01.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3003
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 01.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3003
Кучга кириш санаси
02.05.2018
Ҳужжат 28.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3003]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7/14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудларда нақд пулларнинг захирасини шакллантириш ҳамда муомалага чиқарилмаган нақд пулларни сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Бош бошқармаларида (бундан буён матнда Бош бошқармалар деб юритилади) захира жамғармаларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) мижозларнинг нақд пулларга бўлган талабини ўз вақтида қондириш учун мажбурий тартибда айланма кассаларини, шунингдек нақд пуллар захирасини ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пуллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан муомалага киритилган банкнотлар ва тангалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пул муомаласи — товар ва хизматлар учун, шунингдек аҳоли, хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда банкнот ва танга кўринишида нақд пулларнинг узлуксиз ҳаракати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минимал лимит — банкларда нақд пул захираси қолдиғининг қуйи чегараси бўйича белгиланадиган меъёр;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
максимал лимит — Бош бошқармалар Ҳисоб-китоб касса марказлари (бундан буён матнда ҲККМ деб юритилади) ҳамда банклар айланма кассаларида кун охирида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғининг энг юқори чегарасини белгилайдиган меъёр;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пулларнинг захира жамғармаси — тегишли ҳудуддаги банкларни етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш мақсадида Бош бошқармаларда ташкил этилган банкнотлар ва тангаларнинг захираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пул захираси — аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабларини ўз вақтида ва тўлиқ қондирилишини таъминлаш мақсадида банкларда ташкил этилган банкнот ва тангаларнинг захираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пуллар кирими — банк кассаларига банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пуллар чиқими — банк кассаларидан банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг тегишли ҳужжатлар асосида чиқим қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мадад пуллари — банкларнинг айланма кассаларини Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассаларидаги, зарур ҳолларда захира жамғармаларидаги нақд пуллар ҳисобидан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касса рамзлари — банк кассалари орқали нақд пулларнинг кирим манбалари ва чиқими мақсадлари бўйича таҳлил қилиш, шунингдек банклараро нақд пуллар ҳаракатини акс эттиришда фойдаланиладиган рамзлар тўплами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Нақд пул муомаласини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Банклар нақд пул муомаласининг ҳолатини мунтазам равишда ўрганадилар ва таҳлил қиладилар, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талаблари ўз вақтида қондирилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банклар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кассаларида амалга оширилган нақд пулларнинг кирим ва чиқим амалиётларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган касса рамзларидан фойдаланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кассаларига кирим қилинган нақд пулларни филиаллар, мижозлар ва кирим манбалари бўйича доимий равишда мониторинг қилиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пуллар захирасини ташкил этадилар ва зарур бўлганда улардан фойдаланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини амалга ошириш учун банк кассаларида нақд пулларнинг етарли миқдорда бўлишини таъминлаш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумларини банкка топшириш тартиби ва муддатини ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун нақд пулларни банк кассасидан олиш муддатини, шунингдек ўз кассасида кун охирида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғига лимитни белгилаш бўйича ҳар йилнинг январь ойи мобайнида, янги ҳисобварақ очган мижозлар кейинги ойдан кечикмасдан, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги ҳисоб-китоб маълумотномасини икки нусхада тўлдирган ҳолда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан ушбу ҳисоб-китоб маълумотномаси хўжалик юритувчи субъект раҳбари билан биргаликда келишилган ҳолда тўлдирилгандан сўнг банк муҳри босилиб, ушбу маълумотноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қайтарилади ва иккинчи нусхаси банкнинг нақд пул муомаласи бўлими (масъул ходим)да ҳар йил учун алоҳида тарзда йиғиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисоб-китоб маълумотномасининг алмашиниши хўжалик юритувчи субъект ва банк ўртасида электрон шаклда амалга оширилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Банклар нақд пул муомаласининг ҳолатини ҳамда бу ҳолатни тавсифловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида нақд пулларнинг банк кассаларига келиб тушиши, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабларини ўз вақтида қондиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бош бошқармалар зиммасига тегишли ҳудудда нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш ҳамда банкларнинг бу борадаги фаолиятини мониторинг қилган ҳолда мувофиқлаштириш ва тартибга солиш вазифаси юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош бошқармалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этадилар ва унинг самарали тарзда амалга оширилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда нақд пул муомаласининг ҳолатини ўрганадилар, банкларнинг касса айланмаларини, шунингдек нақд пул муомаласининг ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичларни жамлайдилар ва таҳлил қиладилар, нақд пул муомаласини тартибга солишга ва банкларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда нақд пулларнинг банк кассаларига келиб тушиши ва нақд пулдаги тўловларнинг белгиланган муддатларда тўланиши бўйича асосланган таклифларни тайёрлаб, маҳаллий давлат бошқаруви органлари муҳокамасига киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талаби ўз вақтида қондирилишини таъминлаш мақсадида банклар ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар айланма кассаларига ва нақд пуллар захирасига ҳамда Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассаларига ва нақд пулларнинг захира жамғармаларига нақд пуллар қолдиқлари бўйича лимитлар белгиланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банклар айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиғининг максимал лимитлари ва нақд пуллар захирасининг минимал лимитлари — Бош бошқармалар томонидан банклар билан биргаликда ўрнатилади ва заруриятга кўра ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айланма кассадаги нақд пуллар қолдиғига максимал лимит — кун охирида банк айланма кассасида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғи суммасига нисбатан кейинги иш куни эрталаб ўз фаолиятини белгиланган тартибда давом эттиришлари учун зарур бўлган миқдорда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пулларнинг захираси бўйича минимал лимит мижозларнинг нақд пул маблағларига бўлган икки кунлик эҳтиёжлари доирасида ўрнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқармалар ва банклар белгиланган нақд пул захираларининг энг кам миқдорини иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, мутаносиб равишда ўзгартириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиғига ва нақд пуллар захира жамғармаларига лимитлар — Марказий банк томонидан, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда белгиланади ва лозим бўлган тақдирда ўзгартирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кун охирига айланма кассада қолаётган нақд пуллар қолдиқ суммаси — банк айланма кассаси қолдиғига ўрнатилган лимитдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар айланма кассалари учун белгиланган лимитдан ортиқча пуллар, нақд пуллар захирасига, ҲККМ айланма кассасидаги лимитдан ортиқча пуллар эса нақд пуллар захира фондига шу куни ўтказилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш, уларни ўзгартириш ва унга риоя этилишига доир барча ёзишма, топшириқ ва кўрсатмалар фақат «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» устхати қўйилган ҳолда ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банк кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига белгиланган лимитларга риоя этилиши Марказий банкнинг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти ва Бош бошқармалар томонидан баланс маълумотлари асосида мониторинг қилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига ўрнатилган лимитларга доир маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий амал қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Хўжалик юритувчи субъект кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит ўрнатиш ва нақд пул тушумларини банк кассаларига топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз кассаларида кассадаги нақд пул қолдиқлари лимити доирасида нақд пулларга эга бўлишлари мумкин. Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит ўрнатиш тартиби фақат банкларда ўзининг алоҳида депозит ҳисобварағига, шунингдек кассасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит ҳар йили мижознинг банкка тақдим этган мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги ҳисоб-китоб маълумотномасига асосан банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан келишилган ҳолда, нақд пул айланмаси ва уларнинг ишлаш шароитини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимитлар қуйидаги тартибда белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий нақд пул тушумига эга ва тушум пулларини ҳар иш куни охирида банкка топшириши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун — кейинги иш куни эрталаб ўз фаолиятини белгиланган тартибда давом эттиришлари учун зарур бўлган миқдорда (банк кассасига кирим қилиш учун топширилгандан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди);
