Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 17 январь,
28-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини газ билан таъминлашни ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорининг 2 ва 6-бандларидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мадад» агентлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 25-модда; 1998 й., 5-сон, 20-модда; 2002 йил 11-сон, 72-модда):
а) 3-банддаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 159-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 декабрдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Бизнес-мактаб тўғрисида низом (3-илова) (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 36-модда; 2001 й., 4-сон, 21-модда) I бўлимининг 1-бандидаги, II бўлими 1-бандидаги, 2-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 мартдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгаши тўғрисида низомнинг 3.5-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тўғрисида низом (3-илова) II бўлимининг бешинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун Ҳужжатлари Тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда; 2003 й., 1-сон, 7-модда):
а) қарорнинг номидаги, кириш қисмидаги ва 1, 2, 3, 6-бандларидаги, 7-банднинг учинчи хатбошидаги, 8-банднинг биринчи хатбошидаги, 10-банддаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг иккинчи хатбошидаги «ёки ўрта» ва «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банднинг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банддаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Давлат статистика қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
илованинг номидаги, 6, 9 ва 11-бандлардаги, шунингдек изоҳдаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг «2000—2005 йилларда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 1999 йил 7 декабрдаги 520-сон қарорининг 4-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот-таҳлил бошқармаси тузилмасининг «Хусусийлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш шўъбаси» кичик бўлимидаги (13-илова) «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида» 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарорида:
а) қарорнинг кириш қисмидаги, 4-бандининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 6-бандда:
учинчи хатбошидаги «кичик ва ўрта бизнес, хусусий» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «кичик ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «кичик, ўрта ва хусусий» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «кичик ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги «кичик, ўрта ва хусусий» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 23 февралдаги 65-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 10-модда):
қарор номидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
қарорнинг кириш қисмидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда, 2001 й., 6-сон, 34-модда, 2003 й., 1-сон, 7-модда) номидаги ва кириш қисмидаги, 3-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда):
а) қарорнинг номидаги, кириш қисмидаги, 1-бандининг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-иловада:
6-банддаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
29-банддаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 3-илованинг 2-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби 3-бандининг «е» кичик бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкўргазмасавдо» доимий ишловчи республика ярмарка савдоси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 сентябрдаги 340-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 56-модда; 2003 й., 1-сон, 5-модда) 6-бандидаги ва 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 230-модда)
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тузилган комиссиялар ва кенгашлар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 10-иловадаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда; 2003 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида низом 1-бандидаги ва 20-бандининг ўн биринчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир йўлларни модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 20 мартдаги 136-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошидаги «кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш» сўзлари «кичик бизнесни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида низом (3-илова) 5-бандининг ўн тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва сув тақчиллигини юмшатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 8 июндаги 249-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда; 2003 й., 1-сон, 7-модда, 2-сон, 19-модда) 5-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни кредитлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 августдаги 349-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 48-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда; 2003 й., 2-сон, 19-модда) кириш қисмидаги, 5-бандидаги, 7-бандининг иккинчи хатбошидаги, 10-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида низомнинг (4-илова) 10-банди тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда) 7-бандининг биринчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар қурилиш комплексини бошқаришни такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 2002 йил 29 апрелдаги 147-сон қарори 3-бандининг саккизинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 июндаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Тақдим этиш даврийлиги қисқартириладиган молия ва давлат статистика ҳисоботи шаклларининг рўйхати (1-илова) I бўлимининг 1.1-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика енгил саноатини ривожлантириш ва бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарорига 1-илова 1.1-бандининг еттинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда; 2003 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом (2-илова) 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом (6-илова) 8-бандининг ўн биринчи хатбошидаги ва 23-бандининг олтинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда) 3-бандининг бешинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (1-илова) 8-бандининг бешинчи хатбошидаги ва 11-бандининг ўн олтинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази тўғрисида низом (2-илова) 7-бандининг ўн иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Польша Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 июлдаги 319-сон қарорига 1-илованинг 8 ва 9-бандларидаги ҳамда 2-илованинг 2.2-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 29 июлдаги 331-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 11 августдаги 348-сон қарорининг кириш қисмидаги ва 2-бандининг бешинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро битимлар доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 14 августдаги 353-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низом (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 79-модда) 7-бандининг олтинчи кичик банди тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 22-сон, 159-модда, 52-сон, 386-модда; 2006 й., 25-26-сон, 230-модда, 40-сон, 396-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда, 51-сон, 577-модда; 2015 й., 43-сон, 549-модда; 2016 й., 16-сон, 160-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1012/0457-сон, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон; 04.04.2018 й., 09/18/252/0995-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)