07.03.2018 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологияларини ва «Электрон ҳукумат» тизимини иқтисодиётнинг барча тармоқларида, ижтимоий соҳада ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнига фаол жорий этиш ҳамма жойда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг барқарор фаолиятини таъминлашни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматларининг ишончлилиги ва сифати алоҳида аҳамият касб этиб, уларнинг бузилиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация тармоқларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш, белгиланган стандартлар ва нормативларга мувофиқ кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги идоравий статистика кузатувлари шаклларини қайта кўриб чиқсин ва қонунчилик талабларига мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги ҳолатлари бўйича маълумотларни аниқлаш ва олиш жараёнини автоматлаштириш йўли билан самарали механизмларнинг жорий қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб аталади) татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молиявий санкциялар (жарималар) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари воситаларининг ишлаши, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади, табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолатларда эса белгиланган тартибда Инспекция томонидан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш учун идоравий статистика ҳисоботи маълумотлари, бирламчи статистика маълумотлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдим этган ахборотлари, хизматларнинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидан олинган маълумотлар, шунингдек, Инспекция томонидан белгиланган тартибда аниқланган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги ҳолатлари асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молиявий санкциялар (жарималар) миқдорлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига мувофиқ равишда ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун ундириладиган жарималардан ташқари, молиявий санкциялар (жарималар) сифатида ундириладиган маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисоб рақамларига қуйидаги муддатларда ўтказилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий статистика ҳисоботига мувофиқ — ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейин 30 кун муддатда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи статистика маълумотларига мувофиқ ва аниқланган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилиши ҳолатлари бўйича Инспекциянинг тегишли қарори олингандан сўнг бир ҳафта муддатда.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тақдим этилган бирламчи статистика маълумотлари, ҳисоботларининг ишончлилиги ва молиявий санкциялар (жарималар)нинг ўз вақтида тўланиши Инспекция томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Санкциялар (жарималар)нинг тўлиқ миқдорда ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда тегишли сумма хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Инспекциянинг қарори олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта ва эҳтиётсизлик туфайли содир этилган, шунингдек, зарар етказишга олиб келмайдиган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш билан чекланади. Ушбу ҳолатда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкциялар (жарималар)ни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифатини бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларни абонентлар (мижозлар)га алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки улар сифатининг пастлиги учун қонунчиликка мувофиқ улар томонидан етказилган зарарни қоплаш ёки тўловни қайта ҳисоб-китоб қилишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инспекциянинг молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тўғрисидаги қарорлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларини ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Молиявий санкциялар (жарималар)миқдори
(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан баравар)

1. Почта алоқаси

1.1.

Ўтказмалар суммаларининг корхонанинг айби билан камомади ва ўғирланиши,ҳар бир ҳолат учун

11

1.2.

Корхона айби билан почта, курьерлик жўнатмалари йўқолиши, жойланмаларининг камомади, бузилиши (шикастланиши),
ҳар бир ҳолат учун

10

1.3.

Ёзма хат-хабарларнинг жўнатувчидан олувчигача ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун

0,1

1.4.

Посилкалар ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун

0,5

2. Магистрал ва зонаичи алоқа тармоқларининг
узатиш линиялари, каналлари, трактлари

2.1.

Телефон каналларининг тўхталиш давомийлиги (шу жумладан, асосий рақамли канал (АРК)нинг тонал частотали каналлари, Е1 оқимлари), канал-соатларда, алоқа линиялари турлари бўйича 1000 км учун, чорак давомида ҳисоблаганда

1

2.2.

Радиореле ва оптик-толали алоқа линиялари орқали ташкил этилган телевизион каналлар шикастланишларининг давомийлиги, 100 км линиялар учун минутларда, чорак давомида, ҳар бир минут учун

0,1

2.3.

Режадан ташқари ўлчашлар, станция шикастланишлари ва электр таъминоти қурилмаларининг шикастланишлари сабабли келиб чиққан тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 100 та ишлатилаётган телефон каналлари учун канал-соатларда (шу жумладан, АРК тонал частотали каналлари, Е1, IP оқимлари)

0,5

3. Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) телефон алоқаси

3.1.

Носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти, ҳар бир 1000 телефон-соат учун

0,2

4.Кабель, эфир-кабель телеэшиттириш

4.1.

Теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 1000 та абонент нуқта-минут учун

1

4.2.

Кабель эшиттириш тармоғидаги техник воситаларнинг корхона айби билан бўлган тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 500 та абонент нуқта- минут учун

0,1

5. Телевидение

5.1.

