Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2007 05.09.2000 йилдаги 340-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗКЎРГАЗМАСАВДО» ДОИМИЙ ИШЛОВЧИ РЕСПУБЛИКА ЯРМАРКА САВДОСИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 февралдаги 35-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ишловчи ярмарка савдоси тизимини ташкил этиш йўли билан бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, мамлакатимиз экспорт имкониятларини янада кенг тарғиб этиш, ватанимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган ишлаб чиқариш-техника ва истеъмол товарларини реклама қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 мартдаги 97-сон қарорига мувофиқ «Алпомиш» мажмуини реконструкция қилиш ишлари тугалланганлиги ва унинг негизида республика ярмарка савдоси маркази фаолиятини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамияти муассисларининг «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамиятини «Ўзкўргазмасавдо» республика ярмарка савдоси маркази акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқаро стандартларга мувофиқ сертификацияланган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган экспортга мўлжалланган товарларнинг доимий ишловчи республика ва минтақавий кўргазма-ярмаркаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги товарлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари конъюнктураси маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, ушбу ахборотни ярмарка савдолари қатнашчиларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Қорақалпоғистон Республикасидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан экспортга мўлжалланган товарларни танлаб олишга ҳамда республика ва минтақавий ярмарка савдоларига қўйишга кўмаклашиш, кейинчалик ички бозорларда уларнинг маркетингини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича мавсумий савдо ярмаркалари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларни хорижий бозорларга олиб кириш мақсадида реклама-ахборот фаолиятига доир тадбирлар комплексини амалга ошириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқаро тажрибани ўрганиш асосида, электрон савдолар тизимидан фойдаланган ҳолда ярмарка савдосининг замонавий усулларини, шу жумладан, фьючерс-форвард битишувлари ва опционларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ярмарка контрактларини экспертизадан ўтказиш, уларни тузиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга молиявий хизмат кўрсатиш ва уларни бажариш бўйича ярмарка савдолари қатнашчиларига комплекс хизматлар кўрсатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фаолият кўрсатаётган савдо-кўргазма инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ҳамда «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Ўзэкспомарказ РСКМ ўртасидаги функцияларни фарқлаш учун «Ўзэкспомарказ» РСКМ фаолияти халқаро ва хорижий мавзули кўргазмалар, шунингдек, чет элда республика кўргазмалари ўтказилишига жамланиши белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти марказий аппаратининг, ходимларининг чекланган сони 47 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) иборат бўлган ташкилий тузилмасига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин, уларнинг харажатлари Марказнинг даромадлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти кўрсатиладиган сервис хизматларининг юқори даражада бўлишини таъминлаш ва ярмарка фаолиятини ташкил этиш учун Марказ ҳузурида ихтисослаштирилган шуъба корхоналар ташкил этишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан ярмарка савдолари ўтказиш ва контрактлар тузиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириладиган кўргазма-ярмарка фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий ва методология базаси халқаро стандартлар талабларига мувофиқ доимий равишда қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рақобатни ривожлантириш, республика минтақаларида экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўсишини рағбатлантириш ва кичик бизнес субъектларининг товар-хом ашё ресурсларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш учун «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг экспозициялар мунтазам равишда янгиланиб туриладиган доимий ишловчи павильонларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти тузилмасида реклама-ахборот маркази ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро савдонинг электрон тизимига уланган ҳолда экспортга мўлжалланган товарларнинг маълумотлар банкини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон товарларининг халқаро бозорларга киритиш мақсадида коммуникацияларнинг замонавий воситалари асосида йирик хорижий биржалар, кўргазмалар ва ярмарка марказлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга таклиф қилинаётган товарлар тўғрисида буклетлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа реклама маҳсулотлари тайёрлаш ва нашр этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти тушумидан бир йилга рекламага харажатлар нормативи истисно тариқасида 10 фоиз миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минтақаларида маҳсулотлар ва товарларни танлаш бўйича тижорат агентлари тармоғи ташкил этиш, бунда ярмарка савдоларига қўйиш учун кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга асосий эътиборни қаратиш, агентларнинг иш ҳақини шартнома асосида сотиладиган товарлар ҳажмига қараб воситачилик ҳақи ҳисобига шакллантириш;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо айланмалари кенгайишига қараб кўрсатилаётган сервис хизматлари инфратузилмасини омборхона терминаллари, сақланадиган жойлар, совуткичлар ташкил этиш йўли билан ярмарка савдолари қатнашчилари учун янада кенгайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ярмарка контрактларини расмийлаштириш, сертификациялаш, рўйхатдан ўтказиш, транспорт экспедицияси бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш, шунингдек, банк хизмати ва суғурта ҳимояси хизмати кўрсатиш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўздавстандарт» маркази