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/20-сонли қарори (рўйхат рақами 3003-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3003-1/2391-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пул тушумларини кейинги иш кунида банкка топшириши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун — ўртача бир кунлик нақд пул тушумидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пул тушумларини бир неча кунда бир марта топшириш ҳуқуқига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун — бир кунлик ўртача тушум суммаси ва уни банкка топшириши бўйича белгиланган муддатни инобатга олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий нақд пул тушумига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар учун — ўртача кунлик нақд пул харажатлари доирасида (иш ҳақи, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик бўйича нафақа, мукофот пули, стипендия ва бошқа ижтимоий тўловлар учун харажатлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи ва қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектлар кассаларидаги нақд пуллар қолдиғига ўрнатилган лимитга аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадида банкдан олинган нақд пуллар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мустақил балансга ва банкда алоҳида депозит ҳисобварағига эга бўлмаган бўлинмаларни ўз ичига олувчи хўжалик юритувчи субъектлар кассаси қолдиғига лимит ўрнатишда ушбу таркибий бўлинмалар кассасидаги қолдиқлар ҳам инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай хўжалик юритувчи субъектларга ўрнатилган касса қолдиғи лимити унинг таркибий бўлинмаларига ушбу хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг буйруғига асосан етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хўжалик юритувчи субъект жойлашган ҳудуддан ташқарида фаолият юритувчи алоҳида балансга ва депозит ҳисобварағига эга бўлган ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига лимит ушбу таркибий бўлинмаларнинг тегишли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектни банкларда бир нечта депозит ҳисобварақлари мавжуд бўлган тақдирда, унинг кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит хўжалик юритувчи субъектнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан ўрнатилади. Шундан сўнг, хўжалик юритувчи субъект кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит белгиланганлиги тўғрисидаги хабарномани унинг бошқа депозит ҳисобварақлари очилган банкларга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги ҳисоб-китоб маълумотномасини банкка тақдим этмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг касса қолдиғи лимити «нолга тенг» ва банкка топширилмаган нақд пуллари «лимитдан ортиқча нақд пуллар» деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Зарур ҳолларда хўжалик юритувчи субъект кассасидаги нақд пуллар қолдиғига ўрнатилган лимит суммаси йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Касса айланмалари суммаси катта бўлмаган, савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлари кассасида кун охирида қоладиган нақд пуллар лимити бундай хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг розилиги билан банк томонидан 2 йилга тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз кассаларида нақд пулларни белгиланган лимитлардан ортиқча миқдорда фақат ўз ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (нафақа, пенсия, стипендия ва бошқа ижтимоий) тўловларни тўлаш учун банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаган ҳолда, 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида сақлаш ҳуқуқига эга. Ушбу муддат тугагач, банкдан олинган ва белгиланган мақсад учун ишлатилмаган нақд пуллар банк кассаларига қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларга кутилаётган келгуси харажатлар учун белгиланган лимитдан ортиқ нақд пулларни ўз кассаларида йиғиб, тўплаб туришга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кун охирида хўжалик юритувчи субъектлар кассаларидаги нақд пуллар қолдиғи хизмат кўрсатувчи банк томонидан ўрнатилган лимитдан ошмаслиги лозим. Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғининг лимитдан ортиқча қисми, банклардаги ўз депозит ҳисобварағига кирим қилиш учун топширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумларини банклардаги депозит ҳисобварақларига кирим қилиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг айланма кассасига, мини банк кассасига ва махсус кассасига қонунчиликда белгиланган тартибда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка топшириш учун инкассаторларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик инкассаторлар орқали банкка топшириш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги бирлашган кассаларга топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Нақд пул тушумларини топшириш муддатлари ва тартиблари банклар томонидан хўжалик юритувчи субъект раҳбари билан келишилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги мижознинг ҳисоб-китоб маълумотномаси асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Банклар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул тушумларининг ўз вақтида топширилишини доимий равишда мониторинг қилиб борадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 3003-1, 28.