Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2020 26.03.2018 йилдаги 229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 367-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда «Оила» маркази деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 24 кишидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 3а-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонига нисбатан тоифаланган туманлар (шаҳарлар) рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Устави 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази директорига, зарурият бўлганда, «Оила» марказининг марказий аппарати, «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шунингдек, «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаевага, «Оила» маркази директорига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 кун муддатда «Оила» марказининг марказий аппаратини юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шунингдек, «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимларига замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази оила институтини ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади, тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди.

5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий таъминотга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича илмий лойиҳаларни бажаришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шартнома асосида ноширлик фаолиятини амалга оширишдан, тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари «Оила» маркази марказий аппарати фаолиятини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шартнома асосида ноширлик фаолиятини амалга оширишдан, тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» марказининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида «Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминотига 2018 йилда зарур бўлган бюджет маблағларини ажратсин ва кейинги йиллардан бошлаб маблағ ажратишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказига 3 та автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Оила» марказига оила институтини қўллаб-қувватлаш ва оилавий қадриятларни ривожлантириш соҳасида фаолият юритаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Оила» маркази Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини кенг тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Оила» маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникация соҳасини мониторинг қилиш маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий матбуот обзорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари, мажбурий тарзда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Оила» марказини белгиланган тартибда зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Оила» маркази билан биргаликда 2018 йил 15 апрелгача «Оила» марказининг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ҳамда «Оила» маркази директори зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ. Марказ марказий аппарати бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) – 24 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони давлат бошқаруви органлари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун шартнома асосида илмий ва ўқув муассасаларининг етакчи мутахассис, эксперт, олим ва ўқитувчиларини қўшимча жалб этиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (туман (шаҳар) бўлимларининг техник ва ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) — 7 нафар. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 98 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) бўлимларининг оилалар билан ишлаш бўйича мутахассисларининг умумий сони — 306 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқармаларнинг техник ва ёрдамчи ходимлар сони давлат бошқаруви органлари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 226-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

«Оила» марказининг ҳудудий бошқармалари

«Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари

Жами

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

7

24

31

2.

Андижон вилояти

7

23

30

3.

Бухоро вилояти

7

18

25

4.

Жиззах вилояти

7

18

25

5.

Қашқадарё вилояти

7

25

32

6.

Навоий вилояти

7

16

23

7.

Наманган вилояти

7

19

26

8.

Самарқанд вилояти

7

26

33

9.

Сирдарё вилояти

7

16

23

10.

Сурхондарё вилояти

7

21

28

11.

Тошкент вилояти

7

32

39

12.

Фарғона вилояти

7

28

35

13.

Хоразм вилояти

7

18

25

14.

Тошкент шаҳри

7

22

29

Жами

98

306

404

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонига нисбатан тоифаланган туманлар (шаҳарлар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Ҳудудлар

Туман ва шаҳарлар

1-тоифа*

2-тоифа**

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Қўнғирот тумани

Хўжайли тумани

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Чимбой тумани

Элликқалъа тумани

Амударё тумани

Шуманай тумани

Қонликўл тумани

Кегейли тумани

Мўйноқ тумани

Қораўзак тумани

Тахтакўпир тумани

Нукус тумани

Тахиатош тумани

2.

Андижон

вилояти

Андижон шаҳри

Қўрғонтепа тумани

Шаҳрихон тумани

Андижон тумани

Жалақудуқ тумани

Избоскан тумани

Марҳамат тумани

Хонабод шаҳри

Асака тумани

Балиқчи тумани

Бўз тумани

Булоқбоши тумани

Пахта�бод тумани

Олтинкўл тумани

Хўжаобод тумани

Улуғнор тумани

3.

Бухоро

вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Ромитан тумани

Қоракўл тумани

Шофиркон тумани

Когон шаҳри

Жондор тумани

Пешку тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Когон тумани

Қоровулбозор тумани

4.

Жиззах

вилояти

Жиззах шаҳри

Зомин тумани

Дўстлик тумани

Ғаллаорол тумани

Фориш тумани

Бахмал тумани

Ш.Рашидов тумани

Пахтакор тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Зарбдор тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Нишон тумани

Муборак тумани

Миришкор тумани

Чироқчи тумани

Ғузор тумани

Яккабоғ тумани

Косон тумани

Қамаши тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Қарши тумани

Китоб тумани

Деҳқонобод тумани

Касби тумани

6.

Навоий

вилояти

Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри

Учқудуқ тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани

Томди тумани

7.

