Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.1996 13.01.1992 йилдаги 12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.1996
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖОДКОРЛАРИ ЖАМҒАРМАСИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрь 338-сонли «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ҳузуридаги «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармасини тузиш тўғрисида» 1991 йил 22 октябрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика ижодий уюшмаларининг Ўзбекистон ижодкорлари жамғармасининг таъсис конференциясини 1992 йил январь ойида ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Таъсис конференциясини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий Қўмитанинг илова* қилинаётган таркибига розилик билдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг сайланган бошқарувига бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармаси тўғрисидаги Низомни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармаси аппарати ходимларининг сони 7 кишидан иборат қилиб белгилансин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини, шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан таъминланадиган битта енгил автомашинани сақлаш учун ажратиладиган маблағни ва лимитни белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ва Алоқа вазирлиги республика ижодкорлари жамғармаси бошқарувининг талабномасига мувофиқ биркитилган номенклатура бўйича зарур моддий-техника ресурслари ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, жамғарма бошқаруви аппаратини сақлаш ва моддий-техника таъминоти харажатлари Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси резервидан ажратилган 3 миллион сўм ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармасига зарур жой ажратиш масаласини кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон саноат-қурилиш банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки совет ва чет эл фуқароларидан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан сўм ҳисобида ва хорижий валютада келиб тушадиган маблағларни ҳисобга ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармасининг махсус счётларини очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радио-эшиттириш компанияси, рўзномалар ва журналларнинг таҳририятлари жамғарма фаолиятини кенг тарғиб қилишни ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишда ошкораликни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон