Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2788-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 23 апрелдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 2788, 2016 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 227-модда) билан тасдиқланган Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
12/17-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/17-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси «биржа савдоларини» деган сўзлардан кейин «, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 5-банднинг «в» кичик бандидаги «ваколатли банк» деган сўзлар «тижорат банки» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банднинг «д» кичик банди «операциялари билан шуғулланувчи» деган сўзлардан кейин «ва банклараро пул бозори, шунингдек Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этиш бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2788-2/1101-сон)