01.03.2018 йилдаги ПҚ-3578-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган вақт мобайнида республикада ер қаъридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан бир қатор комплекс чора-тадбирлар мақсадли амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини комплекс геологик ўрганиш, узоқ истиқболга мўлжалланган минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурларини самарали амалга ошириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ягона геология хизмати ташкил қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ишларнинг амалдаги ҳолатини ўрганиш ушбу соҳада фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва оқилона фойдаланишни таъминлашга, шунингдек, инвестициявий жозибадорлик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатаётган тизимли муаммолар мавжудлигидан далолат бермоқда, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, айнан бир функциялар бошқа назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилиши туфайли ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида геология ташкилотлари ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизми мавжуд эмас, бунинг натижасида конларни қазиб олишда фойдали қазилмаларнинг маконда жойлашиш омиллари ва уларни келгусида аниқланиш истиқболлари ҳисобга олинмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, геология ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаси фойдали қазилмаларни қазиб олиш объектлари тўлиқ қамраб олинишини ва минерал-хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш устидан назоратни самарали амалга ошириш учун мавжуд ресурсларни жалб қилиш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ўртасида иш участкалари ва фаолият йўналишлари аниқлаштирилмаган, бу эса вазифалар нооқилона тақсимланишига ва бир-бирини такрорловчи функциялар амалга оширилишига сабаб бўлмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари геология ташкилотлари фаолиятига етарлича жорий этилмаслиги давлат хизматларини кўрсатишда шаффофлик ва тезкорликнинг етарли даражасини, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича самарали идоралараро ҳамкорликни таъминламаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, геология ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизими даражаси пастлиги ҳалол ва юқори малакали ходимларни жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда, бу эса ўз навбатида геология-қидирув ишларининг сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона геология тизимини ташкил қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, кўрсатилаётган давлат хизматларининг шаффофлигини максимал таъминлаш, ер қаъридан оқилона фойдаланиш юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси), Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда — «Саноатгеоконтехназорат» ДИ) ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига топшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида ходимларнинг умумий сони 100 нафар бўлган Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ва унинг ҳудудий инспекцияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4401-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2019 й., 07/19/4401/3470-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олишда, минерал-хом ашёни қайта ишлашда муҳофаза қилиш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик билан таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашда қабул қилинган қарор ва хулосалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Инспекция бюджет ташкилоти ҳисобланади ва унинг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талаблар бузилганлиги учун ундириладиган жарималардан тушадиган молиявий тушумлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолияти устидан назорат қилиш инспекциясининг низомини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар бўйича давлат комиссияси тугатилсин, Давлат геология қўмитаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини тўлиқ ва комплекс қазиб олишнинг талабларига мос келувчи фойдали қазилмалар захираларини аниқ ҳисоблаш учун кондицияларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минерал-хом ашё базасини ривожлантиришни таъминловчи барча турдаги фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни таснифлаш ва захираларини ҳисоблаш, уларни геологик-иқтисодий баҳолаш ва саноатдаги аҳамиятини аниқлашнинг мақбул принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари қисми бўйича сувдан махсус ва эҳтиёж юзасидан фойдаланиш учун рухсатнома белгиланган тартибда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеологик станциялари томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар белгиланган тартибда Давлат геология қўмитаси томонидан «Лицензия» ахборот тизими орқали берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этиладиган кончилик ишларини ривожлантириш режаларини белгиланган тартибда келишиш, шунингдек, уларни қазиб олиш ҳажмлари тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни қабул қилиш ва уларни кейинчалик Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондига юбориш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмалар бўйича — Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар бўйича Инспекция томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган рухсатномаларни олиш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам берилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи — ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — республиканинг минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, биринчи навбатда, ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва уранни, янги турдаги минерал хом ашёни ва уларнинг конларини тезкор қидириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, жойларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда фойдали қазилмалар захиралари кўпайтиришни ҳамда иқтисодиёт соҳаларининг минерал хом ашё базасини қайта тўлдиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — фойдали қазилма конларини геологик ўрганиш ва саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасида фаол инвестиция