Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.01.1992 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 08.01.1992 йилдаги 3-сон
Кучга кириш санаси
08.01.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА НОИШЛАБ ЧИҚАРИШ СОҳА ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол моллари ва хизматлари нархларининг ошиши давом этаётганлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш зарурлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Мудофаа ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий Суди, Олий ҳакамлик суди, Прокуратураси, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон архивлар бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари органлари билан биргаликда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот, фан, давлат муассасалари ва уй-жой-коммунал хўжалиги тармоқлари (номоддий ишлаб чиқариш соҳалари) ходимлари тариф ставкалари ва маошларининг янги миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонининг амал қилиши 1992 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларга ҳам татбиқ этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ва мактабдан ташқари болалар муассасаларининг тарбиячиларига, ўқитувчиларига, республика ҳунар-техника таълими тизимининг ўқитувчиларига ва ишлаб чиқариш усталарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, олимпия резервлари мактабларининг директорларига, директор ўринбосарларига, ўргатувчи-ўқитувчиларига, йўриқчи-методистларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари директорларига, директор ўринбосарларига, ўқитувчиларига, концертмейстерларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернат мактаблар ва болалар уйларининг махсус фанлар ўқитувчиларига ва мусиқа раҳбарларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6—8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республиканинг 1992 йилги бюджетида кўрсатилган аҳоли тоифаларининг пенсияларини, стипендиялари ва иш ҳақларини ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин, бунда ушбу мақсадларга бюджетдан ташқари ва бошқа манбаларни жалб қилишни таъминлашни ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Ўзбекистон жамғармалар банки мазкур қарорда белгиланган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар ва нафақалар тўлашга нақд пул беришни таъминласинлар,
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, вилоятлар ва шаҳарлар ходимларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шароитлари бўйича Тошкент шаҳри «гуруҳдан ташқари» вилоятлар тоифасига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шароитлари бўйича Қашқадарё вилояти иккинчи гуруҳдан биринчи гуруҳга ўтказилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва хўжаликлар 1992 йилда ишловчиларнинг иш ҳақини, унинг белгиланган энг оз миқдорини ҳисобга олган ҳолда, янада кўпайтиришни таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар, бунда эркин ва шартномавий нархлардан кенг фойдаланишни, истеъмол фонди бўйича барча чеклашларни бекор қилишни, ишлаб чиқаришни ўстиришнинг мавжуд резервларини жалб қилишни кўзда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқарув органлари аппарати, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошлари тўғрисида» 1991 йил 23 ноябрдаги 298-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида, мазкур қарордан келиб чиққан холда, амалдаги қонунчиликка ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари — комплексларнинг раҳбарларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)