Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси «Ўзстандарт» агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси «Ўзстандарт» агентлигининг
Қарори
«Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1610-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон «Давлат ветеринария хизмати тизимидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат ветеринария қўмитаси раиси в.б. Б. НОРҚОБИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 февраль,
22-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 февраль,
5-сон
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 февраль,
К-2-сон
Келишилди:
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 22 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг 2018 йил 22 февралдаги 22, 5 ва К-2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/2, 4 ва 255-сон «Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1610, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 328-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг 2013 йил 25 мартдаги 3/1, 11 ва 105-сон «Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1610-1, 2013 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 226-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1610-2/0826-сон)