05.12.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
23.03.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳуқуқбузарликлари Томонлар давлатларининг иқтисодий, молиявий, саноат, тижорий ва маданий манфаатларига зиён етказишини ҳисобга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар импорти ва экспортида ундириладиган божхона тўловларини аниқ ҳисоблашни таъминлаш, шунингдек, бундай товарларнинг қиймати ва келиб чиқишини тўғри белгилаш муҳимлигини тушуниб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар Томонлар давлатларининг божхона органлари узвий ҳамкорлиги воситасида янада самарали бўлишига ишонч билдириб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1953 йил 5 декабрдаги Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги Тавсияларини инобатга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1961 йил 30 мартдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги БМТ Ягона Конвенцияси, 1971 йил 21 февралдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги БМТ Конвенцияси ва 1988 йил 20 декабрдаги Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси қоидаларини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Божхона қонунчилиги» — божхона тўловларини ундириш ёки божхона органлари томонидан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш бўйича чоралар қўллашни назарда тутувчи, товарлар экспорти, импорти ва транзити ёки бошқа божхона тартибида қўлланиладиган Томонлар давлатларининг қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Божхона ҳуқуқбузарликлари» — Томонлар давлатларининг божхона қонунчилигини бузишга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Божхона тўловлари» — Томонлар давлатларининг ҳудудида уларнинг божхона қонунчилигига мувофиқ ҳисобланадиган ва ундириладиган барча божлар, солиқлар ва бошқа йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Шахс» — исталган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Шахс тўғрисидаги маълумотлар» — аниқланган ёки аниқланадиган жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлган ҳар қандай маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Гиёҳвандлик воситалари» — 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги БМТ Ягона Конвенциянинг, унга 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Конвенциясига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 1972 йилги Баённомага мувофиқ ўзгартиришлар билан I ва II рўйхатига киритилган ҳар қандай табиий ёки сунъий моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Психотроп модда» — 1971 йилдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг I, II, III ва IV рўйхатига киритилган ҳар қандай табиий ёки сунъий модда ёхуд ҳар қандай материал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Прекурсор» — 1988 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг I ва II жадвалига киритилган ҳар қандай моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Назорат қилинадиган етказиб бериш» — Томонлар давлатлари ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп воситалар, улар прекурсорларининг, шунингдек, эркин айланиши тақиқланган ёки чекланган жиноят воситалари, бошқа предметларнинг ташилиши (импорт, экспорт, транзит қилиниши), бундай айланмада қатнашадиган шахсларни аниқлаш ва уларнинг халқаро ноқонуний айланмасини бартараф қилиш мақсадида Томонлар давлатларининг ваколатли органлари назорати ва рухсати билан олиб ўтилишини назорат қилиш бўйича фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимни амалга ошириш учун масъул органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул органлар Томонлар давлатларининг қуйидаги божхона органлари ҳисобланади (кейинги ўринларда «Божхона органлари» деб аталувчилар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан — Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати номидан — Молия вазирлиги ҳузуридаги Афғон божхона департаменти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Қўлланиш соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз ваколатлари доирасида ахборот алмашинуви ва ўзаро ёрдам кўрсатиш орқали ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим доирасида кўрсатиладиган ёрдам сўров юбориладиган Томоннинг қонунчилиги ва уларнинг давлатлари қатнашчиси бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг қонунчилигига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзаро келишув асосида Томонлар давлатларининг божхона расмийлаштирувини соддалаштириш бўйича барча зарур чораларни кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир-бирларининг қонун ҳужжатлари ва божхона ҳужжатларини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласига қарши курашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласининг олдини олиш, тергов қилиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида бир-бирларини қисқа муддатларда ва дастлабки сўровсиз ўз давлатлари қонунчилиги доирасида қуйидаги маълумотлар билан таъминлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласи билан шуғулланадиган ва бу бўйича гумонланган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласида қўлланиладиган ёки бу бўйича гумонланган транспорт воситалари, шу жумладан, контейнерлар ва халқаро почта жўнатмалари, шунингдек, уларни назорат қилишнинг янги усуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласида қўлланиладиган усуллар, шунингдек, уларни назорат қилишнинг янги усуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ Томонлардан олинган маълумотлар, ҳисоботлар ва ҳужжатлар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланмаси ва гиёҳвандликка қарши кураш билан шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органларига етказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Товарларни етказиб беришни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзаро келишувга кўра, Томонлар қуйидаги товарларни етказиб беришни назорат қилиш усулидан фойдаланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жиноят содир қилиш воситаси сифатида фойдаланиладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) жиноят натижасида ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шу жумладан, контрабанда оқибатида олинган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарларни етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги қарор Томонларнинг қонунчилиги асосида уларнинг молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровнома бўйича ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган Томон сўровномасига биноан, сўралаётган Томон божхона қонунчилигига риоя қилишга ёрдам берувчи барча мавжуд тегишли маълумотни, шу жумладан, товарларни ташиш ва юклаш, бундай товарлар жойлашган жойи ва улардан кўзланган мақсади, уларнинг қиймати ва келиб чиқиши, шунингдек, божхона ҳуқуқбузарлигига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган содир этилган ёки режалаштирилаётган ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Томоннинг сўровномасига кўра, сўралаётган Томон, зарур бўлганда, товарлар учун божхона режимини белгилайдиган Томонларнинг давлатлари ҳудудига товарларни импорт ёки ундан экспорт қилишнинг қонунийлиги бўйича хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона органлари дастлабки сўровсиз ва қисқа муддатларда божхона назоратида аниқланган божхона ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги ахборотни тақдим қиладилар. Бу, асосан, қуйидаги предметларни ташиш билан боғлиқ барча божхона ҳуқуқбузарликларига нисбатан қўлланилади ва уларга устуворлик беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий ускуна, портловчи ва заҳарли моддалар, шунингдек, табиий ресурслар, атроф-муҳит ва жамият саломатлигига хавф солувчи моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тарихий, маданий, илмий ёки музей аҳамиятига эга буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Томонлар давлатлари қонунчилигига мувофиқ, божхона божлари, акциз ва бошқа йиғимлар ундириладиган жуда муҳим аҳамиятга ва бошқа нодир қийматга эга юклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровноманинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёрдам кўрсатиш Томонларнинг божхона органлари ўртасида бевосита алоқа орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалар мазкур Битимга мувофиқ ёзма шаклда амалга оширилади. Шошилинч ҳолатларда оғзаки ёки электрон шаклда қабул қилиниши мумкин, у кейинчалик қисқа муддатда ёзма шаклда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган сўровномалар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган ва сўраётган Томонлар номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур Битимга ҳавола;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) сўровнома мақсади, сабаби ва сўраладиган ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) божхона қонунчилиги ҳужжатлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўровномада келтириладиган шахслар номлари ва манзилларининг аниқ ва батафсил кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) сўраладиган ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) тегишли далиллар тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) сўровномани ижро қилиш учун сўров юборилаётган Томон талаб қиладиган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўровномалар инглиз тилида юборилади, расмий бланкда расмийлаштирилади ва сўровнома юбораётган божхона органи раҳбари исми, фамилияси ва лавозими кўрсатилган ҳолда муҳр ва имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар сўровнома юборилган Томон сўровномани қондириш ваколатига эга орган бўлмаса, у дарҳол сўровномани тегишли органга юборади, ушбу орган қонунчиликка мувофиқ ўз ваколати доирасида сўровномани ижро этади ёки сўраётган Томонни бундай сўровномани ижро этиш учун лозим бўлган тегишли тартиб тўғрисида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сўровнома ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаганда, сўралаётган Томон уни бажаришни рад қилиши ёки тузатиш киритишни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатлар алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномага мувофиқ сўралаётган Томон аниқланган божхона ҳуқуқбузарлигига оид ҳужжатлар ёки маъмурий қарорлар нусхаларини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Томон тарафидан ҳужжатлар олинганлиги улар олинган сана кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Техник ёрдам ва тажриба алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида ёрдам кўрсатиш, шунингдек, қуйидаги ахборотларни ҳам тақдим қилишни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олиш учун фойдаланиш мумкин бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона ҳуқуқбузарлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган янги усуллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) товар ва йўловчиларни расмийлаштиришнинг янги технологиялари ва такомиллаштирилган усуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг божхона органлари божхона иши соҳасида қуйидаги йўллар билан ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзаро манфаатга эга ҳолатларда божхона экспертлари ва офицерлари алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона офицерларини касбий ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) божхона иши соҳасида касбий, илмий ва техник маълумотлар алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Техник ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудидаги ҳар қандай текширув унинг қонунчилигига мувофиқ ўтказилади. Сўралаётган Томон ўз номидан текширув ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон сўраётган Томоннинг мансабдор шахсларини текширув жараёнига қатнашишига ' рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимга мувофиқ, бир Томоннинг мансабдор шахслари бошқа Томон ҳудудида бўлишлари вақтида ўзларининг расмий ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари керак. Улар ҳарбий кийим киймасликлари ёки қуролга эга бўлмасликлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Экспертлар ва гувоҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон сўровномасига кўра, бошқа Томон ўз ходимларига уларнинг розилигига кўра сўралаётган давлат ҳудудида гувоҳ ёки маъмурий ишларни юритишда эксперт сифатида қатнашишга рухсат беради ва бундай файллар, ҳужжатлар ва бошқа материалларни ёки уларнинг нусхаларини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Сўровномаларни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар сўровномани бажариш учун мумкин бўлган барча чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлардан бирининг сўровномасига кўра, бошқа Томон текширув ва зарур терговни, шу жумладан, эксперт ва гувоҳларни ёки божхона ҳуқуқбузарлигида гумонланаётган шахсларни сўроқ қилишда, келиб тушган сўровномага мувофиқ зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томон текшириш натижаларини ҳужжатлар шаклида ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари, ҳисоботлар, баённомалар ва бошқаларни инглиз тилида ёки инглиз тилидаги тасдиқланган таржимаси билан бирга сўровнома юборган Томонга хат билан жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўралаётган Томоннинг божхона ҳуқуқбузарлигини тергов қилиш учун ваколатли мансабдор шахслари сўралаётган Томонга божхона ҳуқуқбузарлигига тегишли ахборот олиш мақсадида тегишли китоблар, ёзувлар, журналлар, реестрлар ва бошқа ҳужжатлар ёки ахборот ташувчи воситаларни қайдларни ўрганиш мақсадида мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномани рад қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўровномалар улар сўралаётган Томоннинг қонунчилигига зид бўлса ёки суверенитет, хавфсизлик, миллий манфаатлар, жамоат тартиби, унинг давлати иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга зарар етказиши мумкин бўлса, рад қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўраётган Томон ўз тарафидан таъминлана олмайдиган ёрдам сўраса, унинг сўровномасида ушбу далил кўрсатилиши керак. Бундай сўровноманинг бажарилиши сўралаётган Томон ихтиёрида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар сўровноманинг бажарилиши мумкин бўлмаса ёки у рад қилинса, сўралаётган Томон сўровноманинг бажарилишига тўсқинлик қиладиган сабаблар билан сўралаётган Томонни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ахборот алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари сўровнома асосида ёки ўз ташаббусларига кўра мазкур Битим доирасида импорт ёки экспорт юклари тўғрисидаги маълумотларни электрон почта, почта ёки факс орқали алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органлари самарали ахборот алмашинуви мақсадида почта, факс ва электрон почтадан фойдаланишнинг ўрнини босиш учун электрон ахборот алмашув тизимига ўтишнинг чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Автоматлаштирилган маълумот алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари олдиндан Томонлар давлатларининг ҳудудида импорт ёки экспорт юклари бўйича автоматлаштирилган маълумот алмашинувини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Импорт ёки экспорт юклари бўйича дастлабки ахборот божхона юк декларациялари, инвойслар, транспорт юк ҳужжати билан расмийлаштирилади ва кейинчалик божхона органлари томонидан биргаликда белгиланган техник шартлар бўйича электрон ҳужжатлар шаклида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Маълумотнинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида олинган маълумотлар махфий саналади ва уни тақдим қилувчи Томоннинг ёзма розилигисиз учинчи тарафга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида олинган маълумотлардан фақатгина мазкур Битим мақсадларига мувофиқ ва (ёки) сўров мақсадлари учун фойдаланилади, шунингдек, маъмурий ва жиноий ишлар муҳокамасида фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича Томонлардан бири тақдим қиладиган ахборот учун қўлланмайди. Бундай маълумот гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласига қарши кураш билан шуғулланувчи сўраётган Томон давлатининг ваколатли органларига етказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим қоидаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ундириш бўйича барча талаблардан воз кечадилар, давлат хизматчилари бўлмаган эксперт ва гувоҳлар шунингдек, таржимонлар учун тўловлар бундан мустасно бўлиб, сўраётган Томон тарафидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўровни ижро этиш катта харажатларни талаб қилса, Томонлар сўровни бажариш муддатлари ва шартлари, шунингдек, харажатларнинг қопланишини аниқлаш учун маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги асосида унинг таркибий қисми ҳисобланадиган ҳамда 22-модданинг 1-бандига мувофиқ кучга кирадиган алоҳида баённома билан расмийлаштирилувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан келиб чиқадиган барча низолар Томонлар ўртасидаги маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал этилади ёки дипломатик каналлар орқали тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари тугалланганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарнома олингандан сўнг ўттиз (30) кун ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим беш йил муддатга амал қилади ва Томонлардан бири бошқа Томонни унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабардор қилмаса, ўз-ўзидан кейинги беш (5) йиллик даврларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида Томонлардан бири бошқа Томонни хабардор қилган санадан олти (6) ой муддат ўтгандан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши унинг амал қилиш даврида бошланган қўшма тадбирлар бажарилишига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2017 йил 5 декабрда, ҳижрий 14/09/1396, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, дари ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)