сиёсатини юритиш ва қулай инвестициявий муҳитни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун биринчи навбатда, республика ҳудудларида фаолият юритаётган саноат соҳаларининг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурларининг амалга оширилиши мониторингини олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикаси, ҳажми, сифати ва натижаларининг ишончлилигини холис баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи — ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувларини) қазиб олишда, минерал-хом ашёни қайта ишлашда муҳофаза қилиш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик билан таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — замонавий юқори унумли геология-қидирув ускуналарини жадал суръатларда жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни самарали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи — геология соҳаси учун юқори малакали олий ва ўрта махсус маълумотли кадрларни тайёрлаш, геология соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратида қуйидаги бўлинмалар ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш бош бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология соҳасида давлат хизматлари бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва инновациялар бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника сиёсати бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захиралари бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ва ижро интизоми бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлаш бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик ва оммавий-ахборот воситалари билан алоқалар бўлими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил этиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ 3-иловага мувофиқ ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ (А.С. Султанов) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини 2018 йил 1 августгача таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019 й., 07/19/4522/4031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган штатдаги сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар бошқарув ходимларининг штатдаги чекланган сони 391 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 107 нафардан иборат бўлиши белгилансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019 й., 07/19/4522/4031-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таъминоти унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг ажратмалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси раиси Давлат геология қўмитасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида маслаҳатчи сифатида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, зарур бўлган ҳолатларда халқаро ташкилотлардан, чет эл компанияларидан эксперт-маслаҳатчиларни ва тажрибали мутахассис-амалиётчиларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат геология қўмитаси Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва унинг тасарруфидаги ташкилотларни зарур назарий билим ва амалиёт кўникмаларига, қўмитага юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайдиган даражада юқори малакага эга бўлган мутахассислар билан тўлдирилишини икки ой муддатда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда маълумотлар билан алмашиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши жараёнини такомиллаштириш ва тезлаштириш учун Давлат геология қўмитасининг маълумотлар базасини ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар тизими билан ягона идоралараро электрон алоқа тизимига бирлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Давлат геология қўмитасининг маълумотлар базасини бирлаштириш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун қўшимча тўловлар «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ходимлари учун белгиланган миқдорларда тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитасининг республиканинг тегишли ҳудудларида жойлашган идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари учун иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 232-сон қарорига мувофиқ «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ходимлари учун белгиланган миқдорларда белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларини тўлашнинг чекланган миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2,11 бараварини ташкил этади;
(16-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига коэффициент белгиланиши билан боғлиқ харажатлар Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш йиллик давлат дастурлари доирасида бажарилаётган ишлар таннархига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ҳафта муддатда Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметасига ва штат жадвалларига ушбу қарорга мувофиқ ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш», «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шунингдек, ушбу соҳада фаол инвестициявий сиёсатни олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратишда Давлат геология қўмитаси, унинг тасарруфидаги ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг роли ва масъулиятини оширишни ҳисобга олган ҳолда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 16-банди иккинчи хатбошидаги талаблардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлаш ва геология соҳаси ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 июлдаги 494-сон қарорига 1-илованинг 5-бўлимига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2018 йил 1 майгача бўлган муддатда ўзи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 13 сентябрдаги ПҚ-2589-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш ҳар йиллик давлат дастурлари доирасида Давлат геология қўмитасига йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, хўжалик фаолиятидан тушумлар, халқаро ташкилотлар грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Х.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтини молиялаштириш манбаи ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3578-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Исламов Б.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, комиссия раиси

