзаро алоқа механизми тўғрисида низом

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

7.

Мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг давоматини назорат қилишга, спорт секциялари, тўгараклар ва қўшимча машғулотлар ташкил этиш орқали уларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлашга доир махсус чора-тадбирларни такомиллаштириш.

Ҳар йили белгиланган муддатларда

Тадбирлар режаси

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини ўрганишга қаратилган махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мактабларда (юқори синф ўқувчилари учун), академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, малака ошириш институтларида жорий этиш.

2018-2020 йиллар

Бажарувчилар қарори

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази

III. ХМТ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

9.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 29, 47, 52, 87, 98, 100, 103, 105, 111, 122, 135, 138, 154, 182-сон конвенциялар бўйича ХМТга асосланган ахборот тақдим этиш.

ХМТ Уставига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини бажариш тўғрисида ҳар йили янгилаб бориладиган ахборот

Республика идоралараро комиссия,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси билан ҳамкорликни, шунингдек, Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун ХМТ Бюросининг жавобгарлик зонасига кирадиган мамлакатларнинг касаба уюшмалари марказлари билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясига тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши ҳақидаги масалани кўриб чиқиш.

Тасдиқлаш — 2018 йил

III чораги

амалга ошириш — 2018-2020 йиллар

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси билан ҳамкорлик бўйича меморандум

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

ХМТга:

уч томонлама миллий ижтимоий мулоқотни институционализация қилишда;

«Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари ва уларни амалга ошириш вазифалари» мавзусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари вакиллари, фермерлар, касаба уюшмалари ва ОАВ вакиллари учун маҳаллий даражада семинарлар ташкил этишда эксперт кўмак бериш.

2018 йил

III чораги

2018-2020 йиллар

Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш режаси

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

«Қишлоқ хўжалигида меҳнатни муҳофаза қилиш» лойиҳасини амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш режаси

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

13.

Коллектив шартномаларга киритиш учун тавсиялар сифатида Кодификацияланган базавий ижтимоий пакетни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишлаб чиқиш –
2018 йил

IV чораги,

тасдиқлаш –
2019 йил I чораги

Ташкилотларда қўллаш учун тавсия этиладиган ижтимоий кафолатлар рўйхатига эга бўлган Кодификацияланган базавий ижтимоий пакет

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Савдо-саноат палатаси

14.

Меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларни амалга оширишда иш берувчилар ташкилотларининг ролини ошириш борасида Халқаро иш берувчилар ташкилоти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар олиб бориш.

2018 йил

II-III чораги

Иш режаси

Савдо-саноат палатаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

IV. ХМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ҳамкорлари салоҳиятини ошириш

15.

Туриндаги ХМТ ўқув марказида Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш.

2018 — 2020 йиллар

ХМТ билан келишилган ҳолда малака ошириш дастурлари

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Савдо-саноат палатаси,

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

16.

Қуйидагилар учун меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларга риоя қилиш масалалари бўйича аниқ мақсадга қаратилган семинарлар ўтказиш:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар, ички ишлар органлари, прокуратура ходимлари:

олий, ўрта махсус таълим муассасалари ходимлари ва талабалари;

соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббий ва тиббий бўлмаган ходимлари;

мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, маданият муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари ходимлари.

Ҳар йили

Ўқитиш жадвали

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги

17.

Фермерларни меҳнат тўғрисидаги халқаро ва миллий қонунлар бўйича ўқитишни ташкил этиш.

Тасдиқлаш —

2018 йил III чораги

амалга ошириш –

2018-2020 йиллар

Ўқитиш жадвали

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Савдо-саноат палатаси,

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қисқа муддатли ўқув дастурларига, шунингдек, институтларнинг ўқув дастурларига ва вазирликлар ва идоралар ҳамда ННТ малака ошириш курсларига:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг:

туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, ҳокимлари ўринбосарларининг;

таълим муассасалари раҳбарларининг;

туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари вакилларининг;

«Маҳалла» фонди ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари вакилларининг;

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят ва туман бошқармалари раисларининг;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят ва туман кенгашлари вакилларининг малакасини оширишга йўналтирилган меҳнат тўғрисидаги халқаро ва миллий қонунлар бўйича таълим курсларини киритиш.

Тасдиқлаш –

2018 йил

III чораги

амалга ошириш –

2018-2020 йиллар

Ўқитиш жадвали

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон

Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун «Меҳнат ҳуқуқи» ва «Халқаро меҳнат ҳуқуқи» фани бўйича дарсликлар тайёрлашни ва нашр этишни ташкил этиш.

2018 — 2019 йиллар

Дарсликлар нашр этиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

20.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги соҳасида қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш.

2018 йил III-IV чораги

Қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш

Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Касб-ҳунар таълими маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ва касаба уюшмалари тизими мутахассислари учун меҳнат ва бандлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ҳамда нашр этиш.

2018 йил IV чораги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

V. ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари

22.

Республика аҳолисининг миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича хабардорлигини ошириш юзасидан ахборот-тушунтириш кампанияси концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.

Тасдиқлаш — 2018 йил III-IV чораклари, амалга ошириш — 2018 — 2020 йиллар

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, идоралар ва ННТ

23.

ХМТ Котибияти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерцияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун ХМТ Бюроси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларини таклиф қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини амалга ошириш бўйича семинарлар, конференциялар (ёки хорижий шерикларни жалб қилган ҳолда бошқа тадбирлар) ўтказиш.

2018 — 2020 йиллар

Семинар, конференция ўтказиш дастури

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

24.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида қуйидаги саналарда давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказиш:

апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни;

12 июнь — Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни;

7 октябрь — Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни.

Ҳар йили

Давра суҳбати дастури

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/407/1295-сон