Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2010 21.09.2000 йилдаги 364-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2010
Ҳужжат 02.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ва табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги табиий монополия субъектлари фаолиятини нархлар билан тартибга солувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг энг юқори даражаларини белгилаш тартибини ўрнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юқори даражалари (почта алоқаси универсал хизматларига тарифлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ёки унинг топшириғига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари (кейинги ўринларда — нархларни бошқариш органи деб юритилади) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта алоқаси универсал хизматларига тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда почта алоқаси ва телекоммуникациялар соҳасида махсус вакил қилинган орган томонидан белгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги 256-сонли қарори таҳририда — 2007 й., 50-51-сон, 519-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирмайдиган табиий монополия субъектлари нархлар (тарифлар) лойиҳаларини кўриб чиқиш учун бевосита нархларни бошқариш органига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, табиий монополия субъекти давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирган тақдирда табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларнинг нархлари (тарифлари) ёки уларнинг энг юқори даражалари лойиҳаларини кўриб чиқиш учун нархларни бошқариш органига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товарларга нархларни (тарифларни) ёки уларнинг энг юқори даражаларини белгилаш учун табиий монополия субъектлари нархларни бошқариш органига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юқори даражалари лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) охирги ҳисобот даври ва прогноз қилинаётган давр учун қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олувчи нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юқори даражалари лойиҳасини асословчи ҳужжатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) чиқимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақини ёйиб кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё ва материаллар қийматини ёйиб кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш харажатларини (юклама харажатларни, шу жумладан амортизация ажратмаларини) ёйиб кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ялпи фойдани, давр харажатларини (шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни) ёйиб кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такрор ишлаб чиқариш учун инвестицияларга бўлган эҳтиёж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дотацияларига ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чора-тадбирларига бўлган эҳтиёж.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда нархларни бошқариш органи қарор қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни сўраб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товар ишлаб чиқариш чиқимларини аниқлашда табиий монополия субъектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли идоравий норматив ва услубий ҳужжатларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Нархларни бошқариш органи нархларни (тарифларни) ёки уларнинг энг юқори даражаси лойиҳаларини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда қарор қабул қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Табиий монополия субъектлари томонидан нархларни (тарифларни) асослаш бўйича ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда нархларни бошқариш органи уч кун муддатда мавжуд камчиликларни ёзма равишда асослаган ҳолда нархлар (тарифлар) лойиҳаларини қайта ишлашга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш бўйича қарор қайта ишланган ҳужжатларнинг тўлиқ туркуми олинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархлар (тарифлар) даражаси бўйича қарор қабул қилишда нархларни бошқариш органи уларнинг истеъмолчининг маҳсулотлари нархларига таъсирини ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нархларни бошқариш органининг табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар нархларини (тарифларини) ёки уларнинг юқори даражасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори улар кучга киришидан 15 кун олдин табиий монополия субъектлари томонидан оммавий ахборот воситаларида мажбурий тартибда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар нархларини (тарифларини) ёки уларнинг юқори даражасини белгилашда табиий монополия субъектлари кейинчалик нархларни бошқариш органини хабардор қилган ҳолда улар даражасини мустақил пасайтириш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Товарларни республика ташқарисига етказиб берувчи табиий монополия субъектлари улар бўйича ҳисоб-китобларни шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Нархлар (тарифлар) шакллантирилиши ва қўлланилиши устидан давлат назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низомга риоя қилиниши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг бўлинмалари (кейинги ўринларда — давлат монополияга қарши органи) томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Назоратни амалга ошириш учун давлат монополияга қарши органи давлат ва хўжалик бошқарув органларидан ёки табиий монополия субъектларидан тасдиқланган нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг энг юқори даражаларини асослаш бўйича материалларни сўраб олишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилаб қўйилган ва чекланган нархлар (тарифлар)ни ҳамда устамаларни ошириб юбориш, нархлар (тарифлар)ни белгилаш учун ёки рентабелликнинг чекланган даражасини аниқлаш учун молия органларига нотўғри ахборот бериш, уларнинг ошириб юборилишига сабаб бўлган устамаларни қўллаш, шунингдек маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қийматига уларнинг нархида ҳисобга олинган амалда ишлатилмаган материалларни ёки бажарилмаган ишларни киритиш ҳоллари монополияга қарши давлат органи томонидан аниқланган тақдирда асоссиз олинган даромад (фойда)ни бевосита истеъмолчига қайтариш ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда махсус транзит ҳисоб рақами деб аталади) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асоссиз олинган даромад (фойда) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни оширилган нархлар ва тарифлар бўйича (уларга қўшимча тўлов, чегирмалар ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда) сотишдан амалда олинган тушум билан қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилган нархлар ва тарифлар бўйича (уларга қўшимча тўлов, чегирмалар ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда) айнан шу маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган монопол маҳсулотларнинг айрим турлари табиий монополиялар субъектлари томонидан биржа савдолари ва аукционлар орқали, шунингдек биржа (аукцион) котировкаларининг ўртача нархларига кўра тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилганда, декларация тўлдирилган чекланган нарх ошириб юборилганлиги учун уларга нисбатан жазо қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополиялар субъектлари томонидан технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежаш натижасида қўшимча даромад (фойда) олиш мазкур Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди ҳамда ушбу даромад (фойда) олиб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Табиий монополия субъектлари томонидан янги нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг энг юқори даражаларни амалга киритиш муддатларига риоя қилмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда асоссиз олинган даромад янгидан жорий этилган ва илгари амалда бўлган нархлар (тарифлар) ўртасидаги фарқнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилганига нисбатан қисқартирилган кунлар даврида сотилган товар ҳажмига кўпайтириш орқали аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низом бузилишини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча сумма олган табиий монополия субъекти уларни истеъмолчига қайтаради ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказади. Бу ҳолда жарима қўлланмайди.
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг бузилиши монополияга қарши орган томонидан аниқланган тақдирда ноқонуний олинган сумманинг 10 фоизидан 20 фоизигача, айнан шу бузилиш жарима қўллангандан кейинги икки йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда эса — 20 фоизидан 50 фоизигача жарима қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима солиш суд тартибида, тайёрловчилар (ижрочилар, сотувчилар) томонидан содир этилган қонунни бузиш айби тан олинганда ва жарима ихтиёрий равишда тўланганда эса — монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жаримани ундириш унга жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берган ҳолда амалга оширилади.
(1-илованинг 15-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қонун ҳужжатларига риоя этилмаганлиги учун табиий монополиялар субъектларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонун ҳужжатларига риоя этилмаганлиги учун табиий монополия субъектларига нисбатан «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жазолар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида» 1994 йил 7 февралдаги 54-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига сотиладиган электр энергияси тарифлари тўғрисида» 1994 йил 8 сентябрдаги 453-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 9-сон, 43-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун шартномавий (эркин) нархларга ўтиш тўғрисида» 1994 йил 8 сентябрдаги 454-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 9-сон, 44-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кичик гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисида» 1995 йил 28 декабрдаги 476-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган «Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби»нинг 2-банди учинчи хатбоши ва III бўлими.