Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларнинг 2-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2905-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сон «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 756-модда) билан тасдиқланган Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларнинг 2-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 апрель,
22-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 23 апрелдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларнинг 2-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 66-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
66. |
Тиббий пахта 100 гр. |
гр. |
100 гр. |
»; |
2. 68 ва 69-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
68. |
Тиббий бинт (стерил) 5 м. х 10 см., ёки 7 м. х 14 см. |
дона |
2 |
|
|
69. |
Тиббий бинт (ностерил) 5 х 10 см., ёки 7 м. х 14 см. |
дона |
2 |
||
|
»; |
3. 72-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
72. |
Бир марта ишлатиладиган қўлқоплар |
жуфт |
20 |
|
|
»; |
4. 76 — 78-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
76. |
Шприц — 10,0 мл. |
дона |
10 |
|
|
77. |
Шприц — 5,0 мл. |
дона |
10 |
||
|
78. |
Шприц — 2,0 мл. |
дона |
10 |
»; |
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 17 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 10/18/2905-1/1220-сон)