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3003-1/2391-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Банкнинг нақд пул муомаласи бўлими (масъул ходим) нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул тушумларини инкассация хизматига ёки топширишнинг бошқа усуллари орқали банк кассасига топширмаганлигининг сабабини ўрганиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Банк кассаларидан мижозларга нақд пул берилишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аҳолига ва барча хўжалик юритувчи субъектларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш, уларнинг банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, касса ҳужжатларида кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда белгиланган ҳолларда аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг банкдаги ссуда ҳисобварақларидан нақд пуллар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича узлуксиз тарзда чиқим қилиб берилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, банк кассаларидан мижозларга нақд пулларни чиқим қилиш устувор равишда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия, нафақа, стипендия, хизмат сафари харажатлари учун, шунингдек аҳоли омонатларини қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан бюджет ташкилотларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган, бошқа ижтимоий тўловлар, стипендиялар учун нақд пулларни, уларнинг жамоа шартномалари ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларига асосан ҳамда хизмат кўрсатувчи банк билан келишилган муддатларда, банк кассаларидан олган ҳолда тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хўжалик юритувчи субъектларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун банк кассаларидан нақд пулларни бериш муддатларини келишиш вақтида банклар томонидан ойдаги барча кунларга нақд пулларни олувчи мижозларни (улар банк кассасидан оладиган нақд пуллар суммаларини) имкон қадар бир текисда тақсимлаш зарурлиги ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Банклар нақд пуллар захирасини тартибга солиш ҳамда мижозларнинг нақд пулга бўлган талаблари ўз вақтида ва тўлиқ қондирилишига эришиш учун ҳар ойда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ «Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш календари»ни тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Календарда хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни беришнинг келишилган муддатлари ва бериладиган нақд пулларнинг аниқ миқдори ойма-ой қўйиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ойдаги барча кунлар, шу жумладан иш кунидан ташқари кунлар (дам олиш ва байрам кунлари) бўйича ҳам иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар имкон қадар тенг тақсимлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш календари»га банк кассасидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун бериладиган нақд пулларнинг барча суммаси киритилади. Календарга хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига почта алоқа корхоналари орқали, шунингдек банклардаги жисмоний шахсларнинг омонат ёки банк пластик карта ҳисобварақларига пул маблағларини нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали ўтказиладиган тўловларнинг суммалари киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун нақд пуллар банк кассасига нақд пул тушуми ҳолатидан келиб чиқиб календарда белгиланган муддатдан олдин берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бош бошқармаларнинг ҲККМ қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мижозларига нақд пуллар улар билан келишилган муддатда ҳамда тегишли тўлов ҳужжати асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий тўловлар, стипендияларни тўлаш муддатлари дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келиб қолганида ушбу тўловларни тўлаш учун банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга бир кун олдин нақд пуллар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект ўз ходимлари билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганида ёки уларнинг ходимлари меҳнат таътилига чиқаётганида, штатдан (рўйхатдан) ташқари ходимлар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганида, шунингдек хизмат сафари учун харажатлар банклар томонидан ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нақд пуллар календарда белгилаб қўйилган муддатлардан қатъи назар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бош бошқармалар тегишли ҳудудда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўланиши аҳволини доимий равишда таҳлил қилиб, банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг депозит ҳисобварақларидаги иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар учун зарур бўлган маблағлар доирасида ўз вақтида нақд пул билан таъминланишини мониторинг қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Амалга оширилган мониторинг натижасида банклар томонидан иш ҳақи ва ижтимоий тўловларни нақд пуллар билан таъминлашда кечикиш ёки узилишлар мавжудлиги аниқланса, Бош бошқармалар белгиланган тартибда тегишли ҳудуддаги банклар билан биргаликда нақд пулларни қайта тақсимлаш, шунингдек Бош бошқармалардан банкларга мадад пулларини ажратиш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Бош бошқармалар томонидан банкларни нақд пуллар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Банклар томонидан нақд пулларни мижозларга бериш, биринчи навбатда банкларнинг айланма кассасидаги нақд пуллар, шунингдек нақд пуллар захираси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар мижозларининг нақд пулларга бўлган талабларини ўз кассаларида мавжуд бўлган ва барча манбалардан тушиши кутилаётган тушумлари ҳисобидан қондириш чораларини кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар мижозларининг нақд пулларга бўлган талабини