16.04.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3000
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 16.04.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3000
Кучга кириш санаси
17.04.2018
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилиши тартибини белгилайди.
2. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
3. Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ ёзма шаклда Дори воситасининг қўлланилиши чоғида ножўя реакция аниқланган ҳолат тўғрисидаги хабарнома (бундан буён матнда хабарнома деб юритилади) расмийлаштирилади ва у мазкур Низомда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)