Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар (бундан буён матнда курсант деб юритилади) ҳамда Вазирлик томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга юбориладиган фуқаролар (бундан буён матнда тингловчи деб юритилади) билан белгиланган тартибда ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.

Мен, ___________________________________________________________________________________________га
(Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёки хорижий давлат олий таълим муассасаси номи)
ўқишга киришга номзод _______________________________________________________________________ ўқишга
(Ф.И.О.)

қабул қилинсам мен билан тузиладиган шартнома шартларини ўқишни тамомлаганимдан сўнг бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

__________________
(имзо)

_______________________________
(Ф.И.О.)

20___ йил «____» ________________

Биз, ______________________________________________________________________________________га ўқишга
(Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёки хорижий давлат олий таълим муассасаси номи)

киришга номзоднинг ота-онаси, фарзандимиз ____________________________________________________________

(Ф.И.О.)

ўқишга қабул қилинса у билан тузиладиган шартнома шартларини ўқишни тамомлаганидан сўнг бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

__________________
(имзо)

__________________ (имзо)

_______________________________
(Ф.И.О.)

_______________________________ (Ф.И.О.)

20___ йил «____» ________________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаро (курсант) билан ўқиш (хизмат ўташ) ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида

ШАРТНОМА

1. Шартнома предмети

Мен ____________________________________________________________________________________________(Ф.И.О.) ________________________________________________________________________________________________(Туғилган санаси, ойи ва йили)

(бундан буён матнда курсант деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) номидан _______________________________________________________билан ихтиёрий

(Олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг унвони ва Ф.И.О.)
равишда курсант сифатида ____________________________________ да ______________________ ўқиш ва ўқишни

(Олий ҳарбий таълим муассасанинг номи)

(Ўқиш даври)

тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ушбу шартнома тузилди.

2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Курсантнинг ҳуқуқлари:
а) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;
б) командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишига;
в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш;
г) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат пенсия таъминоти, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш;
д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш;
е) ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш;
ж) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
з) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш;
и) давлат томонидан суғурталаниш;
к) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;
л) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш.
2.2. Курсантнинг мажбуриятлари:
а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллашни;
б) ўқиш даври мобайнида курсант (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этишни;
в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган вазирлик ёки бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларда хизмат ўташ тўғрисида шартнома тузишни;
г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташни;
д) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган давлат бюджети маблағларини қайтаришни.
2.3. Вазирликнинг ҳуқуқлари:
а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда курсант (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш;
б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
в) курсант (ходим) билан юзага келган низоларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;
г) курсант (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш;
д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича Ўзбекистоннинг ҳар қандай минтақасига хизмат ўташ учун юбориш.
2.4. Вазирликнинг мажбуриятлари:
а) олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинадиган номзодни таълим олиш ва келгусида хизмат ўташ шартлари билан таништириш;
б) номзодни хизмат ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш.
в) мазкур шартномани тузган курсант (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш;
г) курсант (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш;
д) курсант (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш;
е) курсант (ходим)га таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш;
ж) курсант (ходим)га тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш;
з) курсант (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлиғига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш;
и) олий ҳарбий таълим муассасасида якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ҳамда битирув малакавий ишини муваффақиятли топшириб ўқишни тамомлаган курсантга офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ имкониятини бериш.

3. Томонларнинг жавобгарлиги

3.1. Томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт;
3.2. Шартнома шартларига риоя қилмаганлик учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

4. Шартномани бекор қилиш тартиби

4.1. Курсант олий ҳарбий таълим муассасасидан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал курсантлар сафидан четлаштирилганида;
4.2. Курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилиши кунидан бошлаб;
4.3. Курсант (ходим) ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;
4.4. Курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда;
4.5. Амал қилиш муддати тугаганида.

5. Якуний қоидалар

5.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
5.2. Ушбу шартнома 20_____йил «_____»_________________гача амал қилади.
5.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга.

6. Томонларнинг манзили ва реквизитлари:

«Курсант»
______________________________________
______________________________________
______________________________________
______________________________________
(Ф.И.О. имзо)

«Вазирлик» ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ (Мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо, М.Ў.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаро (тингловчи) билан ўқиш (хизмат ўташ) ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида

ШАРТНОМА

1. Шартнома предмети

Мен _____________________________________________________________________________________________(Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________________________(Туғилган санаси, ойи ва йили)

(бундан буён матнда тингловчи деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) номидан _______________________________________________________________билан

(Вазирлик мансабдор шахснинг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

ихтиёрий равишда курсант сифатида _______________________________________________ да _________________

(Хорижий давлат олий таълим муассасанинг номи)

(Ўқиш даври)

ўқиш ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ушбу шартнома тузилди.

2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Тингловчининг ҳуқуқлари:
а) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;
б) командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишига;
в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш;
г) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат пенсия таъминоти, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш;
д) белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш;
е) ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш;
ж) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
з) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш;
и) давлат томонидан суғурталаниш;
к) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;
л) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш.
2.2. Тингловчининг мажбуриятлари:
а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллашни;
б) ўқиш даври мобайнида тингловчи (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва хорижий давлат олий таълим муассасаси бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этишни;
в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган вазирлик ёки бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларда хизмат ўташ тўғрисида шартнома тузишни;
г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташни;
д) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган давлат бюджети маблағларини қайтаришни.
2.3. Вазирликнинг ҳуқуқлари:
а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда тингловчи (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш;
б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
в) тингловчи (ходим) билан юзага келган низоларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;
г) тингловчи (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш;
д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича Ўзбекистоннинг ҳар қандай минтақасига хизмат ўташ учун юбориш.
2.4. Вазирликнинг мажбуриятлари:
а) хорижий давлат олий таълим муассасасига ўқишга юборилаётган номзодни таълим олиш ва келгусида хизмат ўташ шартлари билан таништириш;
б) номзодни хизмат ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш.
в) мазкур шартномани тузган тингловчи (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш;
г) тингловчи (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш;
д) тингловчи (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш;
е) тингловчи (ходим)га таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш;
ж) тингловчи (ходим)га тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш;
з) тингловчи (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлиғига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш;
и) хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқишни тамомлаган тингловчига офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ имкониятини бериш.

3. Томонларнинг жавобгарлиги

3.1. Томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт;
3.2. Шартнома шартларига риоя қилмаганлик учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

4. Шартномани бекор қилиш тартиби

4.1. Тингловчи хорижий давлат олий таълим муассасасидан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал тингловчилар сафидан четлаштирилганида;
4.2. Тингловчи (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилиши кунидан бошлаб;
4.3. Тингловчи (ходим) ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;
4.4. Тингловчи (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбеистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда;
4.5. Амал қилиш муддати тугаганида.

5. Якуний қоидалар

5.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
5.2. Ушбу шартнома 20_____йил «_____»_________________гача амал қилади.
5.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга.

6. Томонларнинг манзили ва реквизитлари:

«Тингловчи»
______________________________________
______________________________________
______________________________________
______________________________________
(Ф.И.О. имзо)

«Вазирлик» ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ (Мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо, М.Ў.)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси