1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 758-сонли «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138-сон
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 138-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) томонидан автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат этувчи — автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома олиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома олиш учун мурожаат қилинганда эса — мазкур автомототранспорт воситасининг эгаси (юридик ёки жисмоний шахс);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш — бошқа модел ва модификацияларнинг агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларидан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаси конструкцияси ва таркибий қисмларининг элементларига ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) — автомототранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан қайта жиҳозлашнинг аниқ тури бўйича бир марталик фаолиятни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектига бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) — тадбиркорлик субъектига автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситаси (қисми) таркибий қисмлари ва жиҳозлаш предметлари — автомототранспорт воситасининг конструкциясига ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари татбиқ этиладиган агрегатлар, узеллар ва деталлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти — гувоҳнома асосида автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот стандарти (Тs) — автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашнинг аниқ тури ва (ёки) аниқ марка ва моделдаги автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектига белгиланган тартибда берилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишга оид ҳужжатлар — автомототранспорт воситасидан фойдаланишда қўллаш учун мўлжалланган ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта жиҳозлашнинг мазкур турини амалга ошириш учун ушбу Низомга мувофиқ берилган гувоҳнома, қайта жиҳозлашнинг мазкур тури гувоҳномада мавжуд бўлмаган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номерли агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, номерли агрегат (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштирилгандан кейин мазкур автомототранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрловчи ташкилотнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштиришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Автомототранспорт воситасини тайёрловчи ташкилот томонидан номерли агрегатларга қўйилган маркировканинг ўзгариши ёки йўқолишига олиб келадиган тарзда қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш тегишли гувоҳнома ёки рухсатномасиз амалга оширилган, шунингдек автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисми тегишли гувоҳномасиз тайёрланган ҳолларда мазкур автомототранспорт воситаси фойдаланишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Рухсат этувчи талаблар ва шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмини тайёрлашни амалга оширишдаги рухсат этувчи талаблар ва шартлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙҲХББ билан келишилган тегишли ташкилот стандарти (Тs) талабларига, қонун ҳужжатлари ва экология соҳасидаги норматив ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мажбурий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳаракатни ва (ёки) белгиланган фаолиятни бажариш ёки амалга ошириш учун ишлаб чиқариш-техника базасининг (бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари, технологик жиҳозлар, тайёргарликдан ўтган ходимлар) мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат тегишли ҳужжатлари (эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тақдим этилган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки автомототранспорт воситаси мазкур шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) мавжуд бўлган автомототранспорт воситаси эгаларига хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳномада кўрсатилган доирада тегишли ҳаракатни бажариш ва (ёки) белгиланган фаолиятни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Гувоҳнома бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гувоҳнома ЙҲХББ томонидан мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ 1 йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гувоҳнома олиш учун тадбиркорлик субъекти ЙҲХББга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда гувоҳнома бериш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ташкилот стандартининг (Тs) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намуналарнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган қабул синов далолатномасининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автортранспорт воситаларига газ баллон жиҳозларини ўрнатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти автотранспорт воситасининг алоҳида моделлари конструкциясининг техник лойиҳаси нусхасини ҳам тақдим этади. ДЙҲХББ мазкур хатбошида кўрсатилган ҳужжатга қўшимча равишда тегишли органлардан қуйидаги ҳужжатларни мустақил равишда сўраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан берилган баллонларни техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш бўйича лабораториянинг аккредитация гувоҳномаси нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари, шунингдек мазкур тадбиркорлик субъекти бажаришни ёки амалга оширишни мўлжаллаётган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мурожаат этувчидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Гувоҳнома олиш учун зарур маълумотлар ЙҲХББ томонидан унинг Интернет бутунжаҳон тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гувоҳнома олиш учун зарур ҳужжатлар ЙҲХББга мурожаат этувчи томонидан бевосита, почта алоқаси воситасида ёки мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Гувоҳнома олиш учун ЙҲХББга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, мазкур рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйган ҳолда дарҳол мурожаат этувчига берилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ЙҲХББ аризани мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини баҳолаш тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади, шунингдек гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор ЙҲХББ томонидан мустақил равишда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тадбиркорлик субъектига гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда ЙҲХББ раҳбари мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган ва ЙҲХББнинг муҳри билан