Наманган

вилояти

Наманган шаҳри

Косонсой тумани

Норин тумани

Учқўрғон тумани

Чуст тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чортоқ тумани

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Каттақўрғон шаҳри

Ургут тумани

Нарпай тумани

Жомбой тумани

Самарқанд тумани

Иштихон тумани

Пайариқ тумани

Пастдарғом тумани

Каттақўрғон тумани

Булунғур тумани

Нуробод тумани

Пахтачи тумани

Оқдарё тумани

Қўшработ тумани

Тойлоқ тумани

9.

Сирдарё

вилояти

Гулистон шаҳри

Сирдарё тумани

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Ховос тумани

Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Сардоба тумани

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

Денов тумани

Шўрчи тумани

Шеробод тумани

Жарқўрғон тумани

Сариосиё тумани

Музробод тумани

Қумқўрғон тумани

Узун тумани

Ангор тумани

Бойсун тумани

Қизириқ тумани

Олтинсой тумани

Термиз тумани

11.

Тошкент

вилояти

Нурафшон шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Бекобод шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани

Зангиота тумани

Ўртачирчиқ тумани

Янгийўл тумани

Охангарон шаҳри

Янгийўл шаҳри

Охангарон тумани

Оққўрғон тумани

Бекобод тумани

Бўка тумани

Қуйичирчиқ тумани

Паркент тумани

Пискент тумани

Чиноз тумани

Юқоричирчиқ тумани

Тошкент тумани

12.

Фарғона

вилояти

Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Қува тумани

Боғдод тумани

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Тошлоқ тумани

Учкўприк тумани

Қувасой шаҳри

Бувайда тумани

Данғара тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Риштон тумани

Фарғона тумани

Ёзёвон тумани

Сўх тумани

Фурқат тумани

13.

Хоразм

вилояти

Урганч шаҳри

Ҳазорасп тумани

Хива тумани

Хонқа тумани

Боғот тумани

Шовот тумани

Хива шаҳри

Урганч тумани

Қўшкўпир тумани

Гурлан тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани

14.