бир ой муддатда «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти ҳудудида маслаҳат шохобчаларини жойлаштирсин, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбекинвест» компанияси ва бошқа молиявий муассасалар эса филиаллар ва бўлинмалар очсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги хорижий мамлакатларнинг фирмалари ва компанияларини, савдо-саноат палаталари аъзоларини «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятининг кўргазма-ярмаркаларига кенг жалб қилиш масалалари бўйича «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятига ёрдам кўрсатсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзстандарт» агентлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Ўзбекистонда аккредитация қилинган сертификациялаш бўйича халқаро инспекция компаниялари билан биргаликда «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан ўтказиладиган ярмарка-кўргазмалар орқали сотиладиган товарларни сертификациялашни ташкил этсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
340-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 5 сентябрдаги 340-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятининг ижро этувчи аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий сони — 47 киши (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 5 сентябрдаги 340-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан ярмарка савдолари ўтказиш ва контрактлар тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Низом «Ўзкўргазмасавдо» республика ярмарка савдоси маркази акциядорлик жамияти ва унинг шуъба тузилмалари (кейинги ўринларда «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти деб юритилади)да ярмарка савдосини ташкил этиш ва ўтказишни ва ярмарка контрактлари тузиш хусусиятларини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан ярмарка савдоларини ўтказиш ва контрактлар тузиш Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Товарлар (ишлар ва хизматлар)ни, технология асбоб-ускуналарини, илмий-техник ишланмаларни сотиш бўйича ярмаркалар, кўргазмалар ўтказиш учун «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти қатнашчиларга махсус жиҳозланган ўринлар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЯРМАРКА САВДОЛАРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар (норезидентлар) мазкур Низомга мувофиқ «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан ўтказилаётган ярмаркаларда товарларни сотиш ва харид қилишлари мумкин, сотиш тақиқланган товарлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Ярмарка савдолари қатнашчилари (сотувчилар) ўринни олиш тўғрисидаги кафолат хати асосида Ярмарка савдолари қатнашчисининг гувоҳномасини оладилар. Каталоглар, намуналар, моделлар, реклама проспектлари, товар мавжудлиги тўғрисида маълумотнома, сифат сертификати ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этадилар. Шундан кейин сотувчилар ярмарка савдоларида иштирок этиш ҳамда «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан кўрсатиладиган барча хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярмарка савдолари қатнашчилари шартнома асосида «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятига ўзларининг манфаатларини ифодалаш ҳуқуқини беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Корхоналар (сотувчилар ва харидорлар)нинг вакиллари контрактлар тузиш учун биринчи шахснинг (ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахснинг) имзоси қўйилган, корхонанинг муҳри билан тасдиқланган зарур даражада расмийлаштирилган ваколатга эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЯРМАРКА САВДОЛАРИ ЎТКАЗИШ ВА ЯРМАРКА КОНТРАКТЛАРИНИ ТУЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ярмарка савдоларида нақд (реал) товарлар билан битишувлар, шунингдек, фьючерс-форвард битишувлар — товарларни ҳам ички бозорда миллий валюта — сўмга, ҳам экспортга, шу жумладан, эркин алмаштирадиган валютага битишув тузилган пайтда қайд этилган нарх бўйича ва операцияларни муайян давр оралиғидан кейин бажарган ҳолда товарлар олди-сотдисини ифодаловчи битишувлар амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар-хом ашё биржалари орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат эркин алмаштириладиган валютага экспортга сотиладиган товарлар рўйхати «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятининг ярмарка савдоларида содир этиладиган экспорт битишувларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ярмаркада товар (ишлар, хизматлар)ни сотиш учун контрактлар корхоналар томонидан тақдим этилган намуналар, маҳсулот моделлари, каталоглар, проспектлар, реклама бюллетенлари ва маҳсулотни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар бўйича тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Нақд (реал) товар сотишга тақдим қилинганда сотувчи (ишлаб чиқарувчи ёки хўжалик фаолиятининг бошқа субъекти) ярмаркага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу товар ҳақиқатдан ҳам сотувчининг мулки (ёки корхона, хўжалик ихтиёрида қоладиган унинг бир қисми) ҳисобланишини тасдиқловчи товар эгасининг ҳужжатини, шунингдек, унинг мавжудлиги тўғрисида биринчи шахс (ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс) томонидан ва бош бухгалтер томонидан имзоланган муҳр билан тасдиқланган ҳужжатни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат сертификатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ваколатли органларнинг хулосасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Фьючерс-форвард битишувлар бўйича сотувчи томонидан кўрсатиб ўтилган товар ишлаб чиқарилишини кафолатловчи ҳужжатлар тақдим этилади, улар белгиланган тартибда раҳбар ва бош бухгалтер томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Ярмаркада контрактлар бўйича сотиб олинган товарлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ичида товарлар етказиб бериш бўйича — Ўзбекистон Республикаси валютаси «сўмлар»да;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контрактлари бўйича — қоидага кўра эркин алмаштириладиган валютада, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса — миллий валюта «сўмларда» белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрактлар эркин алмаштириладиган валютада тузилган ҳолларда валюта тушумини мажбурий сотиш республика қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ярмарка савдоларида сотиб олинган товар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ички валюта бозорида хорижий валютани сотишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолияти даромадларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт контрактлар бўйича товарларни сотиш, шу жумладан, консигнация шартларида, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш йўли билан олинган маблағлар ҳисобига ҳам ҳақ тўлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Ярмаркада контрактлар тузишда харидор-норезидент Ўзбекистон Республикаси валютасининг келиб чиқиши қонунийлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади (маблағлар манбаига боғлиқ равишда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валюта конвертация қилинганлиги тўғрисида ваколатли банкнинг маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорда сотиш учун товарни олиб кириш учун контракт (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг товар-хом ашё биржалари биржа савдоларида тузилган контрактлар)ни ва олиб кирилган товарга юк божхона декларациясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўмларнинг келиб чиқиши қонунийлигини тасдиқловчи бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган дивидендларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Реал товар билан битишувлар бўйича харидор контрактда келишилган муддатларда товарнинг ҳар бир туркуми учун олдиндан ҳақ тўлайди. Товарни ортиш олдиндан тўланган ҳақ ҳажмига қараб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Фьючерс битишувлари тузишда харидор контракт расмийлаштирилгандан кейин 10 кун ичида сотувчига аванс ўтказади. Битишув бўйича аванс миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва контракт қийматининг камида 15 фоизини ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Битишув тузилгандан кейин ярмарка контрактларни муҳр билан тасдиқлайди ва уларни ярмарка савдолари қатнашчиларига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Ярмаркада тузилган барча контрактлар тегишли равишда рўйхатдан ўтказилиши ва ярмаркада ҳисобга олиниши керак. Бунда контракт тузилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган курс бўйича АҚШ долларидаги эквивалент кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Республика ташқарисига олиб чиқишга мўлжалланаётган маҳсулот ва товарлар бўйича контрактлар муҳр, штамп билан тасдиқланади ва чопар орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ёки унинг ҳудудий божхона хизматларига юборилади, агар контрактлар вилоят бўлинмалари савдоларида тузилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари келишилган жадвал бўйича ярмарка курьеридан тасдиқланган контрактларни реестр бўйича қабул қиладиган, имзолайдиган, уларни муҳр билан тасдиқлайдиган ва курьерга қайтарадиган масъул ходимларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир реестрдаги контрактларни божхона органлари улар тушган пайтдан бошлаб икки кеча-кундуз ичида расмийлаштиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан тасдиқланган контрактга ўзгартиришлар ва қўшимчалар ярмарканинг ёзма ҳолдаги аризасига кўра киритилади, бунда ўзгартиришлар киритиш сабаблари кўрсатиб ўтилади. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш тартиби контрактларни тасдиқлашдаги тартиб кабидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки унинг ҳудудий хизматлари томонидан тасдиқланган контрактлар олинган пайтдан бошлаб ярмарка бир иш куни мобайнида уларни ярмарка савдолари қатнашчиларига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган контрактлар юк божхона декларацияларини тўлдириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.15. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан расмийлаштирилган экспорт контрактлари бўйича товарлар олиб кетилаётганда юк ортилаётган жойдаги божхона бўлинмаларига мазкур Тартибнинг 3.7-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг нусхаларидан ташқари қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг келиб чиқиш сертификати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк божхона декларацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.16. Божхона органларига тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун контрактда кўрсатиб ўтилган юк жўнатувчи жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.17. Товарларни олиб кетиш учун контрактларни расмийлаштирувчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар харидор ва сотувчидан битишувга тегишли бўлмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.18. Юк жўнатувчи белгиланган тартибда божхона йиғимлари тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЯРМАРКА ИМПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ярмарка савдоларида товарлар (ишлар, хизматлар) ва хомашё харид қилиш бўйича импорт контрактларини тузиш тартиби улар бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилиш назарда тутиладиган контрактларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ярмарка савдоларига сотиш учун импорт товарлар (ишлар, хизматлар)ни қўйишда сотувчи — норезидент ярмаркага қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиш учун қўйилган товар ҳақиқатдан ҳам сотувчининг мулки эканлигини ҳамда унда нақд мавжудлигини тасдиқловчи, раҳбар ёки мулк эгаси томонидан имзоланган ҳужжат (маълумотнома, кафолат хати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи томонидан имзоланган товар тайёрланиши тўғрисидаги кафолат хати (агар товар мавжуд бўлмаса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт товарни ярмарка савдоси орқали сотишга буюртманома, унда контракт тузиш учун зарур бўлган барча шартлар кўрсатилади (товарнинг тўлиқ номи, ўлчов бирлиги, миқдори, сифат сертификати, бир бирликнинг нархи, келиб чиқиш сертификати ва зарурият бўлса бошқа маълумотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ваколатли органларнинг хулосалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Кафиллик шартномалари, банкларнинг, бошқа кредит муассасалари ва суғурта ташкилотларининг белгиланган тартибда берилган кафолатлари ярмарка савдоларида сўмларда ҳақ тўлаш асосида тузилган импорт контрактларини таъминлаш шакллари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ярмарка савдоларида тузилган импорт контрактлари бўйича нархлар даражаси тўғрисида консалтинг хизматларининг эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Белгиланган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти импорт контрактини рўйхатдан ўтказади, ярмарка савдоларида тузиладиган контрактларга идентификация рақамлари беришнинг белгиланган Тартибига мувофиқ уни тасдиқлайди. Ярмарка импорт контракти бўйича маълумотлар ва тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахс жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятининг ярмарка савдоларида рўйхатдан ўтказилган импорт контрактлари икки иш куни мобайнида уларни ҳисобга қўйиш учун чопар орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ёки унинг ҳудудий органларига юборилади, агар кўрсатиб ўтилган контрактлар вилоят бўлинмалари савдоларида тузилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Божхона органлари келишилган жадвал бўйича ярмарка курьеридан тасдиқланган контрактларни реестр бўйича қабул қилиб оладиган, имзолайдиган, муҳр билан тасдиқлайдиган ва курьерга қайтарадиган масъул ходимларни белгилайди. Бир реестрдаги контрактларни божхона органлари улар тушган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида расмийлаштиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Импорт контрактлари божхона органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин ваколатли банклар уларни тегишли хизмат кўрсатишга қабул қилиб олади. Ярмарка савдоларида тузилган импорт контрактларига контракт шартлари ва импорт битишув паспорти асосида ҳақ тўланади. Факсимил алоқа орқали олинган ва «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган кафолат хатларидан, кейинчалик навбатдаги ўн календарь кун мобайнида асл нусхани тақдим этиш шарти билан фойдаланишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Ярмарка савдоларида тузилган импорт контрактлари бўйича импорт битишув паспорти белгиланган шаклда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Тузилган импорт контрактлари бўйича ҳисоб-китоблар «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятининг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт контракти тузилгандан кейин харидор 3 банк куни ичида контрактда кўрсатилган ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ, бироқ битишув суммасининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган пул маблағларини сотувчи-норезидентнинг «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти ҳисоб-китоб-клиринг палатасида очилган ҳисоб рақамига ўтказади. Ҳақ тўланиши контракт божхона органида рўйхатдан ўтказилиши учун етарлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган ярмарка импорт контрактлари бўйича товарни келтиришда товар тушган жойдаги божхона бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг келиб чиқиш сертификати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк божхона декларацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун ушбу ҳужжатларни тақдим этган шахслар жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.12. Товар ярмарка импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикасига келгандан ва у белгиланган тартибда харидор томонидан қабул қилиб олингандан кейин Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — «сўмлардаги» маблағлар сотувчи — норезидентнинг «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятининг ҳисоб-китоб-клиринг палатасида очилган ҳисоб рақамига ўтказилади, уларга сотувчи ярмарка ва биржа савдоларида товарлар (ишлар, хизматлар) ва хом ашё харид қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКА САВДОЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари эҳтиёжларини қондириш ёки бир хил гуруҳдаги товарларни сотиш мақсадида ихтисослаштирилган ярмаркалар ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган ярмарка савдолари ташкил этишдан олдин «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти корхоналар, ташкилотлар, тадбиркорлар, бошқа бозор тузилмалари, шу жумладан, хорижий бозор тузилмалари билан биргаликда ихтисослаштирилган ярмарка савдоларига қўйиладиган товарга бўлган таклифни ўрганиш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини аниқлаш бўйича олдиндан иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Ихтисослаштирилган ярмарка савдоларига товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳар қандай турлари қўйилиши мумкин, сотиш тақиқланган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Ихтисослаштирилган ярмаркаларни ташкил этиш ва уларга тезкор раҳбарлик қилиш учун ярмарка қўмиталари (ярмаркақўм) ташкил этилади. Ярмаркақўм таркибига «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти вакилларидан ташқари давлат ва тижорат тузилмалари вакиллари киритилиши мумкин. Ярмаркақўм таркиби манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Ярмаркақўм:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган ярмарка савдолари муддатлари ва уларни ўтказиш жойларини белгилайди ҳамда савдони ўтказишнинг барча масалаларини ҳал этади, пайдо бўлувчи низоли масалаларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган ярмарка савдоларининг ишчи органларини (ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш гуруҳлари ва ҳоказоларни) ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари Ярмаркақўм томонидан тасдиқланадиган тартибда ва миқдорларда қатнашчилар ҳисобига амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)