Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.01.1992 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 08.01.1992 йилдаги 3-сон
Кучга кириш санаси
08.01.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 08.01.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА НОИШЛАБ ЧИҚАРИШ СОҳА ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол моллари ва хизматлари нархларининг ошиши давом этаётганлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш зарурлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1992 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот, фан, давлат муассасалари ва уй-жой-коммунал хўжалиги тармоқлари ходимларининг иш ҳақи, республика Ҳукумати белгилаган компенсацияларни ҳисобга олган ҳолда, 2 баравар оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий ўқув юртлари талабаларига, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларига бериладиган стипендиялар, агар улар республика Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланмайдиган бўлсалар, 1992 йил 1 январдан бошлаб 2,2 баравар (бунда 1-иловага мувофиқ имтиёзли овқатланишга қўшимча ҳақ аввалги миқдорида сақлаб қолинсин), аспирантлар ва докторантларники эса 2 баравар оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1992 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ҳақи ва меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори (компенсацияни ҳисобга олган холда) ойига 350 сум, фуқароларнинг солиқ қилинмайдиган энг оз даромади миқдори ойига 350 сўм қилиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Мудофаа ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий Суди, Олий ҳакамлик суди, Прокуратураси, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон архивлар бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари органлари билан биргаликда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот, фан, давлат муассасалари ва уй-жой-коммунал хўжалиги тармоқлари (номоддий ишлаб чиқариш соҳалари) ходимлари тариф ставкалари ва маошларининг янги миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонининг амал қилиши 1992 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларга ҳам татбиқ этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ва мактабдан ташқари болалар муассасаларининг тарбиячиларига, ўқитувчиларига, республика ҳунар-техника таълими тизимининг ўқитувчиларига ва ишлаб чиқариш усталарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, олимпия резервлари мактабларининг директорларига, директор ўринбосарларига, ўргатувчи-ўқитувчиларига, йўриқчи-методистларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари директорларига, директор ўринбосарларига, ўқитувчиларига, концертмейстерларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернат мактаблар ва болалар уйларининг махсус фанлар ўқитувчиларига ва мусиқа раҳбарларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги 1992 йил 1 январдан бошлаб пенсияларнинг энг оз миқдорларини 2-иловага мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 1992 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқарув органлари (ички ишлар ва миллий хавфсизлик органларидан ташқари), республика адлия, суд ва прокуратура органлари, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ходимларининг, маҳаллий Кенгашлар раҳбарларининг лавозим маошлари, компенсацияларни ҳисобга олган ҳолда, 2 баравар кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, адлия, суд ва прокуратура органлари, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгашлар раҳбарлари айрим тоифаларининг лавозим маошлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республика маҳалла қўмиталари раисларининг ва масъул котибларининг лавозим маошлари 2 баравар оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республиканинг 1992 йилги бюджетида кўрсатилган аҳоли тоифаларининг пенсияларини, стипендиялари ва иш ҳақларини ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин, бунда ушбу мақсадларга бюджетдан ташқари ва бошқа манбаларни жалб қилишни таъминлашни ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Ўзбекистон жамғармалар банки мазкур қарорда белгиланган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар ва нафақалар тўлашга нақд пул беришни таъминласинлар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки, лавозим маошларини ошириш билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизи бошқарув органлари аппарати ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилган тартибга риоя этилишини назорат қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, вилоятлар ва шаҳарлар ходимларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шароитлари бўйича Тошкент шаҳри «гуруҳдан ташқари» вилоятлар тоифасига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шароитлари бўйича Қашқадарё вилояти иккинчи гуруҳдан биринчи гуруҳга ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда КПСС Марказий Комитети, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг 1986 йил 17 сентябрдаги 1115-сон қарори билан тасдиқланган халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш тармоқларида амалда бўлган тариф ставкаларини, 4,375** коэффициентини қўллаган ҳолда, қайта ҳисоблаб чиқсин. Корхоналар раҳбарлари, мутахассислари ва хизматчиларининг лавозим маошлари, компенсацияларни ҳисобга олган ҳолда, 2 баравар кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** (4,375 — коэффициент (доимий меъёр)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4,375 коэффициенти — КПСС Марказий Комитети, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг 1986 йил 17 сентябрдаги 1115-сон қарори билан халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналарининг ходимлари учун белгиланган амалдаги иш ҳақининг энг оз миқдори даражаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 29 декабрдаги Фармони билан белгиланган иш ҳақининг энг оз миқдори ўртасидаги нисбатларнинг катталигидир (350 сўм : 80 сўм = 4,375).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги жорий қилинадиган тариф ставкалари амалдаги тариф ставкаларини 4,375 коэффициентига кўпайтириш йўли билан белгиланади, бунда малака гуруҳлари ўртасида қарор топган миқёслар бузилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва хўжаликлар 1992 йилда ишловчиларнинг иш ҳақини, унинг белгиланган энг оз миқдорини ҳисобга олган ҳолда, янада кўпайтиришни таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар, бунда эркин ва шартномавий нархлардан кенг фойдаланишни, истеъмол фонди бўйича барча чеклашларни бекор қилишни, ишлаб чиқаришни ўстиришнинг мавжуд резервларини жалб қилишни кўзда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқарув органлари аппарати, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошлари тўғрисида» 1991 йил 23 ноябрдаги 298-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида, мазкур қарордан келиб чиққан холда, амалдаги қонунчиликка ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари — комплексларнинг раҳбарларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 8 январдаги 3-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ВА ҲУНАР-ТЕХНИКА БИЛИМ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИГА БЕРИЛАДИГАН СТИПЕНДИЯЛАР МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Талабалар ва ўқувчиларнинг тоифалари‎

