Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори
Қарори
Банкларга васийлик қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 570-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 апрель,
14/19-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 14 апрелдаги 14/19-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкларга васийлик қилиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-банддаги «Кредит ташкилотларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти» деган сўзлар «Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Банкка васий этиб тайинланадиган шахс Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан ўрнатилган малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ бўлиши лозим.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/570-3/1149-сон)