05.12.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
21.02.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ, тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожланишда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим доирасида қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика, шу жумладан, энергетика инфратузилмасини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоғ-кон ва нефть-газ саноатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ва транзит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика ва тиббиёт саноатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш саноати, шу жумладан, қурилиш материаллари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат, шу жумладан, юқори сифатли, рақобатбардош якуний маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат саноати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро қизиқиш уйғотадиган бошқа соҳалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўз давлатларининг тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ, Томонлар давлатларида ишлаб чиқарилган товарлар импорти ва/ёки экспортида ундириладиган божхона божи ва бошқа тўловлар бўйича бир-бирларига энг қулай режим тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида Томонлардан бирини бошқа Томонга қуйидагиларни тақдим қилишга мажбур этадиган тарзда талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонлардан бири чегарадош давлатлар билан чегараолди савдосига кўмаклашиш мақсадида тақдим этган имтиёз ва афзалликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Томонлардан бири иштирокчи ҳисобланган ёки келажакда иштирокчи бўлиши мумкин бўлган божхона иттифоқи, эркин савдо ҳудуди, шунингдек, бошқа савдо-иқтисодий ҳамкорлик шакллари, шу жумладан, кўп томонлама савдо битимлари қоидаларидан келиб чиқадиган имтиёз ва афзалликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлардан бири тарафидан ишлаб чиқарилган ёки экспорт қилинган товар ва хизматлар импорти ва экспорти Томонлар давлатлари қонунчилигига мувофиқ уларнинг жисмоний ва юридик шахслари ўртасида тузиладиган савдо битимлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузиладиган савдо битимларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, Томонлар давлатлари жисмоний ва юридик шахслари ўртасидаги барча ҳисоб-китоб ва тўловлар Томонлар давлатларининг валютани тартибга солиш тўғрисида амалдаги қонунчилигига мувофиқ эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар экспорт бўйича миқдорий чекловлар ўрнатмайдилар, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонлар давлатлари учун зарур бўлган маҳсулотлар танқислиги юзага келганда ёки бундай танқислик оқибатларини бартараф этиш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) экспорт чекловларини маҳаллий ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишга нисбатан бир пайтда қўллаш шарти билан қайта тикланмайдиган табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бадиий, тарихий ёки археологик қийматга эга миллий бойликларни муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) барқарорлаштиришга оид ҳукумат режаси доирасида маҳаллий ишлаб чиқариш саноатини зарур ҳажмдаги ички материаллар билан таъминлаш, башарти бундай материалларга нисбатан ички нархлар жаҳон нархларидан паст қийматда сақланиб турса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Томонлар давлатларининг амалдаги қонунчилигида белгиланган меъёрлар доирасидаги чекловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар импорт бўйича миқдорий чекловлар ўрнатмайдилар, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонлар давлатлари қонунчилигига мувофиқ муҳофаза чоралари сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жамоат тартибини сақлаш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ташқи молиявий аҳволнинг жиддий беқарорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) маҳаллий бозорда товарнинг кескин танқислиги — бунда бозордаги вазият барқарорлашгунига қадар ёки тўлов балансидаги кескин танқислик — бунда тўлов баланси билан боғлиқ вазият барқарорлашгунига қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) аҳоли саломатлиги, ҳайвонот ва ўсимликларни муҳофаза этиш мақсадида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро савдода ўз давлатлари қонунчилигида белгиланган қоида ва тамойиллар асосида техник талабларни, шу жумладан, техник регламентлар, стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш жараёнларини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро савдода ўз давлатлари қонунчилигида белгиланган қоида ва тамойиллар асосида санитар ва фитосанитар чораларини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг иккала давлатда ўтказиладиган кўргазма ва семинарлар каби савдони рағбатлантиришга оид тадбирлардаги иштирокини қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар бошқа Томон давлати ҳудудида савдо уйлари ва ваколатхоналар, корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар тенг миқдордаги ўз вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида савдо, транспорт ва энергетика бўйича Қўшма комиссия (кейинги ўринларда «Қўшма комиссия» деб аталади) тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Битимнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Томонлар давлатлари ўртасида икки томонлама савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва диверсификация қилиш имкониятларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Томонлар давлатлари ўртасида ўзаро қизиқиш уйғотадиган соҳаларда савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, ташқи савдо айланмасини ошириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган низо ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва Битимнинг 14-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички процедураларни бажарганликлари тўғрисида Томонлар сўнгги ёзма хабарномаси олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим беш (5) йил давомида амал қилади ва тегишли беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим Томонлардан бири унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томоннинг ёзма хабарномасини олган санадан бошлаб олти (6) ойдан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битимнинг тугатилиши унга мувофиқ тузилган бошқа битимлар ва/ёки контрактларнинг амалга оширилишига улар яқунлангунига қадар дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2017 йил 5 декабрда, ҳижрий 14/09/1396, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, дари ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)