Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗҚИШЛОҚХЎЖАЛИКМАШ-ХОЛДИНГ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сон қарори)» тўғрисидаги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Республика қишлоқ хўжалигини замонавий техника ва механизация воситалари билан таъминлаш, бозор шароитларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалик машинасозлиги бошқаруви тузилмасини шакллантириш, шунингдек тармоқ корхоналарининг барқарор ва самарали ишлашига эришиш, улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларининг рақобатга бардошлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг уларнинг «Ўзмашсаноат» ва «Ўзавтосаноат» уюшмалари таркибидан чиқиши ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси 1996 йилда 2-иловага* мувофиқ давлат корхоналарини, ушбу корхоналарнинг давлатга тегишли акциялари назорат пакетларини «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясининг устав фондига берган ҳолда, очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирсинлар.
* Илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг мол-мулкини, меҳнат жамоасига тегишли акциялар пакети ҳақини 1997 йилдан бошлаб 5 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда, 1996 йил 1 январдаги қолдиқ қиймат бўйича баҳолаш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси юридик шахс ҳисобланади ва очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида таъсис этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 326-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
холдинг компания таркибига кирувчи шуъба акционерлик жамиятлари мустақил юридик шахс ҳисобланадилар ҳамда холдинг компания мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
5. Қуйидагилар «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалиги учун техника ва механизация воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида кооперация алоқалари ташкил этилиши ва ривожланишига кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, пахтачилик, ғаллачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун техниканинг илғор турлари фермер, деҳқон хўжаликлари учун кичик — механизация воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги машиналарининг ҳар хил турлари ва тизимларига бўлган талабни қондириш, ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг рақобатга бардошлилигини ошириш, унинг экспортга етказиб берилишини кенгайтириш;
корхоналарнинг компанияга тегишли бўлган акциялар пакетлари ва пайларига мувофиқ холдинг компания таркибига кирувчи корхоналарни бошқаришда қатнашиш;
тармоқни техника билан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвесторларнинг маблағларини кенг жалб этиш, етакчи хорижий фирмалар билан қишлоқ хўжалиги машиналарининг ва механизация воситаларининг замонавий турларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришлар ташкил этиш.
6. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ижроия аппаратининг тузилмасига 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ ҳамда ходимларнинг чекланган сони 70 нафар бўлишига розилик берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, компания раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимига тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки Қўмитаси «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясининг бошқа муассислари билан биргаликда бир ой муддатда таъсис йиғилиши ўтказсин, кузатиш кенгаши тузсин, компаниянинг уставини тасдиқласин ва унинг устав фондини шакллантирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлигининг Демонополизация ва рақобатни ривожлантириш бош бошқармаси таъсис ҳужжатлари берилган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясини давлат рўйхатидан ўтказсинлар.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда холдинг акциялари эмиссияси проспектини тайёрласин ва рўйхатдан ўтказсин, бунда акциялар пакетининг 51 фоизи давлатга тегишли бўлишини ва қолган қисми юридик ва жисмоний шахслар ўртасида, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тақсимланишини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
9. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси уч ой муддатда холдинг таркибига кирувчи шуъба акционерлик жамиятларининг тузилмасини, мақомини қайта кўриб чиқсин ва улар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг амалий тартибини ишлаб чиқсин.
10. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1996 — 1998 йилларда сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг бир фоизи миқдоридаги холдинг компаниянинг барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармасига ажратмаларни холдинг компаниянинг шуъба корхоналари маҳсулотлари (ишлари хизматлари) таннархига қўшиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Хорижий сармоялар бўйича агентлик «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси билан биргаликда 1996 йилда қишлоқ хўжалик машинасозлигини ривожлантиришга ва таркибий қайта қуришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий инвесторларнинг қатнашиши учун тендерлар (танловлар) ташкил этсинлар.
12. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш» давлат-кооператив қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик техникасини сотишнинг ва уларга фирма хизмати кўрсатишнинг, шу жумладан лизинг асосида хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини жорий этишга доир таклифлар киритсинлар.
13. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасининг рақобатга бардошли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва 1996 йилнинг учинчи чорагида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси ижроия аппарати жойлаштириладиган жойини белгиласин.
15 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Й.Ф. Пайгин ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 31 январь,
45-сон
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналар
РЎЙХАТИ
1. Шуъба корхоналар
«Тошкент трактор заводи» ИБ, Тошкент шаҳри
«Тошқишлоқхўжаликмаш» ИБ, Тошкент шаҳри
Тошкент агрегат заводи, Тошкент шаҳри
«Ўзбекқишлоқхўжаликмаш» АЖ, Тошкент шаҳри
«Чирчиққишлоқхўжаликмаш» АЖ, Чирчиқ шаҳри
«Кимёқишлоқмаш» АЖ, Тошкент шаҳри
«Технолог» АЖ, Тошкент шаҳри
«Боғдорчилик машинасозлик заводи» АЖ, Тошкент вилояти
«Интермаш» АЖ, Тошкент вилояти
«Урганчозуқамаш» АЖ, Урганч шаҳри
«Узун тажриба ихтисослаштирилган заводи» АЖ, Сурхондарё вилояти
2. Жалб қилинган қатнашчилар
«БМКБ-Агромаш» АЖ, Тошкент шаҳри
«Ўзиталмотор» АЖ, Тошкент шаҳри
«Нормаль заводи» жамоа корхонаси, Янгийўл шаҳри
«Бухоро тажриба ихтисослаштирилган заводи» жамоа корхонаси, Бухоро вилояти
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясининг
ТУЗИЛМАСИ
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси ижроия аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Раҳбарият
Маркетинг ва ривожлантиришнинг прогнози бошқармаси
Илмий-техника тараққиёти ва инвестициялар бошқармаси
Қимматли қоғозлар бошқармаси
Ишлаб чиқариш кооперацияси бўлими
Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими
Халқ истеъмоли товарларини ривожлантириш бўлими
Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими
Ишлар бошқармаси
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси ижроия аппарати
ТУЗИЛМАСИ