Тошкент

шаҳри

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

Мирзо Улуғбек тумани

Сирғали тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани

Жами

106

94

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-тоифа — оилалар билан ишлаш бўйича 2 нафар мутахассис белгиланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** 2-тоифа — оилалар билан ишлаш бўйича 1 нафар мутахассис белгиланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жами: оилалар билан ишлаш бўйича мутахассис 306 та штат бирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда «Оила» маркази деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Оила» маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази оила институтини ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади, тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Оила» маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Оила» маркази, «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобрақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Оила» марказининг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, қисқартмаси — «Оила» маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Научно-практический исследовательский центр «Оила» при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартмаси — Центр «Оила»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Scientific and practical research center «Oila» under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — center «Oila».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Оила марказининг» ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Оила» марказининг ташкилий тузилмаси қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг марказий аппарати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Оила» марказининг асосий вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар «Оила» марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Оила» маркази ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликни оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ишларнинг аҳволи тўғрисида хабардор этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш даражасини таҳлил қилади ва бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказда ишлаб чиқилган методик тавсиялар асосида соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш асосларини хотин-қизлар орасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишларини, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатлари ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналар учун оилада ногирон фарзандларини тўғри парваришлаш ва тарбиялаш, уларнинг тегишли кўникмаларини патронаж тизими орқали ошириш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари бўйича машғулотлар ўтказишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун «аёллар маслаҳатхоналари»ни ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни экспертизадан ўтказади, уларнинг долзарблиги, илмий ва амалий аҳамиятидан келиб чиқиб тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларни олдини олишга доир ягона ёндашувларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг натижалари ҳамда уларнинг амалиётга татбиқ этилиши натижаларини баҳолайди, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказишни ва уларни амалиётга татбиқ этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб борилаётган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш натижалари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳдан ўтувчи шахслар томонидан оилавий ҳаёт асослари бўйича мажбурий ўқишдан ўтишлари масаласи бўйича тадқиқотлар ўтказади, бу соҳада ўқув дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш, оила ва никоҳни сақлаб қолишдаги ўзаро масъулиятини таъминлаш масалаларини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оилалардаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ методик тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш, шунингдек намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари яраштириш комиссияларига оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш масалаларида услубий кўмак кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, сақлаш ва ривожлантириш, маънавий-аҳлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданиятни ошириш, оилавий муносабатлар психологияси бўйича машғулотлар ўтказишни назарда тутадиган ўқув дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари нотинч ва муаммоли оилалар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиши масалалари бўйича амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотинч ва муаммоли оилалар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда улардаги маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила-никоҳ муносабатлари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан илмий ва ишбилармон алоқаларни ўрнатади ва ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг оила-никоҳ муносабатлари соҳасидаги тажрибасини ўрганади, уни қўллаш бўйича илмий асосланган таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, жамиятда замонавий оиланинг намунали моделини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотни тайёрлайди ва халқаро ҳамжамиятига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Оила» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар «Оила» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Оила» марказига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг фаолиятини ташкилий ва ахборот жиҳатидан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва «Оила» маркази буйруқларининг ижро этилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг фаолияти устидан раҳбарлик ва назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг тегишли ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш органлари, ФҲДЁ органлари ва давлат бошқа органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларини молиялаштиради, уларнинг бухгалтерия ҳисоби ва харажатлар ҳисоботини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг моддий-техник таъминотини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) ташкилий, молиявий, ишлаб чиқариш, хўжалик ва ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) тегишли ҳудудда оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини тизимли таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) тегишли ҳудуддаги демографик вазият, оилалар фаровонлиги ва турмуш сифати даражаси бўйича статистик материалларни тўплайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) тегишли ҳудудда оиланинг маънавий-аҳлоқий асосларини шакллантирувчи бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) тегишли ҳудудда оила институтининг аҳволи ва ривожи ҳамда анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) тегишли ҳудудда оилани мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялаш масалаларида оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва таълим муассасалари ўзаро ҳамкорлигининг турли шаклларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун «аёллар маслаҳатхоналари»ни ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) нотинч ва эҳтиёжманд оилалардаги касаллиги, шу жумладан, репродуктив саломатлиги билан боғлиқ касаллиги бўлган шахсларни аниқлашга ва уларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) оилада соғлом фарзандни дунёга келтириш масалаларини ҳал қилишда Республика «Она ва бола скрининги» маркази ва Республика аҳоли репродуктив марказининг бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Оила» марказига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тегишли ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, соғлиқни сақлаш, ФҲДЁ ҳамда давлат бошқа органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) оиланинг демографик ривожланиши, фаровонлиги ва хотиржамлиги даражаси бўйича маълумотлар базасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятларни сақлашда муаммолари бўлган оилалар билан ишлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) оила институтини мустаҳкамлашга, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга ва оилавий ажрашишларнинг олдини олишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жамиятда замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этади ва жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлайди ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) нотинч ва муаммоли оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. «Оила» марказининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Оила» маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларидан «Оила» марказига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар, шу жумладан статистик ахборотни сўраш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ахборот тизимларининг тегишли ахборот базаларидан ва ваколатли органларнинг ресурсларидан «Оила» маркази фаолиятига тааллуқли бўлган маълумотлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;

маслаҳатчилар ва экспертлар сифатида юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда «Оила» маркази ваколатига тааллуқли масалалар бўйича идоралараро хусусиятдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шундай тадбирларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази ваколатига тааллуқли масалалар бўйича услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарларининг «Оила» маркази ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳлари ва вақтинчалик ижодий жамоалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, даврий илмий-амалий нашрларни чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, даромад шаклида олинган маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Оила» маркази ходимларини рағбатлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий масалаларни ҳал қилишга йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Оила» маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш, жамиятда унинг замонавий намунали шаклини жорий этиш бўйича тадқиқотларни самарали ўтказилиши ҳамда таъсирчан, илмий асосланган ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари иши самарали ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари билан биргаликда «Оила» марказига юкланган вазифалар ва функцияларни сифатли ва ўз вақтида бажариш таъминланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. «Оила» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг мансабдор шахсларидан «Оила» марказига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ахборот тизимларининг тегишли ахборот базаларидан ва ваколатли органларнинг ресурсларидан «Оила» маркази фаолиятига тааллуқли бўлган маълумотлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази билан келишилган ҳолда, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш учун юқори малакали маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида ўқитувчи сифатида ишга таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш органлари, ФҲДЁ органлари ҳамда давлат бошқа органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармаларига «Оила» маркази ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таклифлар киритиш.

«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудларда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;

«Оила» марказига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари иши самарали ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказига киритилаётган таклифлар ва бошқа ҳужжатларнинг сифатли тайёрланиши;

оила институтини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;

оилада, айниқса никоҳнинг илк даврида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлиги;

нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чораларини кўриш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий муносабатларни яхшиланиши учун жавоб беради.

