3-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини яратишга доир ташкилий тадбирлар | ||||
|
1. |
Солиқ солинадиган базани, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини баҳолаш учун таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексига киритиш учун Ҳисоб палатасига тақдим этиш |
Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма буйруғи |
2018 йил май |
Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг солиқ органлари ва давлат бошқа органлари ҳамда ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш йўли билан солиқ солинадиган базани, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи дастурий комплексини яратишга доир техник топшириқни тайёрлаш |
Техник топшириқни тасдиқлаш |
2018 йил май |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк ва давлат бошқа органлари |
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | ||||
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини ишлаб чиқиш ва унинг самарали ишлашини таъминлаш учун моддий-техник таъминот бўйича ишлар (хизматлар) қийматини белгилаш |
Бюджетни тасдиқлаш |
2018 йил июнь |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
|
4. |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаси билан интеграциялашувчи дастурий комплексининг асосий вазифаларини ишлаб чиқиш |
Техник топшириқни амалга ошириш |
техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, |
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини жорий этиш ва ходимларини ўқитиш |
Техник топшириқни амалга ошириш |
техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, |
|
6. |
Давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплекси билан интеграциялаш |
Ҳисоб палатасининг фармойиши |
тасдиқланган жадвалга мувофиқ |
Ҳисоб палатаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва давлат бошқа органлари |