Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1815-3]
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 март,
9/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 52-банднинг биринчи хатбошисидан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 67-банднинг иккинчи хатбошисидан «пайдо бўлган ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/1815-3/0947-сон)