2.

Исоков М.У.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири, комиссия раисининг ўринбосари

3.

Асамов Д.Д.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

4.

Хайдаров А.Я.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Тухтаев К.М.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

6.

Алимов Ш.П.

«Минерал ресурслар институти» ДК директори

7.

Абдуллаев Б.Д.

«Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДК директори

8.

Бекмурзаев Б.

«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДК директори

9.

Руднев С.В.

«Навоий КМК» ДК бош геологи

10.

Авладов И.Б.

«Олмалиқ КМК» АЖ бош геологи

11.

Арипов Ш.П.

Давлат геология қўмитаси фойдали қазилмалар захиралари бўйича бўлим бошлиғи, комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил этиш ва асосий вазифалари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхоналар номи

Қайта ташкил қилиш бўйича тадбирлар

Якунлаш санаси

Қайта ташкил этилгандан кейинги асосий вазифалари

1.

«Марказий Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК

Янгидан ташкил этиладиган «Регионал геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК таркибига қўшилиш орқали қайта ташкил этилади

2018 йил
1 август

Республиканинг барча ҳудудларида ўрта ва йирик масштабда регионал геологик, геология хариталаш ва чуқур геологик хариталаш бўйича комплекс ўрганиш ишларини олиб бориш

2.

«Шарқий Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК

3.

«Қорақалпоқ геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК

4.

«Кўкпатас геология-қидирув экспедицияси» ДК

Янгидан ташкил этиладиган «Қизилқумгеология» ДК таркибига қўшилиш орқали қайта ташкил этилади

2018 йил
1 июль

Бўкантов, Овминзатов, Қулжуқтов, Томдитов ва Аристантов тоғларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш

5.

«Довғизтов геология-қидирув экспедицияси» ДК

6.

«Қизилқум геология-қидирув экспедицияси» ДК

7.

«Зарафшон геология-қидирув экспедицияси» ДК

Номи «Самарқандгеология» ДКга ўзгартирилади

2018 йил
15 апрель

Шимолий ва Жанубий Нурота, Зиёвуддин-Зирабулоқ тоғларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш

8.

«Жанубий-Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК

Янгидан ташкил этиладиган «Ҳисоргеология» ДК таркибига қўшилиш орқали қайта ташкил этилади

2018 йил
1 июль

Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш

9.

«Хондиза геология-қидирув экспедицияси» ДК

10.

«Шарқий Қурама геология-қидирув экспедицияси» ДК

Номи «Тошкентгеология» ДКга ўзгартирилади

2018 йил
15 апрель

Чотқол-Қурама тоғларида муфассал геология-қидирув ишларини олиб бориш.

11.

«Комплекс геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК

Номи «Уранкамёбметгеология» ДКга ўзгартирилади

2018 йил
15 апрель

Республиканинг барча ҳудудларида уран, камёб металлар ва камёб ер элементларига геология-қидирув ишларини олиб бориш

12.

««Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ» ДК

Янгидан ташкил этиладиган «Ўзбекгидрогеология» ДК таркибига қўшилиш орқали қайта ташкил этилади

2018 йил
1 август

Республиканинг барча ҳудудларида ер ости сувлари захираларини кўпайтириш ва уларни мониторингини таъминлаш ҳамда гидрогеологик ва геоэкологик ишларни олиб бориш

13.

«Ғарбий Ўзбекистон гидрогеология экспедицияси» ДК

14.

«Оролбўйи гидрогеология экспедицияси» ДК

15.

«Фарғона гидрогеология экспедицияси» ДК

16.

«Ерни масофадан зондлаш ва ГИС-технологиялари» ДК

«Минерал ресурслар институти» ДКга қўшилади

2018 йил
15 июль

Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасида амалий илмий-тадқиқот, малакавий-конструкторлик, лаборатория ва технологик изланишларни, шунингдек геология-қидирув ишларини илмий-услубий йўл билан ривожлантириш

17.

«Ингичка тажриба-технология экспедицияси» ДК

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Султонов А.С.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Исламов Б.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

3.

Гулямов Р.А.

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси

4.

Хайдаров А.Я.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Асамов Д.Д.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

6.

Гулямов Б.В.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ бошлиғи

7.

Исоков М.У.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг геология, ёқилғи энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири, ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий тузилмаси

* Давлат муассасаси ҳисобланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4766/1008-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019 й., 07/19/4522/4031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

*Ходимларининг чекланган штат бирлиги — 100 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 70 нафар.
(6-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4401-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2019 й., 07/19/4401/3470-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1396-сонли қарорининг 6-банди, 7-бандининг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3004-сонли қарорининг 1 — 8 бандлари ҳамда 1-, 2- ва 4-иловалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Маъданли фойдали қазилмаларини саноатда ўзлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳа-излаш ишларини олиб боришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3145-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбоши ва 7-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек, 1- ва 2-иловалари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 07/18/3578/0843-сон, 24.07.2019 й., 07/19/4401/3470-сон, 20.09.2019 й., 07/19/4461/3772-сон, 19.11.2019 й., 07/19/4522/4031-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 01.07.2020 й., 07/20/4766/1008-сон; 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон, 12.12.2022 й., 07/22/439/1081-сон; 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)