Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг
Қарори
«Трансйўлқурилиш» компанияси бажарган механизациялашган ишлар учун пудратчи ташкилотлар томонидан тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1797-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Автомобил йўллари давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг 2008 йил 4 апрелдаги 33, 5, 1-мҳ-сон «Трансйўлқурилиш» компанияси бажарган механизациялашган ишлар учун пудратчи ташкилотлар томонидан тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1797, 2008 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 139-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
26-сон
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
2-сон
Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
01-33-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/1797-1/0834-сон)