22.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1797
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг, «Ўзавтойўл» Давлат-акциядорлик компаниясининг қарори, 22.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1797
Кучга кириш санаси
02.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сонли «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 55-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва «Ўзавтойўл» Давлат-акциядорлик компанияси қарор қиладилар:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 10-11-сон, 55-модда) 5-бандига асосан механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажарганлиги учун «Трансйўлқурилиш» компанияси (кейинги ўринларда — Компания деб юритилади) билан пудрат ташкилотларининг ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.