8-боб. «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг мансабдор шахсларидан «Оила» марказига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ахборот тизимларининг тегишли ахборот базаларидан ва ваколатли органларнинг ресурсларидан «Оила» маркази фаолиятига тааллуқли бўлган маълумотлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, соғлиқни сақлаш, ФҲДЁ органлари ва давлат бошқа органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармаларига «Оила» маркази ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудларда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказига киритилаётган таклифлар ва бошқа ҳужжатларнинг сифатли тайёрланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилада, айниқса никоҳнинг илк даврида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чораларини кўриш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий муносабатларни яхшиланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. «Оила» маркази фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Оила» марказига Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган иккита ўринбосарга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Оила» маркази директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича вазирга, директорнинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Директор ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Оила» марказининг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «Оила» марказининг ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «Оила» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ўз ваколати доирасида «Оила» маркази марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатма ва топшириқлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «Оила» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг ишда жиддий камчиликларга йўл қўйган раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини кўриш, шу жумладан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимномалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қонун ҳужжатларига мувофиқ «Оила» маркази марказий аппарати ходимларини рағбатлантириш шаклларини белгилайди, лавозим маошларига устама ва қўшимча тўловларни белгилайди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «Оила» марказига юкланган вазифалар ижроси учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «Оила» маркази фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Илмий-методик кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди ва унинг ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) мутахассислар ва амалиётчиларни ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари ишини ташкил этишга жалб этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «Оила» марказининг иш режаси, ҳисоботлари ва методик ишланмаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «Оила» маркази марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарлари ва ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Директор вақтинчалик бўлмаганда унинг ваколатларини унинг ўринбосарларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Оила» маркази тизими ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази марказий аппаратининг ходимлари Директор томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарлари «Оила» маркази директори билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. «Оила» марказининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Оила» маркази давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан қуйидаги шаклларда ўзаро ҳамкорлик қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази ва бошқа ташкилотлар ўзаро ахборот алмашиши ҳамда «Оила» марказининг сўрови асосида бошқа ташкилотларга ахборот тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази ташкилотлар томонидан тақдим этган материалларни ўрганиши, улар асосида таклифлар ишлаб чиқиши ва тегишли ташкилотларга тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилаётган «Оила» маркази фаолиятига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишда иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни тегишли ташкилотларнинг фикрини олиш учун йўллаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази томонидан бошқа ташкилотлар билан қўшма тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган «Оила» марказига юкланган вазифалар ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлган тадбирларда иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришда бошқа ташкилотларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олиш ҳамда «Оила» маркази ва бошқа ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятига тааллуқли масалаларни келишиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини ва анъанавий оилавий қадриятларни ривожлантириш соҳасида грант асосида амалга оширилаётган давлат илмий-техник дастурлари, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ташкилотларнинг сўрови асосида «Оила» маркази ваколатига тааллуқли масалалар бўйича эксперт хулосаларини тайёрлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ташкилотларнинг сўрови асосида «Оила» маркази ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборот ва услубий кўмак кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг асосий вазифаларидан келиб чиқиб ўзаро ҳамкорликнинг бошқа шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари «Оила» марказига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари ҳар ярим йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари олдида қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарлари ҳар чоракда бир марта туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари олдида ўз фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси раиси Хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ органлари ва бошқа тузилмаларнинг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича фаолиятининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш мақсадида «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлими фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг вакилларини иш режаларида кўзда тутилмаган тадбирларда иштирок этишга жалб этиш «Оила» маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Оила» маркази «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини ахборот ва методик жиҳатдан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Оила» маркази «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариш бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлими фаолиятини ташкил этиш «Оила» маркази томонидан туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. «Оила» марказини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуйидагилар «Оила» маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жорий таъминот, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш харажатлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази марказий аппарати ходимларига — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, ноширлик фаолияти, шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларига — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан ўқув машғулотларини ўтказишга жалб этиладиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, махсус ўқув курслари тингловчилари учун ўқув, тарқатма материаллар ва канцелярия анжомларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар бўйича — Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича илмий лойиҳаларни бажаришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Оила» марказининг марказий аппарати, «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, «Оила» марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра тегишли равишда вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оила» маркази марказий аппарати ходимларига давлат бошқаруви органлари марказий аппарати ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шарт-шароитлари сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. «Оила» марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Оила» илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 2 февралдаги 54-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Оила» илмий-амалий маркази Иштирокчилар кенгаши таркиби тўғрисида» 2001 йил 30 майдаги 242-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/229/0950-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)