қондириш учун ҳар куни нақд пуллар айланмасини, жумладан кассадаги нақд пуллар, шунингдек нақд пуллар захирасининг кун давомида тушиши кутилаётган нақд пул тушумлари нақд пулдаги харажатларни амалга ошириш учун етарлилигини таҳлил қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агарда, банк кассасидаги нақд пуллар қолдиғи ва ўзининг кунлик нақд пул тушумлари кун давомида амалга оширилиши лозим бўлган нақд пулдаги чиқимларни қоплашга етарли эмаслиги аниқланса, у ҳолда банк ўз айланма кассасига мадад пулларини олиш учун олдиндан Бош бошқармаларга мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Бош бошқармалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги банклардан мадад пули олиш бўйича келиб тушган буюртмаларни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк айланма кассасига талаб қилинаётган мадад пуллари суммаси ва айланма кассаларни нақд пуллар билан таъминлашга рухсат беришни ҳисобга олиш учун 4-иловада келтирилган қайдномадан фойдаланилади (ушбу қайднома асосида банкларга мадад пулларини етказиш учун тегишли фармойиш тайёрланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги банклар ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш ёки Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассасидаги нақд пуллар ҳисобидан тижорат банкларининг нақд пулга бўлган талабларини қондириш бўйича тезкор чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Банклар айланма кассаларини нақд пуллар билан таъминлаш банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар доирасида, зарур ҳолларда Бош бошқармаларнинг ҲККМ захира жамғармаларидаги нақд пуллардан фойдаланган ҳолда, чекланмаган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бош бошқармалар ўзининг ҲККМдаги айланма кассасини зарур ҳолларда Марказий банкнинг захира жамғармасидаги нақд пуллар билан тўлдиришга рухсат сўраб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига махсус дастур орқали телеграмма билан буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур телеграмма Бош бошқарма бошлиғи томонидан имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаментига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини Марказий банкнинг захира жамғармасидаги нақд пуллар билан таъминлашга рухсат берилишини сўраб жўнатилган телеграммада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки учта белги Бош бошқарманинг айланма кассасига нақд пул бериш ҳақида охирги марта олинган рухсатнома рақамининг охирги учта рақамига, охирги иккита рақами эса телеграмманинг тартиб рақамига мувофиқ бешта белгидан иборат назорат рақами (телеграммаларга ҳар йили янгиланадиган тартиб рақамлари қўйилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма кассани захира жамғармасидаги нақд пуллар билан таъминлашга рухсат сўраб берилган буюртма (кодли сўз билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма кассани таъминлаш учун зарур бўлган нақд пул суммаси (кодли сўз билан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини нақд пуллар билан таъминлашга рухсат сўраш тегишли ҳудуддаги тижорат банкларидан келиб тушган буюртмалар ҳам ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини Марказий банкнинг захира жамғармасидаги нақд пул билан таъминлаш бўйича рухсатнома буйруқ асосида Марказий банкнинг захира жамғармаларини тасарруф этиш ваколати берилган Марказий банк Раисининг ўринбосари томонидан имзоланади ва махсус дастур орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасидан банкларнинг айланма кассаларига мадад пулларини етказиб бериш, Бош бошқармалар фармойишига асосан, инкассация хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини мадад пуллари билан таъминлаш бўйича олинган буюртмалар ва берилган рухсатномалар ҳисоб-китобларини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини нақд пуллар билан таъминлаш учун сўралаётган буюртмалар ва берилаётган рухсатномалар ҳисобини юритиш учун мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ қайдномадан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Бош бошқармалар томонидан тегишли ҳудуддаги банклар ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тегишли ҳудуддаги банкларнинг нақд пулга бўлган талабларини ўз вақтида қондириш мақсадида нақд пулларнинг банклар ўртасида қайта тақсимланиши Бош бошқармалар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Банклар, айланма кассасидаги ва нақд пуллар захирасидаги қолдиқлари, шунингдек кунлик нақд пул тушумлари кун давомида амалга оширилиши лозим бўлган нақд пулдаги чиқимларни қоплашдан ортиб қолган ҳолларда, нақд пулларни 10198 — «Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси» ҳисобварағига кирим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Банкларнинг 10198 — «Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси» ҳисобварағидаги қолдиқлардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқармаларнинг тегишли фармойишларига асосан эҳтиёжидан ортиқча нақд пуллар ҲККМга ёки нақд пул сўраб буюртма берган банкларга жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Банклардан нақд пулларни Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасига олиб келиш ёки қайта тақсимлаш ҳисобига бошқа банкларга етказиб бериш Бош бошқармалар фармойишига асосан, инкассация хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳисоб-китоб маълумотномаси