Ойига сўм ҳисобида‎
Олий ўқув юртларида:
Ўзлаштирувчи талабаларга‎ 265‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 295‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 330‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга‎ 350‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎

405‎

фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 330‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга‎ 350‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 405‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 460‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган талабаларга‎ 220‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 250‎
фақат аъло ўқийдиган талабаларга‎ 285‎
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган талабаларга ‎
‎395‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 430‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 460‎
Тўла давлат таъминотида бўлган талабаларга‎ 120‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло‎ баҳоларга ўқийдиган талабаларга 135‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 150‎
Тайёрлов бўлимларининг ўқувчиларига‎ 175‎
Ҳуқумат қарорига мувофиқ тўла давлат таъминотида турган талабаларга‎ 50‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 65‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 80‎
Собиқ байналмилалчи жангчи бўлган талабаларга‎ 350‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 385‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 420‎
Тўла давлат таъминотида бўлган талабаларга 100‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 115‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 130‎‎
Собиқ иттифоқ органларининг буйруқлари билан белгиланган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларга:‎
‎330‎
(СССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг 1987 йил 11 майдаги 330-сон, 1987 йил 12 июндаги 420-сон ва СССР Давлат халқ таълими комитетининг 1989 йил 20 январдаги 8с-сон ва 1990 йил 9 апрелдаги 21с-сон буйруқлари)‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 375‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга‎ 420‎
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган талабаларга‎ 460‎
шулардан:‎
В. И. Ленин номли ва Карл Маркс номли стипендиялар‎ 460‎
Ҳукумат қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар‎ 440‎
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар‎
‎420‎
айрим фанларни ўрганишдаги ва фан-техника ижодкорларига алоҳида муваффақиятлари учун илмий Кенгаш қарори бўйича белгиланадиган шахсий стипендиялар‎
‎380‎
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилган‎
Ўрта махсус ўқув юртларида:‎
Ўзлаштирувчи ўқувчиларга:‎ 220‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 240‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 275‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга‎ 350‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 405‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 460‎
Етимликда ва ота-она қаровсиз ўсган, давлат таъминотида турган ўқувчиларга‎ 175‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 200‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 230‎
Ҳукумат қарорларига мувофиқ тўла давлат таъминотида бўлган ўқувчиларга‎ 40‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 50‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 65‎
Байналмилалчи жангчи бўлган ўқувчиларга‎ 305‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 340‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 375‎
Тўла давлат таъминотида бўлган ўқувчиларга‎ 80‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 90‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 105‎
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган, собиқ ҳарбий хиэматчи бўлган ўқувчиларга‎
‎395‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 430‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 460‎
Тўла давлат таъминотида бўлган ўқувчиларга‎ 110‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 125‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 140‎
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга‎ 460‎
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилган‎
Ҳунар-техника билим юртларида:‎
Ўқиш муддати 10 ойдан кўп бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника билим юртларининг (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, сув‎
хўжалиги қурилишида ва ўрмон хўжалигида ишлаш учун тайёрлайдиганлардан ташқари) ўзлаштирувчи ўқувчиларига‎
шулардан:‎ 175‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 200‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 220‎
Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга‎ 305‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 340‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 375‎
Байналмилалчи бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга‎
‎395‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 430‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 460‎
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан урушининг I ва II гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлмиш ўқувчиларга‎
‎200‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 220‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 240‎
Ўқиш муддати 10 ойдан кам бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника билим юртларининг Ҳуқумат қарорларига мувофиқ кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланадиган ўзлаштирувчи ўқувчиларига‎
‎40‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 45‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 50‎
Оилали ўқувчиларга‎ 50‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 55‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 60‎
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан урушининг I ва II гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлмиш ўқувчиларга‎
‎60‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 70‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 85‎
Оилали ўқувчиларга‎ 70‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 80‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 95‎
Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга‎ 80‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 90‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 105‎
Байналмилал бурчини бажариш чоғида жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган, собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга‎
‎110‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 125‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 140‎
Давлат таъминотида турган, етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга‎ 175‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 200‎
Фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 230‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 8 январдаги 3-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ ПЕНСИЯЛАРНИНГ МИҚДОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Пенсионерларнинг тоифалари‎