Қуйидаги қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,05

100 Вт дан ортиқ;

0,5

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

1

5.2.

Қуйидаги қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,025

100 Вт дан ортиқ;

0,25

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

0,5

5.3.

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканал ишлашидаги тўхталишлар давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти), ҳар бир минут учун

0,05

5.4.

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканалнинг белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти), ҳар бир минут учун

0,01

6. Йўлдош алоқаси

6.1.

Йўлдош алоқасининг қабул қилувчи ва қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишидаги узилишлар, ҳар бир минут учун:

а) телевизион узатувчи ер усти станцияси;

1

б) телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси;

0,01

в) телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси.

0,1

6.2.

Йўлдош алоқасининг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар, ҳар бир минут учун:

а) телевизион узатувчи ер усти станцияси;

0,5

б) телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси;

0,005

в) телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси.

0,05

7. Радиоэшиттириш

7.1.

Қуйидаги қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлар давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,05

100 Вт дан ортиқ;

0,5

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

1

7.2.

Қуйидаги қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,025

100 Вт дан ортиқ;

0,25

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

0,5

8. Радиоалоқа ва мобил алоқа тармоқлари

8.1.

Мобил алоқа тармоқларида қабул қилувчи-узатувчи радио модулларнинг ишида корхона айби билан бўлган тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 1000 соат ишлаши учун минутларда

0,05

8.2.

Тармоқнинг алоҳида участкаларида ускуна шикастланишларининг нормативдан ортиқ вақтда бартараф этилиши, ҳар бир минут учун

0,1

8.3.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббуси билан бўлмаган узилиш билан тугалланган чақирувлар улуши (Call drop rate), чорак давомида, ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббуси билан бўлмаган узилиш билан тугалланган ҳар бир 100 та чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда

0,1

8.4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумий чақирувлар сонидан муваффақиятсиз чақирувлар улуши (Call unsuccessful rate), чорак давомида, ҳар бир 100 та муваффақиятсиз чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда

0,5

8.5.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотларни пакетли узатиш хизматидан фойдалана олиш коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,5

8.6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уланишни ўрнатиш вақтида нормативларга жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

8.7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича пакетларни коммутациялаш орқали маълумотларни узатишда ўрнатилган уланиш вақтининг коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

8.8.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотлар узатиш хизматининг узилиш коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

8.9.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича нутқни узатиш сифати нормативларига жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

1,0

8.10.

Мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

9. Даврий босма нашрлар

9.1.

Истеъмолчиларга обуна даврий босма нашрларни етказиб бериш муддатларининг корхона айби билан бузилиши, ҳар бир нусха учун

0,05

10. Маълумотлар узатиш тармоқлари

10.1.

Белгиланган маълумотлар узатиш тезлигига мувофиқ хизматлар кўрсатиш сифатининг корхона айби билан бузилиши аниқланган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат учун

0,5

10.2.

Оператор ва провайдерга боғлиқ бўлган сабабларга кўра маълумотлар узатиш ускунасининг нормативдан ортиқ тўхталиши давомийлиги, чорак давомида, ҳар бир минут учун

0,1

10.3.

Корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғига нормативдан ортиқ муддатларда фойдаланишни тиклаш вақти, ҳар бир тўлиқ соат учун

0,01

11. Халқаро коммутация марказларини четлаб ўтиб,
халқаро овозли трафикни рухсатсиз ўтказиш

11.1.

Қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун

70

12. Телекоммуникация тармоқларини техник эксплуатация қилиш

12.1.

Авария, узилишлар, тўхталишларга олиб келган телекоммуникация тармоқлари ва линия-кабель иншоотларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун

1

13. Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари
томонидан кўрсатилувчи ахборот-маълумот хизматлари

13.1.

Телефон орқали техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш коэффициенти пасайиши, чоракда, ўрнатилган нормативнинг ҳар бир бузилиш ҳолати учун

0,01

13.2.

Ахборот-маълумот хизматлари операторининг белгиланган нормадаги вақтдан ортиқ жавоб бериш вақти, ҳар бир ҳолат учун

0,01

14. Статистика ҳисоботи

14.1.

Белгиланган тартибда идоравий статистика ҳисоботларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш, ҳар бир ҳолат учун

10

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида» 2000 йил 14 августдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 51-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори 1-иловасининг 27-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/185/0864-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)