20 ___йил учун

Хўжалик юритувчи субъект номи

Банк номи

минг сўм

Кўрсаткич номи

Хўжалик юритувчи субъект томонидан лойиҳалаштирилди

Банк томонидан ўрнатилди*

20__ йил
амалда

20 __йил
учун лойиҳа

I. Касса қолдиғига лимит ўрнатиш тартиби

1.Ўтган йили банк кассасига топширилган нақд пуллар суммаси

Шу жумладан:

1.1. Ўртача бир ойда топширилган сумма (2./12 ойга)

1.2. Ўртача бир кунда топширилган сумма (2.1./иш кунларига)

2. Ўтган йил давомида хўжалик юритувчи субъект кассасидан қилинган харажатлар суммаси

Шу жумладан:

2.1. Ўртача бир ойлик харажатлар суммаси (3/12 ойга)

2.2. Ўртача бир кунлик харажатлар суммаси (3.1./иш кунларига)

3. Хўжалик юритувчи субъект кассасидаги нақд пуллар қолдиқ лимити

II. Нақд пулларни топшириш тартиби ва муддатлари

1. Нақд пулдаги тушумларни топшириш тартиби

2. Нақд пулдаги тушумларни топшириш муддатлари

III. Нақд пулда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар

1. Нақд пулда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси

Шу жумладан:

1.1. Аванс

1.2. Ойлик

1.3. Бошқалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*банклар томонидан фақат кассага нақд пуллар қолдиғи лимити, нақд пул тушумини топшириш тартиби, муддати ва нақд пулда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси қатори тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


Хўжалик юритувчи субъект раҳбари


(имзо)


Ф.И.О.

Бош (катта) бухгалтер ёки унинг

мажбуриятларини бажарувчи шахс


(имзо)

Ф.И.О.

Банк раҳбари

(имзо)

Ф.И.О.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш календари

20____ йилнинг ________ ойи учун

________________________________________________________

Банкнинг номи

минг сўм.

Талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи рақами

Хўжалик юритувчи субъектнинг номи

Жами ойда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

ҳ.к

30



Жами


Банк раҳбари


(имзо)


Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Айланма кассани нақд пуллар билан таъминлаш учун
БУЮРТМА

Банк номи ва рақами (МФО)

Нақд пул

олиш

санаси

Зарур бўлган

нақд пул

суммаси

(млн.сўмда)

1

2

3



Банк раҳбари



(имзо)



Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Банк айланма кассасини
‎ички ҳудудий мувофиқлаштириш
‎тартибида таъминлашга
‎рухсат берилсин
___________________________‎(млн.сўм)

‎Банк айланма кассасини мадад пуллари ҳисобига
‎таъминлаш
‎___________________________‎(млн.сўм)

‎Марказий банкнинг
‎__________________________вилояти
‎(республикаси, шаҳри) бўйича Бош
‎бошқармаси бошлиғи
_________________ ‎(имзо)‎‎
‎‎

‎‎________________ вилояти (республикаси, шаҳри) бўйича
‎банк айланма кассаларини нақд пул билан таъминлаш
‎ҚАЙДНОМАСИ
‎20__ йил «___» ___________ учун

‎‎(млн. сўм)

N
‎т/р

Банклар номи

Нақд пул сўраб берилган буюртманинг санаси

Сўралаётган нақд пул суммаси

Нақд пул олишга
‎рухсат берилди

Ҳисоб-китоб касса марказининг айланма кассаларидаги нақд пуллар ҳисобидан‎‎

Марказий банкнинг рухсатига кўра

Сумма‎‎

Сумма‎‎

1‎

‎‎2

‎‎3

‎‎4

5

‎‎6

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Нақд пул муомаласини
‎ташкил этиш Бошқармаси Бошлиғи

‎‎‎(имзо)


‎‎‎Ф.И.О.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Рухсат берилган мадад пулининг умумий суммаси
‎_______________________________ (млн. сўм)
‎Марказий банк Раиси ўринбосари
‎______________________________ имзо
‎‎

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси,
‎вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса
‎маркази айланма кассасини нақд пул билан таъминлаш
‎ҚАЙДНОМАСИ
‎20 ____ йил «____»___________учун

‎‎(млн. сўм)

N
‎т/р

Бош
‎Бошқарма
‎номи

Нақд пул сўраб берилган телеграммалар санаси

Сўралаётган нақд пул суммаси

‎‎Бош бошқарма томонидан жўнатилган телеграммалар- нинг рақами

‎‎Нақд пул олишга
‎рухсат берилди

‎‎калит

‎‎суммаси

‎‎Рухсатнома рақами

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎‎

7‎‎‎

‎‎8

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎‎Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти директори


‎‎‎(имзо)


‎‎‎Ф.И.О.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/3003/1140-сон, 28.12.2018 й., 10/18/3003-1/2391-сон, 17.04.2019 й., 10/19/3003-2/2955-сон; 15.06.2020 й., 10/20/3003-3/0762-сон; 15.06.2020 й., 10/20/3003-3/0762-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.04.2023 й., 10/23/3003-4/0227-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)