11.01.2018 йилдаги Қ-37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Жарқўрғон туманининг 2018 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сон қарори ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги 35/1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги «2018 йилга мўлжалланган туман маҳаллий бюджетининг асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 35/1-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018 йил учун Жарқўрғон тумани бўйича бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари 1 «А» ва 1 «Б» — иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджети харажатларининг режа кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда вилоят бюджетидан ажратиладиган мақсадли трансфертлар, туман маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатларининг ҳажмлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумдавлат солиқлари тушумларидан туман маҳаллий бюджетига 2018 йил учун ажратмалар меъёри 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил учун туман маҳаллий бюджети айланма касса маблағининг энг кам чегаравий миқдори ҳажми 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5 иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман маҳаллий бюджетининг даромадига қўшиладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларнинг харажатлар сметаси тузилаётганда биринчи навбатда иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга) ва унга тенглаштирилган тўловларга сарфланадиган харажатлар туман бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома билан мурожаат қилганда, уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиш лозимлиги эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким в.б. А. РАХМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарқўрғон т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қ-37-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 11/18/37/1127-сон)