Ҳужжат кучини йўқотган 12.03.2021 26.02.2018 йилдаги 143-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, самарали ўтказиш, маънавий оламини бойитиш ҳамда дунёқарашини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига тегишли Термиз шаҳар, «Гулистон» маҳалласи, Фидокор кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган болалар оромгоҳи Ўзбекистон ёшлар иттифоқига шартнома асосида текин фойдаланишга берилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган болалар оромгоҳи негизида Халқаро ёшлар оромгоҳини (кейинги ўринларда оромгоҳ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳни сақлаш, жорий ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳда ҳар йилги ёз мавсуми давомида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш бўйича харажатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, қолган барча харажатлар эса Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маблағлари ҳисобидан қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёз мавсумидан ташқари бошқа вақтда оромгоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида турли хил тадбирлар, фестиваллар, анжуманлар, семинар ва бошқа машғулотлар ўтказиб борилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, бунда штатларни сақлаш харажатларини тегишли бинолар ва иш ҳажмига мутаносиб равишда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар иштирокида халқаро миқёсдаги тадбирлар, таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш учун оромгоҳни зарур ўқув-услубий адабиётлар, керакли анжомлар, асбоб-ускуналар билан таъминлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳни ҳар йили 20 майга қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ёз мавсумига тайёр ҳолда тақдим этиш, оромгоҳни жорий таъмирлаш, зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар, штатлар жадвалига мувофиқ хизмат кўрсатадиган ходимларни (техник ходимлар ва бошқалар) иш ҳақи билан таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳнинг йил давомида фаолият юритишини сифатли ташкил этиш мақсадида электр энергияси, табиий газ, сув, коммунал-маиший хизматлар узлуксиз равишда кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳга жалб этиладиган болаларнинг оромгоҳ атрофида жойлашган аттракционлар, ёпиқ сузиш ҳавзаси ва спорт майдончаларидан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/143/0819-сон)