1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун экин майдонлари сезиларли равишда кенгайтирилди, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича қувватлар ишга туширилди, молиявий ресурслар, жумладан, халқаро молия институтлари маблағлари фаол равишда жалб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга хорижий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларидаги юқори даражадаги рақобат агротехниканинг хамда ишлаб чиқариш ва маҳсулот етказиб бериш жараёнларини бошқаришнинг замонавий услубларини жадал равишда жорий этишни талаб қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ қатор салбий омиллар мамлакатимиз агросаноат соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Улар жумласига куйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, мева-сабзавот маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ва тайёрловчилари ўртасида мева-сабзавот экинлари бозорида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор механизмларидан тўлиқ фойдаланмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, тузилган шартномаларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ ёки мутлақо бажармаслик каби ҳаракатларда намоён бўлувчи кичик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома интизомига риоя қилиш даражасининг пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, қишлоқ хўжалиги меҳнатини механизациялаштириш, замонавий интенсив, аввало, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, уларни сақлаш ва транспортировка қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамғариш учун қулай имкониятларнинг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг бозорларда харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таъминланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг реал эҳтиёжларига жавоб бермайдиган кадрлар тайёрлаш тизимининг паст даражаси, жумладан, замонавий билимларга эга ўрта ва олий бўғиннинг юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаганлиги ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлиши, шунингдек, етиштирилган маҳсулотни арзон нархларда сотиш ва натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг қониқарсиз молиявий кўрсаткичларига сабаб бўлмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан, турли экинлар агротехнологияларининг долзарб масалалари ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича чуқур илмий тадқиқотларнинг йўқлиги, илмий институтлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг паст даражаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавотчиликни жадал ва самарали ривожлантиришни таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни йирик хорижий бозорларга чиқариш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг изчил ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кластер усулини яратишни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба йўлга қўйилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари жорий қишлоқ хўжалиги йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача бўлган белгиланган жараённи мустақил равишда амалга оширувчи ягона ёки ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳи доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги юмушларини ташкил қилиш учун экиш материали, аванс тўловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар ўртасида кафолатланган шартномалар асосида «уруғ-кўчат-маҳсулот етиштириш-тайёрлаш-сақлаш-қайта ишлаш-транспортировка қилиш-бозорга етказиш» тамойили бўйича узлуксиз занжирни шакллантиришни кўзда тутувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини (кейинги ўринларда мева-сабзавот кластерлари деб юритилади) кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари тегишли тартибда чигитдан бўшаган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тажрибасига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш тажрибасига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шахсий ва жалб қилинган молиявий маблағларига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган хўжалик юритувчи субъектларига (ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳига) биринчи навбатда ердан узоқ муддатли ижара шартларида фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этсин ва 2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот кластерларига ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилсин;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ирригация ва коллектор қурилмаларини тозалашда ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р. Холмуродов Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва институтлари кредит линияларини, жумладан мева-сабзавот кластерлари устав капиталига кейинчалик ушбу ҳиссаларни муассислар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан сотиб олиш ҳуқуқи билан жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот кластерларини, бошқа мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларини экспортолди молиялаштириш учун тижорат банкларида кредит линияларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатзорларни ташкил қилиш, мева-сабзавот кластерлари логистика марказлари, иссиқхоналар қуриш ва интенсив боғлар барпо этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳажмини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрономлар ва мева-сабзавот кластерлари, замонавий интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларининг бошқа ходимларини бир йилгача бўлган муддатга етакчи ихтисослашган хорижий компанияларга таълим олиш ва стажировка ўташга юбориш учун грант маблағлари ва халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағларини жалб этиш бўйича таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар 2021 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатхоналар ва иссиқхоналарда уруғ, кўчат ва пайвандтаг етиштирувчи ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлари барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари иловага мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно);
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонига асосан чиқарилган — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2018 йилнинг 1 январидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотларга даромадга воситачи ташкилотлар учун кўзда тутилган ставка бўйича солиқ солган холда мукофот суммасидан ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқи берилсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва суғурта ташкилотлари билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва тайёрловчилари ўртасида контрактация шартномаларини суғурталаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда, тажриба тариқасида, реал натижалардан ва ҳосилнинг сақланишидан келиб чиқиб якуний ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши ва мукофот олишини ҳисобга олган холда фитосанитария таъминотини, ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоялашни таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2018 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатга Ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлар, бактериялар ва вируслардан комплекс ҳимоялаш, фитосанитария назоратини кучайтириш ва республикада мақбул фитосанитария ҳолатини таъминлаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги 2018 йил 1 ноябрга қадар барча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари эркин фойдалана оладиган салоҳиятли хорижий бозорларнинг электрон маълумотлар базасини яратишни таъминласин, бунда мева-сабзавот маҳсулотлари турлари, навлари, асосий истеъмолчилари бўйича эҳтиёжларнинг тахминий ҳажми, шунингдек, қўйиладиган талаблари бўйича ахборот олиш имконияти кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, хорижий бозорлар бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва савдо ваколатхоналарининг ходимларини жалб қилган ҳолда, шакллантирилади ва янгиланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда, қурғоқчилик, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинларининг селекциясини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафаев), «Ўзтрансгаз» АЖ (А. Мустафаев), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига мева-сабзавот кластерларининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини электр энергия ва табиий газ билан уларнинг табиий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев) ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хасилов)га бир ой муддатда қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга экспорт контрактлари бажарилишини таъминловчи муддатларда темир йўл вагонлари, шу жумладан, вагон-рефрижераторлар бериш тартибини мақбуллаштириш ва соддалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу жумладан, хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда замонавий рефрижераторли контейнерлар ишлаб чиқарилиши, халқаро регистрларда сертификациялаш ва рўйхатдан ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек, уларни мева-сабзавот кластерлари, тайёрлов ташкилотлари ва бошқа манфаатдор фойдаланувчиларга, шу жумладан, лизинг орқали сотиш тартибини белгилаш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда агротехнологиялар соҳасида юқори малакали, замонавий билимларни эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари, мева-сабзавот кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларига кўра жалб этиладиган хорижий мутахассислар учун 12 ойгача бўлган муддатга кириш визалари ва кўп марталик визалар расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари, мева-сабзавот кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларига кўра жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун давлат божини ундирмаган холда кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва узайтириш, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда муддатини узайтиришни таъминласин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мева-сабзавот кластерлари буюртмаларига кўра белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги бўйича юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун рухсатномалар берилиши, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш (узайтириш)ни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.С. Отажонов, З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5388-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармонига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бож тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинадиган уруғлик, кўчатлар ва пайванд қўйиладиган туплар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, энергия тежайдиган замонавий иссиқхоналарнинг бутловчи буюмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш