ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2541-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 17 апрелдаги 222-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 28 ноябрдаги 62-мҳ, 52 ва 109-сон қарори (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан тасдиқланган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 февраль,
162-мҳ-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 февраль,
7-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 февраль,
23-сон
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 162-мҳ, 7, 23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 19-бандда:
биринчи хатбошидаги «2017» рақами «2020» рақами билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«барча турдаги солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар;»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Миллий реестрга киритилган юридик шахслар — дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар мазкур банд билан назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати, агар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми 2019 йил якунлари бўйича улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этган тақдирда, 2 йилга (2022 йилнинг 1 январигача) узайтирилади.».
2. 25-банддаги «2017» рақами «2020» рақами билан алмаштирилсин.
3. 2 ва 3-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
2018 йил 9 февраль
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2018 йил 9 февраль
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 9 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2541-2/0886-сон)