12.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2956-1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 12.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2956-1
Кучга кириш санаси
12.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган 2018 йил учун Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2956, 2017 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2017 й., 10/17/2956/0429-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. 1-банддаги «103» рақами «105» рақами билан алмаштирилсин.
2. 18-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасига инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот шакли (104-илова) ва Республикадаги маданий мерос объектлари тўғрисида ҳисобот шакли (105-илова) билан тўлдирилсин.