Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 сентябрь,
430-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 8 сентябрдаги 347-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорининг 6-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 67-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини газ билан таъминлашни ташкил этишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорида:
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 4-бандда:
биринчи хатбошида «корпорациялар, уюшмалар, концернлар» сўзлари «хўжалик бошқаруви органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «ва лимитларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 5-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
д) 6-банддан «истеъмолчиларни газ таъминоти тармоқларига бундан буён улашни тўхтатишни, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик бизнес субъектлари (ипак қурти боқиш ва хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ва овқат тайёрлаш учун) бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низомнинг II бўлимида:
а) 1.1-бандда:
«а» кичик бандда «давлат хўжаликлари, корхоналар, ташкилотлар, жамоа хўжаликларига» сўзлари «корхоналар ва ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) нефть маҳсулотларини мақсадга номувофиқ ишлатиш, шунингдек уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча сарфлаш сарфланган нефть маҳсулотларининг 2 баравар қийматини айбдор юридик шахслардан ундириб олишга сабаб бўлади»;
«г» кичик банддан «фондлардан, тақсимлаш режаларидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
«з» кичик банд чиқариб ташлансин;
б) 1.2-бандда:
«а» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг рухсатисиз ёқилғи ишлатиладиган қурилмаларга газ берилиши газ юборишга рухсат этган газ сотувчи ташкилотлардан» сўзлари «шартномалар тузмасдан газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«д) ёқилғи ишлатиладиган жиҳозлар (қурилмалар)да газнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча беҳуда исроф қилиниши текшириш пайтидан олдинги 12 ойда нооқилона сарфланган газнинг 5 баравар қийматини ишлатувчилардан ундириб олишга сабаб бўлади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ чиқариб ташланди — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
«з» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг газдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатисиз» сўзлари «ушбу ишларни бажаришга «Ўздавнефтгазинспекция»нинг рухсатисиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1.3-бандда:
«а» кичик банд чиқариб ташлансин;
«в» кичик бандда «тегишли рухсатларсиз» сўзлари «тегишли шартнома тузмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«и» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«и) электр ёритгичлардан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ҳудудлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча, асоссиз, ишлаб чиқариш заруриятисиз фойдаланиш ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб белгиланган ушбу мақсадларда фойдаланиладиган электр энергияси қийматини 5 баравар миқдорида улардан ундириб олишга олиб келади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда):
4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланган тартибда берилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри уланувчи улгуржи истеъмолчиларга ва ҳудудий газ таъминоти корхоналарига — тўғридан-тўғри шартномалар бўйича;».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларида:
а) 2.1-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 3.2-банддан «ва сақловчи ташкилотлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
г) 3.4-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг олинган табиий газ учун қонун ҳужжатларида ҳисоб-китоб қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган стратегик корхоналарига»;
д) 4.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4.5. Республика минтақалари бўйича газ етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари истеъмолчиларнинг буюртманомалари ҳисобга олинган ҳолда газ-транспорт тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб газ-транспорт ташкилоти томонидан белгиланади»;
е) 4.8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4.8. Газнинг истеъмолчилар томонидан етказиб берувчи билан келишилмасдан шартномавий ҳажмлардан ортиқча олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган ва шартномаларда кўрсатилган миқдорларда йўл қўйилган ортиқча газ сарфи учун етказиб берувчига оширилган ҳақ тўланишига олиб келади.
Навбатдаги ойга (йил чорагига) буюртма берилган табиий газ ҳажмларига доир шартномаларга истеъмолчининг таклифи бўйича мўлжалланаётган ўзгартиришлардан камида 10 кун олдин киритилган ўзгартиришлар ортиқча олиш ҳисобланмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда):
а) 7-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 1-иловада «Ўзтрансгаз» АКнинг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар» устуни истеъмолчиларнинг аниқ рўйхати кўрсатилмаган ҳолда баён қилинсин;
в) 3-иловада:
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 411-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2010 й., 42-43-сон, 364-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 26.02.2025 й., 09/25/121/0186-сон)