24.07.2017 йилдаги ПҚ-3145-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилма руда конларини саноат кўламида ўзлаштириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион технология ечимларини татбиқ этиш асосида фойдали қазилма руда конларини ўзлаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини янада ошириш, шунингдек, ер қаърини геологик ўрганиш, оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси) тизимига топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилма руда конларини, биринчи галда қимматбаҳо ва рангли металлар, шунингдек, уранни қазиб олиш ва ишлаш бўйича кончилик ва металлургия саноати объектлари учун лойиҳа олди ва лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия саноатига юқори технологик ускуналар ва замонавий технологияларни татбиқ этиш мониторингини олиб бориш, уларнинг ишлаб чиқариш-техник ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон фани ва амалиёти ютуқларини таҳлил қилиш асосида қийин тоғ-геологик шароитларида конларни комплекс ўзлаштириш соҳасида самарали лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хомашёни қазиб олиш технологияси соҳасида амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда асосий ва қўшилиб чиқадиган қимматбаҳо компонентларнинг юқори даражада чиқариб олинишини ҳисобга олган ҳолда уларни комплекс равишда қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика кон-металлургия комбинатларининг инвестиция лойиҳаларида назарда тутилган лойиҳа ечимларини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш бўйича муаллифлик назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институтни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш тадбирларини амалга ошириш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-қидирув ишлари соҳасида кадрларни, жумладан, етакчи хорижий олий ўқув юртларида ва ўқув марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар меҳнатини рағбатлантиришнинг самарали чораларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКнинг таъсисчиси ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4077-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4077/2380-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУК доимий асосли ва инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган бутун давр мобайнида тасдиқланган лойиҳа ечимларига риоя қилиниши мониторингини амалга оширади ва лойиҳа ташаббускори билан биргаликда минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш технологиясини янада такомиллаштириш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги «Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2946-сон қарорида етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёз ва преференциялар «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКга нисбатан сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 07/18/3578/0843-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Давлат геология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКнинг тегишли бинолари, иншоотлари ва бошқа мулкини оператив бошқариш ҳуқуқи билан қабул қилиш-топширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКнинг янгиланган уставини тасдиқлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари комплексини тасдиқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУКни Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 15-уйга жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУКга, техник зарурат бўлганда, лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга етакчи хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини ҳамда юқори малакали мутахассисларни жалб этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУК директори Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захираси бўйича давлат комиссияси аъзоси ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 07/18/3578/0843-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3004-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек, қарорнинг 3-иловаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик уюшмалари билан биргаликда икки ой муддатда белгиланган тартибда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси И.Б. Тўрамуротов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3145-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 725-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 07/18/3578/084-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4077/2380-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)