Ойига сўм ҳисобида‎
Қарилик бўйича‎ 350‎
Қарилик бўйича, иш стажи тўлиқ бўлмаганда, мавжуд иш стажига мутаносиб равишда, аммо ундан кам бўлмаганда‎
‎175‎
Кўп йиллик хизмати учун‎ 350‎
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича‎ 350‎
III гуруҳ ногиронлиги бўйича‎ 175‎
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича, стажи тўлиқ бўлмаганда, мавжуд стажига мутаносиб равишда, аммо ундан кам бўлмаганда‎
‎175‎
Боқувчисини йўқотганда, оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун‎ 175‎
Ота-онасидан жудо бўлган болалар, шунингдек, вафот этган ёлғиз онанинг болалари, ҳар бир бола учун‎
‎175‎
I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва 16 ёшгача бўлган ногирон болалар‎
‎175‎
II гуруҳ ногиронлари (болаликдан ногиронлардан ташқари), қуйидаги ёшга кирган шахсларга: эркаклар — 65 ёш, аёллар — 60 ёш
‎175‎
Ишламайдиган ва меҳнат стажига эга бўлмаган III гуруҳ ногиронлари‎ 105‎
10 ва ундан ортиқ болани туғиб тарбиялаган онага‎ 350‎
Меҳнат пенсияларига белгиланадиган устамаларнинг миқдорлари‎ 350 ва 175‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 8 январдаги 3-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ, ИДОРАЛАР, АДЛИЯ, СУД ВА ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, адлия, суд ва прокуратура органлари‎

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош бошқармалар ва бошқа давлат бошқарув органлари‎

Вазир, Олий Суднинг ва Олий ҳакамлик судининг раиси, республика прокурори, давлат қўмитасининг раиси


‎1500‎


‎1400‎
Вазирнинг, Олий Суд ва Олий ҳакамлик суди, давлат қўмитаси раисининг, прокурорнинг биринчи ўринбосари‎
‎1400‎

‎1320‎
Вазирнинг, Олий Суд ва Олий ҳакамлик суди, давлат қўмитаси раисининг, прокурорнинг ўринбосари‎
‎1340‎

‎1260‎

(ойига сўм ҳисобида)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Республика иқтисодиёт органлари раҳбарларининг лавозим маошлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан шахсан белгиланади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 8 январдаги 3-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ ХОДИМЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР РАҲБАРЛАРИ АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎‎‏
‎‎‏
‎‎‎

‎‎Ойлик лавозим маошлари (ойига сўм ҳисобида)

гуруҳдан ташқари‎‏

вилоятлар гуруҳи бўйича‎‎

1‎ 2‎ 3‎
Ҳоким‎‎ 2100‎ 2000‎ 1900‎ 1800‎
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари‎‎‎ 1800‎ 1700‎ 1600‎ 1500‎
Ҳокимнинг ўринбосари‎‎‎ 1600‎ 1500‎ 1400‎ 1360‎
Котибият бошлиғи (Ишлар бошқарувчиси)‎‎‎ 1500‎ 1400‎ 1350‎ 1300‎
Бошқарма бошлиғи (бўлим мудири)‎‎‎ 1400‎ 1360‎ 1300‎ 1260‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лавозим маошлари бўйича мазкур шароитлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, раис ўринбосарларига, ишлар бошқарувчисига ва бўлим мудирларига татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.