1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.02.00 Нақд пул эмиссияси, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш. Инфляция]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 19 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3014]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 14 апрелдаги 14/1–сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини банклар томонидан айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эски намунадаги тангалар — Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 2001 — 2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 йил ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эски намунадаги банкнотлар — Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1994 йил намунасидаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик, 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги намунадаги тангалар — Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айирбошлаш кассалари — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари (бундан буён матнда МБББ деб юритилади) Ҳисоб-китоб касса марказларида, тижорат банклари ва уларнинг филиалларида ташкил этиладиган эски намунадаги тангалар ва банкнотларни янги намунадаги тангаларга ва муомаладаги банкнотларга айирбошлаб берадиган кассалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг муомалада бўлиш муддатлари қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 — 2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар ҳамда 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкнотлар учун 2019 йил 1 июлгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар учун 2020 йил 1 июлгача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб чиқарилган 2011 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган тангалар қонуний тўлов воситаси ҳисобланиб, айирбошлаб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий банк томонидан эски намунадаги танга ва банкнотларни айирбошлаш учун белгиланган муддатлар тугаганидан сўнг, улар қонуний тўлов воситаси бўлиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Эски намунадаги тангаларни муомаладан қайтариб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари кассаларига келиб тушган 2001 — 2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангаларнинг қайта муомалага чиқарилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги тангаларни (шу жумладан, нуқсонли тангаларни) ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда уларни айирбошлаб беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги тангаларни (шу жумладан, нуқсонли тангаларни) уларнинг аризасига асосан омонатга, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда банк пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилиш учун қабул қилишлари мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/21-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3294, 03.04.2021 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан айирбошлаш кассаларига топширилган тангалар миқдорида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, айирбошлаш кассаларига топширилган тангалар уларнинг умумий суммасига тенг миқдорда янги намунадаги тангалар ёки муомаладаги банкнотларга айирбошлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Топширилган тангалар суммасига тенг бўлган маблағлар мижознинг аризасига асосан депозит ҳисобварағига ёки банк пластик карта ҳисобварағига ўтказиш орқали ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Айирбошлаш кассаси кассири томонидан айирбошлаб берилган тангалар бўйича ҳар иш куни якунида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ҳамда банкнинг бош бухгалтери ва касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда, қабул қилинган эски намунадаги тангаларни ва касса қолдиғини (янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар) касса мудирига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тижорат банки филиали томонидан айирбошлаб берилган эски намунадаги тангалар тўғрисида МБББга, МБББ ҳудуд бўйича Республика Марказий банкига кунлик маълумот берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маълумотлар эски намунадаги тангаларни айирбошлаб бериш учун айирбошлаш кассаларини ўз вақтида ва етарли миқдорда янги намунадаги тангалар ва нақд пуллар билан таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тижорат банклари филиаллари кассаларида мавжуд бўлган, мижозлардан, шу жумладан аҳолидан қабул қилиб олинган эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангалар алоҳида ҳар бирида 1000 донадан солинган қопларда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қиймати бўйича тўлиқ шакллантирилган тангали қоплар тижорат банклари филиалларининг буюртмасига мувофиқ МБББнинг фармойишига асосан инкассация хизмати орқали Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эски намунадаги тангаларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларида тўлиқ бўлмаган ҳолда шакллантирилган тангали қоплар МБББ Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларига олиб келинган эски намунадаги тангалар тўлиқ қайта саналади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта санаш жараёнида аниқланган камомад ва ортиқча қўйилмалар бўйича далолатнома тузилади ва расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларида тангалар қиймати бўйича ҳар бир қопда 1000 донадан жойлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига олиб келиб топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эски намунадаги тангаларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларидан олиб келинган тўлиқ бўлмаган қоплардаги тангалар ҳам бирма-бир қайта саналган ҳолда, тўлиқ қоплар шакллантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эски намунадаги тангаларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг 10 кун муддат ичида МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларидаги барча эски намунадаги тангалар Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Эски намунадаги банкнотларни муомаладан қайтариб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари кассаларига келиб тушган 1994 йил намунасидаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотларнинг қайта муомалага чиқарилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказий банкнинг 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлари тижорат банклари филиаллари томонидан сараланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилнинг 1 июлига қадар 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотларнинг фақат «эскирган» тоифасига ўтказилганлари тўлиқ боғламларда шакллантирилиб, МБББнинг Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб банк кассаларига келиб тушган 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотларнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди ҳамда мазкур банкнотлар тижорат банклари филиаллари томонидан тўлиқ айирбошлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги банкнотларни (шу жумладан, эскирган банкнотларни) ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда уларни айирбошлаб беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги банкнотларни (шу жумладан, эскирган банкнотларни) уларнинг аризасига асосан омонатга, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда банк пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилиш учун қабул қилишлари мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/21-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3294, 03.04.2021 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан айирбошлаш кассаларига топширилган банкнотлар миқдорида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, айирбошлаш кассаларига топширилган банкнотлар уларнинг умумий суммасига тенг миқдорда янги намунадаги тангалар ёки муомаладаги банкнотларга айирбошлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Топширилган банкнотлар суммасига тенг бўлган маблағлар мижознинг аризасига асосан депозит ҳисобварағига ёки банк пластик карта ҳисобварағига ўтказиш орқали ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Айирбошлаш кассаси кассири томонидан айирбошлаб берилган банкнотлар бўйича ҳар иш куни якунида мазкур низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ҳамда банкнинг бош бухгалтери ва касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда, қабул қилинган эски намунадаги банкнотларни ва касса қолдиғини (янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар) касса мудирига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тижорат банки филиали томонидан айирбошлаб берилган эски намунадаги банкнотлар тўғрисида МБББга, МБББ ўз навбатида ҳудуд бўйича Марказий банкка кунлик маълумот беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маълумотлар эски намунадаги банкнотларни айирбошлаб бериш учун айирбошлаш кассаларини ўз вақтида ва етарли миқдорда янги намунадаги тангалар ва нақд пуллар билан таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тижорат банклари филиаллари кассаларида мавжуд бўлган, мижозлардан, шу жумладан аҳолидан қабул қилиб олинган эски намунадаги банкнотлар қийматига қараб 100 донадан дасталаб, 10 та дастадан иборат бўлган боғламларни тўлиқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қиймати бўйича тўлиқ шакллантирилган пул боғламлари тижорат банклари филиалларининг буюртмасига мувофиқ МБББнинг фармойишига асосан инкассация хизмати орқали Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эски намунадаги банкнотларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларида тўлиқ бўлмаган ҳолда шакллантирилган боғламлар МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларига жўнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. МБББ Ҳисоб-китоб касса марказига тижорат банклари филиалларидан олиб келинган эски намунадаги банкнотлар тўлиқ қайта саналади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта санаш жараёнида аниқланган камомад ва ортиқча қўйилмалар бўйича далолатнома тузилади ва расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларида банкнотлар қиймати бўйича алоҳида дасталаниб ҳамда тўлиқ боғламлар шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига олиб келиб топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эски намунадаги банкнотларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг тижорат банклари филиалларидан олиб келинган тўлиқ бўлмаган боғламлардаги банкнотлар ҳам бирма-бир қайта саналган ҳолда, тўлиқ боғламларда шакллантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эски намунадаги банкнотларнинг муомалада бўлиш муддати тугаганидан сўнг 10 кун муддат ичида МБББ Ҳисоб-китоб касса марказларидаги барча эски намунадаги банкнотлар Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказига жўнатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. МБББ эски намунадаги банкнот ва тангаларни янги намунадаги тангаларга ёки муомаладаги банкнотларга айирбошлаб бериш учун ҳудудлардаги тижорат банклари филиалларини етарли миқдорда янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар билан ўз вақтида таъминлаш чораларини кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20_____ йилнинг «___» __________ да ______________ банкнинг ___________ филиали айирбошлаш кассаси томонидан қабул қилинган эски намунадаги тангалар ва банкнотлар ҳамда айирбошлаб берилган янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(сўмда)
Т/р
Касса мудиридан қабул қилинган янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар
Айирбошлаш учун қабул қилинган эски намунадаги тангалар ва банкнотлар
Айирбошлаб бериш учун ишлатилган янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар
Пластик картага (омонатга) ўтказилган маблағлар
Кун охирида қолган янги намунадаги тангалар ва муомаладаги банкнотлар қолдиғи
Номинали
Суммаси
Номинали
Суммаси
Номинали
Суммаси
Суммаси
Номинали
Суммаси
Тангалар
50 сўмлик
50 сўмлик
50 сўмлик
50 сўмлик
100 сўмлик
100 сўмлик
100 сўмлик
100 сўмлик
200 сўмлик
200 сўмлик
200 сўмлик
500 сўмлик
500 сўмлик
500 сўмлик
Жами:
Банкнотлар
200 сўмлик
50 сўмлик
200 сўмлик
200 сўмлик
500 сўмлик
100 сўмлик
500 сўмлик
500 сўмлик
1000 сўмлик
200 сўмлик
1000 сўмлик
1000 сўмлик
5000 сўмлик
500 сўмлик
5000 сўмлик
5000 сўмлик
10000 сўмлик
10000 сўмлик
10000 сўмлик
50000 сўмлик
50000 сўмлик
50000 сўмлик
Жами:
Ҳаммаси:
Бош бухгалтер:
_____________________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Касса мудири:
______________________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 10/18/3014/1240-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)