1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш Ўзбекистон Республикасининг, жумладан, бундай ташишларни рухсатномалар асосида амалга ошириш шартларини назарда тутган халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳар йили ўзаровийлик шартларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун рухсатномалар бланкаларини айирбошлаши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномалар айирбошлаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш квоталарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси бўйича автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартларини ҳамда Ўзбекистоннинг рухсатномалари бланкалари шаклларини икки ой муддатда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамияти миллий автомобилда юк ва йўловчилар ташувчилар ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг 2-банди қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг амал қилиши миллий ва хорижий ташувчиларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда йўловчиларни мунтазам халқаро ташишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида хавфли, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни, багажни халқаро ташишда — йўловчиларни, багажни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғи билан ҳисоблаганда 9 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси (автобус);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни халқаро ташишда — юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (юк автомобили, тиркамали юк автомобили, шатакчи автомобиль ёки ярим тиркамали шатакчи автомобиль);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ташувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасида юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ташувчи — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш — юк ёки йўловчиларни икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудлари бўйлаб автомобиль транспортида ташиш, шунингдек, юксиз автотранспорт воситасининг икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудуди бўйлаб ўтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда икки томонлама юк ва йўловчиларни халқаро ташиш (икки томонлама юк ва йўловчилар ташиш) — миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига ёки хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ташиш ҳамда хорижий давлат ташувчисига тегишли автотранспорт воситасида ва ушбу автотранспорт воситаси рўйхатга олинган хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ушбу хорижий давлат ҳудудига ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро транзит ташиш (транзит ташиш) — автотранспорт воситасининг йўловчилар ёки юк билан (ёки уларсиз) жўнаш ва бориш пунктлари ушбу давлат ҳудудида бўлмаган давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш (учинчи давлатга/дан ташиш) — жўнатувчи мамлакатда юкланган ва қабул қилувчи мамлакатда туширилган, жўнатиш ёки қабул қилиш мамлакати ҳисобланмайдиган мамлакатда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида амалга ошириладиган юкларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташиш — олдиндан келишилган йўналиш, жадвал, тарифлар, ташувчи томонидан йўловчиларни чиқариш ва тушириш амалга ошириладиган тўхташ пунктлари бўйича Давлат чегарасидан ташқарида ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ташқарисидан автомобиль транспортида йўловчилар ва юкни мунтазам ташиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда йўловчиларни халқаро номунтазам ташиш — автомобиль транспортида йўловчиларни халқаро мунтазам ташишга тегишли бўлмаган, Давлат чегарасидан ташқарида ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ташқарисидан автомобиль транспортида амалга ошириладиган йўловчилар ва багажни ташиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома — автотранспорт воситасининг давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши ва унда кўрсатилган ташиш турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (бланка);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон рухсатномаси — хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий рухсатнома — миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг хорижий давлат ҳудуди бўйлаб ўтишига бир марталик рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп томонлама рухсатнома — бундай рухсатнома эгасига тегишли бўлган автотранспорт воситасининг кўп томонлама рухсат бериш тизимига аъзо бўлган ҳар қандай давлат ҳудуди бўйлаб бир марталик ўтишига рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси — хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан айирбошлаш учун келишилган рухсатномалар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар-транспорт юкхати — халқаро йўлларда юкларни ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенцияда назарда тутилган, шу жумладан, ташилаётган юк, унинг жўнатувчиси ва қабул қилувчиси, ташувчиси ва ташувни амалга оширувчи автотранспорт воситаси тўғрисида, шунингдек, уни ортиш ва тушириш жойлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
(2-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро, шунингдек транзит ташиш Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномаларида икки томонлама ва транзит ташишни рухсатномасиз амалга ошириш назарда тутилган тақдирда, бундай ташиш ташиш турини тасдиқловчи халқаро товар-транспорт юкхати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амалга оширилаётган автомобилда халқаро юк ташиш тури (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлат ҳудудига/дан ташиш) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ халқаро товар-транспорт юкхатидаги маълумотлар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон рухсатномаларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлатга/дан ташиш) ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки томонлама юк ташиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) транзит юк ташиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) номунтазам икки томонлама қатновларда йўловчиларни ташиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) номунтазам икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни ташиш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган рухсатномалардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссияларнинг протокол қарорлари билан рухсатноманинг бошқа турлари назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа келишув бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар орасида йўловчи ва юкларни ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Автомобилда халқаро ташишларини амалга оширувчи ташувчилар ўз давлатида рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларига эга бўлган автотранспорт воситаларидан фойдаланишлари лозим, бунда тиркамалар ва ярим тиркамалар бошқа давлатда рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун талаб этиладиган Ўзбекистон рухсатномалари, халқаро товар-транспорт юкхатлари ва бошқа ҳужжатлар автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишидан олдин хорижий ташувчи томонидан тўлдирилиши лозим ва автотранспорт ҳайдовчилари ёнида бўлиши ҳамда назорат қилувчи органлар талабларига мувофиқ автотранспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хорижий давлат ҳудуди бўйлаб автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташиш Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатнинг ваколатли органлари келишуви бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларини бажариш доирасида ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни ўзининг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан миллий ташувчиларни хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг мавжудлиги ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчиларга берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун миллий ташувчилар келгуси йил бошланишидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманомалар тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига бевосита почта алоқаси ёки электрон тарзда, улар олганлиги ҳақидаги хабарнома билан тақдим этилиши мумкин. Электрон тарзда тақдим этилган ҳужжатлар миллий ташувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртманомада режалаштирилаётган қатновлар сони (юк ташиш учун), ташувчининг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик эҳтиёжи ҳар бир давлат/кўп томонлама рухсатнома тизими ва ташиш тури бўйича кўрсатилади, шунингдек, автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сони қайд этилади. Буюртманома келгуси йил мобайнида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга оширишнинг аниқ прогнозлари асосида тузилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун буюртманомалар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, миллий ташувчилар асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда қолган даврга йил давомида буюртманома тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ берилган буюртманомалар ҳақидаги умумлаштирилган маълумотлар асосида келгуси йил бошланишидан икки ой олдин хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёж тўғрисидаги йиғма маълумотларни шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи келгуси йил бошланишига қадар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда рухсатномалар бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлайди ва уларни айирбошлаш жараёнини келишиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ўзаровийлик шартида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Рухсатнома бланкаларини айирбошлаш, уларни тақсимлаш ва захирасини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасида хорижий давлатларнинг ваколатли органларига Ўзбекистон/кўп томонлама рухсатномаларни беришни ва хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Миллий ташувчилар эҳтиёжини қондирувчи хорижий/кўп томонлама рухсатномалар айирбошлаш квотасида улар қабул қилиб олинганидан сўнг, ўн иш куни мобайнида миллий ташувчилар ўртасида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бир йиллик умумий эҳтиёжнинг йиғма маълумотларига мувофиқ тақсимланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг миллий ташувчилар эҳтиёжини қондирмайдиган айирбошлаш квотасидаги тақсимлаш шартлари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан миллий ташувчининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш борасидаги иш тажрибасини, автотранспорт воситаларининг мавжудлиги ва ўтган ҳисобот йилида фойдаланилган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг сонини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи тақсимланадиган рухсатномалар бўйича захираларни хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан олинган рухсатномалар сонининг беш фоизигача миқдорда шакллантириши мумкин. Тақсимланган рухсатномалар миллий ташувчи томонидан бир чорак давомида олинмаган тақдирда, улар келгуси чорак захирасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун қўшимча буюртманома тақдим этган миллий ташувчилар улар билан Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг захирасидан ёки бошқа миллий ташувчилар томонидан олинмай қолган хорижий/кўп томонлама рухсатнома бланкалари ҳисобидан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира ёки олинмай қолган хорижий/кўп томонлама рухсатнома бланкалари мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи қўшимча буюртманома олинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида хорижий давлатнинг ваколатли органидан жорий йил учун қўшимча рухсатнома бланкалари айирбошлаш квотасини сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Миллий ташувчиларга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни бериш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тузилган ариза миллий ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун берилган ариза Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда олинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан тақдим этилади. Электрон тарзда тақдим этилган ҳужжатлар миллий ташувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳар бир бериладиган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун рухсатномани бериш санасида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан бири миқдорида йиғим ундирилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 августдаги 716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 09/19/716/3636-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилган маблағ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва ундан рухсатномалар бланкаларини тайёрлаш, вакиллик харажатлари, қўшма/аралаш комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича бошқа тадбирларга сарфланган харажатларини қоплаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида банд бўлган ходимлар таъминоти учун фойдаланилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган миллий ташувчиларга берилади, ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Муайян давлатнинг буюртманомада қайд этилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалари сони миллий ташувчининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланилиши мумкин бўлган мавжуд автотранспорт воситалари сонидан кўп бўлган тақдирда, рухсатномалар кўрсатиб ўтилган автотранспорт воситаларининг ҳақиқий сонига мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ташувчига муайян давлатнинг аввал берилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалари ўрнига янгиларини бериш ушбу давлатнинг аввал берилган рухсатномаларини қайтариш шарти билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қуйидагилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришни рад этишга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) миллий ташувчида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни амалга ошириш учун лицензия ва (ёки) лицензия карточкалари мавжуд эмаслиги ёхуд уларнинг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилганлиги, ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий/кўп томонлама рухсатномалар ёки улар бўйича ҳуқуқни ушбу Низомнинг 33-бандига мувофиқ бошқа шахсларга бериш ҳолати аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органида хорижий рухсатномаларнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташувчи томонидан тақдим этилган буюртманомада нотўғри ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома миллий ташувчига тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этиш сабаби, қонунчиликнинг аниқ нормаси кўрсатилиб ва миллий ташувчи томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ташувчи томонидан рад этиш сабабларини бартараф этиш ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати, хорижий/кўп томонлама рухсатнома берилиши рад этилганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклдаги билдиришнома олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Хорижий/кўп томонлама рухсатнома беришни рад этишга асос бўлган сабаблар миллий ташувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани такроран кўриб чиқиш, хорижий/кўп томонлама рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва улар бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Аризани такроран кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ариза берувчи олдин ёзма равишда, шу жумладан, ахборот тизими орқали йўлланган электрон шаклдаги билдиришномада кўрсатилмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари қайд этилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Миллий ташувчи томонидан ёзма шаклдаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлганидан кейин тақдим этилган ариза янги тақдим этилган ариза ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Миллий ташувчи хорижий/кўп томонлама рухсатнома беришнинг рад этилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Миллий ташувчиларнинг аризаларига биноан Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан хорижий/кўп томонлама рухсатнома захирадан ва улар томонидан ўтган чорак давомида янги харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган юкланган автотранспорт воситалари учун олинмаган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар бланкалари ҳисобидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига янги харид қилинган автотранспорт воситалари олиб кирилиши ҳолати миллий ташувчилар томонидан олди-сотди шартномалари ёки ҳисоб-фактуралар (инвойс) мавжудлиги билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Миллий ташувчига хорижий/кўп томонлама рухсатнома берилганда бланканинг тегишли катакларида Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан мажбурий тарзда ташувчининг номи ва унинг манзили қайд этилади, шунингдек, муҳр (штамп) ва рухсатномани берган шахснинг имзоси қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга, агар автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссиялар протокол қарорларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Олинган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчилар томонидан ушбу миллий ташувчининг лицензия карточкасида қайд этилган автотранспорт воситасида фойдаланилади, янги харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, лицензия карточкаларига эга бўлмаган юкланган автотранспорт воситалари учун рухсатномалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. Рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш ҳолати аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи уч ойгача муддатга, қайта аниқланган тақдирда — олти ойгача муддатга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни беришни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Фойдаланилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси ваколатли органига сафар якунланганидан сўнг бир ой муддатда, фойдаланилмаганлари — уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб йигирма календарь кундан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ташувчилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни илова хати билан бирга топширадилар, унда қайтарилган сана, давлат/кўп томонлама рухсат бериш тизими номи ва хорижий/кўп томонлама рухсатномалар рақамлари қайд этилиб, ушбу рухсатномалар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи қайтарилган хорижий/кўп томонлама рухсатномалар ҳисобини мамлакатлар ва миллий ташувчилар бўйича юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўзбекистон рухсатномалари хорижий ташувчиларга ўз давлатларининг ваколатли органлари томонидан тегишли йилга айирбошланган рухсатномалар ҳисобидан берилади. Ўзбекистон рухсатномалари жорий календарь йилда ва келгуси йилнинг 31 январигача (ушбу сана ҳам шунга киради) амал қилади, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Хорижий ташувчи ҳар бир сафарга боришда ўз давлатининг ваколатли органидан Ўзбекистон рухсатномаси бланкасини олиши шарт. Ушбу бланкадан у фақат бир марта ва амалга оширилаётган автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг бир тури бўйича фойдаланиши мумкин, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тузилган автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш протокол қарорларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон рухсатномаси бланкасининг тўлдирилиши зарур