12.03.2018 йилдаги 195-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг инновацион технологияларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари раҳбарларига ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 мартдаги 195-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарида (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъект деб аталади) илмий амалий тадқиқотларни, инновацион ишланмаларни, тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма хўжалик юритувчи субъектнинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга йўналтириладиган маблағларини жамғариб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъект соф фойдасидан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Намунавий низомнинг 4-бандида кўрсатилган Жамғарма маблағлари хўжалик юритувчи субъект томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан бирида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғармани бошқариш ва Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун тақдим этилган илмий-амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ва тажриба-конструкторлик ишлари лойиҳалари (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) хўжалик юритувчи субъектнинг Илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда Илмий-техник кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Илмий-техник кенгашга кўриб чиқиш учун лойиҳалар хўжалик юритувчи субъектнинг инновацияларга буюртмалар портфелини шакллантириш ва яратилган технологияларнинг тажриба-саноат синовини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш, маҳсулотнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ташкил қилишга масъул бўлими томонидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Илмий-техник кенгаш Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг илмий-техник экспертизасини ўтказади ва қуйидагилар бўйича қарор қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга қабул қилиш ёки лойиҳани молиялаштиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани қайта ишлашга ёки қўшимча экспертизага юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда тегишли соҳада етарли даражадаги билим ва малакага эга бўлган олим ва мутахассислар эксперт сифатида жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокамада иштирок этиш учун лойиҳа раҳбари ва ижрочилари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник кенгаш қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унинг раиси имзоси билан баённома тарзида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма маблағлари Илмий-техник кенгашнинг ижобий хулосаси олингандан сўнг, хўжалик юритувчи субъект раҳбари қарори асосида Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметаси доирасида махсус ҳисоб рақамидан сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарма маблағларини бошқариш хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан амалга оширилади, унинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этади ва уни ташкил этиш мақсадларига эришиш учун масъулдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ижро этилиши бўйича ҳисоб ва ҳисоботларнинг юритилишини, шунингдек, уларнинг ишончлилигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили қуйидагиларни шакллантиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник, инновацион лойиҳалар ва ишлаб чиқилган технологияларнинг тажриба-саноат синовларини ўтказиш ишларини, маҳсулотнинг тажриба партияларини ишлаб чиқаришни ва серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун буюртмалар портфели;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномалар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техник, илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, тажриба тадқиқотларини ўтказиш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-техник кадрларни моддий рағбатлантириш ҳамда уларнинг малакасини оширишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ажратилган маблағлардан фойдаланиш ва келгуси ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисида хўжалик юритувчи субъект раҳбарига ҳар чоракда маълумот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Илмий-техник, инновацион лойиҳалар учун буюртмалар портфелини шакллантириш ва ишлаб чиқилган технологиялар бўйича тажриба-саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотнинг синов партияларини чиқаришни ва серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун шартномалар рўйхатини шакллантириш меъёрлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг хўжалик юритувчи субъект эҳтиёжларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ва экологик самарадорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат сарфи ва ресурсларни мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг энергия самарадорлиги ва рақобатбардошлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ҳажмдорлик, импорт ўрнини қоплаш ва экспортга йўналтирилганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашё асосида технологияларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш, зарур тажриба-саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, уларни эскпериментал тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қайтариб олинмайди ва мазкур Низомда белгиланган тартибда келгусида фойдаланиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг махсус ҳисоб рақамида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма маблағларини тўғри шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик хўжалик юритувчи субъект раҳбари ва унинг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари зиммасига юкланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2018 й., 09/18/195/0891-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)