тасдиқланадиган гувоҳномани имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ЙҲХББ ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда мурожаат этувчига (тадбиркорлик субъектига) гувоҳномани беради (юборади) ёки уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ЙҲХББ берилган гувоҳномалар реестрини Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда юритади, шунингдек уни ўзининг Интернет бутунжаҳон тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган гувоҳномалар реестридаги маълумотлар барча фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Гувоҳнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат этувчи томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат этувчи томонидан рухсат этувчи талаблар ва шартларга риоя этилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра тайёрланган, ЙҲХББнинг асосланган салбий хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда мурожаат этувчига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш ҳақида хабарнома юборилади (берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад этиш ҳақида ёзма хабарнома олгандан кейин мурожаат этувчи бир ой муддатда рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Гувоҳнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, гувоҳнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчининг рад этиш сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчига аввал ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён этилмаган рад этиш сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган муддат тугагандан кейин берилган такрорий ариза янги берилган ҳисобланади ва ЙҲХББ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мурожаат этувчи гувоҳнома бериш рад этилганлиги, шунингдек ЙҲХББ мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Рухсатнома бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Рухсатнома ЙҲХББ томонидан мазкур Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ 1 йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома тадбиркорлик субъектига автомототранспорт воситаси эгасининг (юридик ёки жисмоний шахснинг) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомга тегишли равишда 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклларда бериладиган аризаларига асосан берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси — жисмоний шахслар учун (фуқаролик паспорти, 16 ёшга тўлмаганлар учун — туғилганлик ҳақида гувоҳнома, ҳарбий хизматчилар учун — ҳарбий қисм ва ҳарбий муассаса қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳнома ёки ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари бундан мустасно), чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки чет эл фуқаросининг ички ишлар органлари томонидан доимий ёки вақтинча яшаш жойи ҳақида белги қўйилган миллий паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси (техник паспорт, техник талон) ёки автомототранспорт воситасининг мазкур эгага тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш учун тадбиркорлик субъектини танлаш унинг эгаси томонидан амалга оширилиши мумкин, бу ҳақда аризада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мурожаат этувчидан мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Рухсатнома олиш учун зарур маълумотлар ЙҲХББ томонидан унинг Интернет бутунжаҳон тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ЙҲХББга мурожаат этувчи томонидан бевосита, почта алоқаси воситасида ёки мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рухсатнома олиш учун ЙҲХББга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, мазкур рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйган ҳолда дарҳол мурожаат этувчига берилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ЙҲХББ аризани мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини баҳолаш (аризада кўрсатилган ҳолларда), шунингдек рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ЙҲХББ томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тадбиркорлик субъектига рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда ЙҲХББ ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда рухсатнома расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектига рухсатнома беради (юборади) ёки уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситаси эгасини ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта жиҳозлаш ўтказилгандан кейин қайта рўйхатдан ўтказиш учун мазкур автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларига рухсатноманинг нусхасини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Рухсатнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат этувчи томонидан мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти томонидан рухсат этувчи талаблар ва шартларга риоя этилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 33-бандига мувофиқ тайёрланган тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини баҳолаш натижаларига кўра тайёрланган, ЙҲХББнинг асосланган салбий хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда мурожаат этувчига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш ҳақида хабарнома юборилади (берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома беришни рад этиш ҳақида ёзма хабарнома олгандан кейин мурожаат этувчи ўн кун муддатда рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Рухсатнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчининг рад этиш сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчига аввал ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён этилмаган рад этиш сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Низомнинг 36-бандида кўрсатилган муддат тугагандан кейин берилган такрорий ариза янги берилган ҳисобланади ва ЙҲХББ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мурожаат этувчи рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек ЙҲХББ мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Гувоҳнома ва рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тадбиркорлик субъекти — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб етти иш куни ичида, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ЙҲХББга ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг унга берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарган ҳолларда тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб етти иш куни ичида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ЙҲХББга ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар мурожаат этувчи томонидан ЙҲХББга бевосита, почта алоқаси воситасида ёки электрон шаклда уларнинг қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат этувчидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш ЙҲХББ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади. Гувоҳномани қайта расмийлаштиришда ЙҲХББ берилган гувоҳномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) аризада кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, ЙҲХББнинг ариза қабул қилинган сана тўғрисидаги белгиси қўйилган аризаси асосида бажаради ёки амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тадбиркорлик субъектининг мурожаатига асосан узайтирилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Гувоҳнома ёки рухсатнома йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган тақдирда мурожаат этувчининг мурожаати асосида (гувоҳнома ва рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асли илова қилинган ҳолда) уларнинг дубликати берилади. ЙҲХББ ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда гувоҳнома ёки рухсатноманинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тадбиркорлик субъекти ўзи томонидан қайта жиҳозланган автомототранспорт воситаси эгасига қайта жиҳозлаш амалга оширилганлиги ҳақида ёзув киритилган, гувоҳнома нусхасининг тартиб рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда гувоҳнома нусхасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур гувоҳнома нусхаси тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси томонидан имзоланади, унинг муҳри билан тасдиқланади ва қайта жиҳозланган автомототранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома ва рухсатномани бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш ва дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғига
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тўғрисида
АРИЗА
_____________________________________________________________________________ га гувоҳнома беришингизни сўрайман
(Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ)
Раҳбар
____________________________________
______________________________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда фирма бланкасида; жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА № ______
5. Амал қилиш муддати 20____йил «____» ______________гача
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи
___________
________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми.)
М.Ў.
20____йил «____» ____________.
6. Гувоҳнома нусхаси _____-сон
7. _____________________________________________ транспорт воситаси қайта жиҳозланди. ______________________________________________________________________________________________________________________
(транспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)
Тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси
_________
______________
(Имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми.)
М.Ў.
20____йил «____» ____________.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1, 2, 3, 4 ва 5-бандлар ЙҲХББ томонидан, 6 ва 7-бандлар эса — тадбиркорлик субъекти томонидан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автотранспортни қайта жиҳозлаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти, гувоҳнома асосида қайта жиҳозланган транспорт воситасининг эгасига мазкур гувоҳноманинг кўчирма нусхасини қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги ёзув киритган ҳолда, кўчирма нусханинг тартиб рақами ва қайта жиҳозланган транспорт эгасига тақдим этилган санани кўрсатган ҳолда тақдим этилади. Мазкур гувоҳноманинг кўчирма нусхаси тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси томонидан имзоланади, муҳри билан тасдиқланади ва қайта жиҳозланган автортранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ЙҲХББ органларида қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғига
Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тўғрисида АРИЗА
___________________________________________________________________________________________ га рухсат беришингизни сўрайман
(қайта жиҳозлаш тури, маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, қайта жиҳозлашни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектининг номи ва жойлашган манзили)
(Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди талабларига мувофиқ)
Раҳбар
_____________________
__________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ариза юридик шахс — транспорт эгаси томонидан фирма бланкасида номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғига ______________________дан (аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми)
аризачининг почта манзили:________________
телефон рақами:________________
Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тўғрисида АРИЗА
________________________________________________________________________________________ га рухсатнома беришингизни сўрайман _______________________________________________________________________________________________________________________
(қайта жиҳозлаш тури, маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, қайта жиҳозлашни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектининг номи ва жойлашув манзили)
(Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди талабларига мувофиқ)
___________________
__________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми.)
«_____»_________20____йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ариза жисмоний шахс томонидан фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга РУХСАТНОМА
____________________________________________________________________________ автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш учун ________________________________________________________________________________________________________________________
(транспорт воситаси маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)
Қайта жиҳозлаш тури _______________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________
Алоҳида шароит ва талаблари ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Амал қилиш муддати: 20____йил «____» ____________гача
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи
_________
______________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур рухсатнома шакли Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бланкасида тўлдирилади, рухсатноманинг кўчирма нусхаси транспорт воситаси эгасига хабарнома тариқасида, автомототранспорт воситаси қайта жиҳозлангандан сўнг уни қайта рўйхатга олишни расмийлаштириш учун ҳамда тегишлилиги бўйича транспорт воситаси рўйхатга олинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга, Тошкент шаҳар ИИББга ва вилоятлар ИИБга юборилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/138/0815-сон)