бўлган барча бандларида тўлақонли ва аниқ маълумотлар қайд этилиши лозим. Ҳеч бўлмаганда битта тўлдирилмаган банднинг мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси назорат органлари томонидан рухсатноманинг ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит қатновдан орқага қайтиб ҳаракатланаётган хорижий юк автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-йўлакай юк олишига Ўзбекистоннинг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг тегишли тури учун ҳақиқий бўлган қўшимча рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учинчи мамлакатлардан бошқа транспорт турларидан (ҳаво, темир йўл, денгиз) фойдаланган ҳолда юк ташиш, келгусида автотранспорт рўйхатга олинган мамлакатда қайта юкланиши (юк ортилиши/юк туширилиши) билан амалга оширилганда, қайд этилган ташиш ишлов бериш терминалининг (транспорт турларини алмаштириш жойи) ҳақиқий божхона муҳрлари босилган товар-транспорт ҳужжатлари билан тасдиқланган тақдирда, учинчи мамлакатга/дан Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди. Шу билан бирга, бундай ташиш икки томонлама ташиш учун бериладиган Ўзбекистон рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган рўйхатга олиш ва фарқлаш белгиларига эга бўлмаган, шу жумладан, юкланган автотранспорт воситаларини олиб келишда Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Рухсатнома бланкалари шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Рухсатнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобга олиш серияси, рақам ва ҳимояланган даражасига эга. Ўзбекистон рухсатномаларининг бланкалари шакли Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига биноан матбаа усулида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг раҳбари жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Миллий ташувчилар хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг зарур тарзда ва тўғри тўлдирилиши, улардан мақсадли фойдаланилиши ва ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун рухсатномаларни айирбошлаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш квотасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлаш ва хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчиларга бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун рухсатномаларни айирбошлаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш квотасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_____________________________________________ (Ташувчининг номи, реквизитлари, манзили, телефони, СТИР) Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган умумий йиллик эҳтиёжни аниқлаш учун _______ йилга АРИЗА
1-жадвал (юк ташиш учун)
Қатновларнинг режалаштирилаётган сони (тўғри ва орқага қайтиш йўналишда)
Т/р
Бориладиган йўналиш
Режалаштирилаётган йилга қатновлар сони (Р)
Йўналиш масофаси
Бир қатновга ҳисоблан-ган вақт, кунлар (Д)
Автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони
Жўнаш мамлакати
Транзит мамлакат (лар)
Бориладиган мамлакат
1
2
3
4
5
6
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бориладиган йўналишни тўлдиришда ИСО 3166-1 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ мамлакатларнинг икки ҳарфли кодларини қўллашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони 2-жадвалда кўрсатилган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари сонидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-жадвал
Ҳорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган йиллик эҳтиёж
Т/р
Давлат/кўп томонлама рухсатнома тизимининг номи
Рухсатнома тури
Рухсатномалар сони, та
Шу жумладан, та
I чорак
II чорак
III чорак
IV чорак
ЖАМИ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қуйидагилар учун рухсатномаларнинг асосий турлари: икки томонлама юк ташиш учун; транзит юк ташиш учун; учинчи мамлакатларга/дан юк ташиш учун; икки томонлама/транзит юк ташиш учун; икки томонлама йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун; транзит йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун; икки томонлама/транзит йўналишларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Автотранспорт воситаларида юк ташиш учун хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган эҳтиёж 1-жадвалга мувофиқ режалаштирилаётган қатновлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг сони, та: Юк ташиш учун — __. Йўловчилар ташиш учун — ___.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун рухсатномаларни айирбошлаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш квотасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги _______________________________________________________ (Ташувчининг номи, реквизитлари, манзили, телефони, СТИР) Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун хорижий/кўптомонлама рухсатномалар олиш учун АРИЗА
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун рухсатномаларни айирбошлаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш квотасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун қуйидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномалар беришингизни сўрайман:
Т/р
Давлат/кўп томонлама рухсатнома тизимининг номи
Рухсатномалар тури
Рухсатномалар сони
Раҳбар: _________________________________
___________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
М.Ў.
Сана 20_____ й. «___» _________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача шартлар келишилмаган бўлса, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига улар томонидан вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларида юк ва йўловчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж)»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида» 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ: йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар давлат божхона хизмати органларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида» 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 9-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Белгилаб қўйилсинки, суғурта мукофотлари миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Афғонистонга бораётган автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва транзит учун тўлов миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида ундирилиши, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказилиши».
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 1 декабрдаги 506-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 3-банди.