Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Диктант ўтказиш

3-боб. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш

4-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш

5-боб. Якуний қоидалар

1-ИЛОВА
Диктант ўтказиш МЕТОДИКАСИ

2-ИЛОВА
Диктантни баҳолаш МЕЗОНЛАРИ

3-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш МЕТОДИКАСИ

4-ИЛОВА
Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовни баҳолаш МЕЗОНЛАРИ

6-ИЛОВА
Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш МЕТОДИКАСИ

7-ИЛОВА
Якка тартибдаги якуний суҳбатни баҳолаш МЕЗОНЛАРИ

Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (бундан буён матнда академик лицей деб юритилади) ўқувчиларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов (бундан буён матнда диктант деб юритилади), жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш номзодларни академик лицейга қабул қилишда ўтказиладиган махсус-профессионал танловнинг босқичлари ҳисобланади.
5. Диктант Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан академик лицей биносида ўтказилади.
11. Диктант мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ методика асосида ўтказилади.
16. Номзодларнинг ёзган диктантларини текширган шахс мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига асосан диктантларни баҳолайди ва ҳар бир рақамланган дафтарга ўзининг имзосини қўяди.
20. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.
30. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага асосан ўтказилади.
38. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади ва қабул комиссияси котибига топширилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси