22.02.2018 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг шаҳар ташиш йўловчи транспорти ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сон қарорларига мувофиқ, Тошкент шаҳрининг шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан Тошкент шаҳрида транспортда ташувларга тарифларнинг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 2017-2018 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга субсидиялар ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 ноябрдан кейин «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ташкилотлари томонидан сотиб олинаётган ҳамда мунтазам ҳаракатланадиган шаҳар йўловчи, навбатчи, хўжалик ташувларини бажариш, шунингдек, автобусларни сервис хизматлари кўрсатишга йўналтириш учун фойдаланилаётган дизель ёнилғиси қийматидаги тафовут суммасига субсидия берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига биноан соатбай ва бошқа тижорат ташувлари бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган ёнилғига харажатларга субсидия берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга унинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ташкилотлари томонидан 2017 йилда сотиб олинган ва 2018 йилда сотиб олинадиган дизель ёнилғиси қийматидаги нарх тафовутини қоплаш учун субсидиялар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ субсидиялар олиш учун ҳар ойда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ташкилотлари бўйича сотиб олинган дизель ёнилғиси миқдори ва қиймати тўғрисидаги ахборотни 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ташкилотларининг ҳамда нефть маҳсулотлари сотишни амалга оширувчи «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг тегишли ташкилотлари масъул шахслари имзолари билан тасдиқланган, олинган дизель ёнилғисининг счёт-фактураси;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомалари бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган соатбай ва бошқа тижорат ташувларида фойдаланилган дизель ёнилғиси қийматининг ҳисоб-китоби 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия бериладиган «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ташкилотлари томонидан сотиб олинадиган дизель ёнилғисининг 2017 йил 15 ноябрдан бошлаб белгиланган қийматидаги тафовутнинг ҳисоб-китоби 3-иловага* мувофиқ шакл бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда Тошкент шаҳар Давлат молия назорати бошқармаси билан биргаликда, субсидиялар ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли хулосани тайёрлайди ва уни барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги субсидиялар ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли хулоса олингандан кейин бир ҳафта муддатда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга ажратилишини таъминлайди, бу тўғрида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖни ёзма шаклда хабардор қилади. Хабарномада ажратилган субсидиялар суммаси, ажратиш санаси ҳамда субсидиялар унинг учун ажратилган ҳисобот даври кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-сон