15.02.2018 йилдаги 112-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-2019 йиллар даврида соғлиқни сақлаш соҳасида метрология хизматини ривожлантириш бўйича Тадбирлар режаси — «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техника метрологик назоратидан ўтказилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт лабораторияларининг сифати ва компетентлиги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини ўтказиш учун ваколатли идоралар этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника реестрини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти негизида етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, «Тиббий техниканинг метрологик назорати ва даврий синовлари» ихтисослиги бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юклансин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзстандарт» агентлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» ДМда ва унинг ҳудудий филиалларида тиббиёт ташкилотларидаги ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини амалга ошириш бўйича ихтисослашган лаборатория ташкил қилсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техника ва тиббиётда қўлланиш учун мўлжалланган буюмлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг сифатни бошқариш тизимига, шунингдек, тиббий лабораторияларнинг сифатига ва компетентлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартларни уч ой муддатда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника рўйхатини, шунингдек, даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника рўйхатини икки ой муддатда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўлчаш функцияларига эга бўлган барча турдаги тиббий техника ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника учун метрологик назорат усулларини регламентлайдиган стандартлар ишлаб чиқиш бўйича дастурни икки ой муддатда тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тиббий техникани метрологик назоратдан ва даврий синовлардан ўтказиш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар) жалб қилинишини таъминласин.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тузилмасида тиббий муассасалар бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техниканинг метрологик назорати ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техниканинг даврий синовлардан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техниканинг метрологик таъминоти ва унга техник хизмат кўрсатиш учун масъул ходимлар малакасини оширишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-2019 йиллар даври учун соғлиқни сақлаш соҳасида метрология хизматини ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар режаси — «Йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Функционал-диагностик текширишлар натижаларининг ишончлилигини таъминлаш.

1. Аҳоли соғлигини ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш учун текшириш натижаларининг ишончлилигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш.

2. Талабларни кучайтириш қисмида барча нозологиялар учун, турли мулкчилик шаклидаги муассасалар томонидан тақдим этиладиган диагностик тадқиқотларни регламентловчи стандартларни қайта кўриб чиқиш.

3. Барча даражалардаги тиббиёт ташкилотларида, кейинчалик белгиланган тартибда аккредитатция қилган ҳолда лаборатория текширувлари сифатини назорат қилиш бўйича марказлар ташкил қилиш.

2018 йил апрель



2018 йил май




2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

2.

Барча турдаги лаборатория ва диагностика текширувлари учун замонавий, асосланган мажбурий стандартларни жорий этиш.

1. Лаборатория диагностика текширувларига доир илғор хорижий тажриба, стандарт ва усулларни ўрганиш ва қўллаш.

2. Амалдаги стандартлар, текшириш усулларини инвентаризация қилиш ва замонавийларига мувофиқлигини, кейинги зарур ўзгартишлар киритган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

3. Амалиётга замонавий ўлчашларни бажариш усулларини жорий этиш.

Мунтазам равишда

2018-2019 йиллар




2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

3.

Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Назорат механизмларини яратиш

4.

Ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техникани метрологик текширувдан ўтказиш ва унга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш.Тиббий техникани таъмирлаш.

1. Ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникани қамраб олган ҳолда текширувдан ўтказиш (қиёслаш) жадвалларини ишлаб чиқиш.

2. Текширувдан ўтказилмаган (қиёсланмаган) ва текширувдан ўтказиш (қиёслаш) билан қамраб олинмаган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника ҳисобини юритиш.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига метрологик таъминот ҳолати тўғрисида ҳисоботлар ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этиш.

4. Метрологик текширувдан ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техниканинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш (электрон маълумотлар банкини яратиш).

Ҳар йили
15 январгача


Ҳар йили



Ҳар йили
15 декабргача


2018 йил
июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

III. Моддий-техник базани ривожлантириш

5.

«Ўзстандарт» агентлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

1. «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳузурида ихтисослашган лаборатория ташкил этиш.

2. Лабораторияни зарур ўлчаш воситалари билан техник жиҳозлаш.

2018 йил март



2018-2019 йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги



«Ўзстандарт» агентлиги

6.

Тиббиёт ташкилотларидаги тиббий техниканинг сифатли метрологик текширувини ташкил этиш ва ўтказиш учун «Ўзстандарт» агентлигининг барча ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида босқичма-босқич зарур шароитлар яратиш.

1. Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари, шунингдек, бошқа аккредитация қилинган лабораторияларнинг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш.

2. Тошкент шаҳрида ва республика ҳудудларида метрологик хизматлар кўрсатиш учун босқичма-босқич зарур базани яратиш.

3. Метрологик хизматлар кўрсатиш бўйича ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларини аккредитация қилиш доирасини кенгайтириш.

2017 йил май




2018-2019 йиллар



2018-2019 йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги

7.

Республика «Давсанэпидемназорат» марказлари синов лабораторияларининг аккредитация қилинган комплекслари моддий-техник базасини такомиллаштириш.

1. Хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар)ни жалб қилган ҳолда, халқаро эътироф этилган аккредитацияловчи орган томонидан Республика давлат санитария- эпидемиология назорати маркази. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳар лабораторияларини аккредитация қилиш.

2. «Давсанэпидемназорат» ҳудудий марказларининг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш.

3. Сифатли хизмат кўрсатиш учун «Давсанэпидемназорат» ҳудудий марказларининг босқичма-босқич зарур моддий-техник базасини яратиш.

4. Республика давлат санитария- эпидемиология назорати марказининг аккредитация доирасини кенгайтириш.

5. Лаборатория-диагностика марказларини халқаро стандарт талабларига мувофиқлик бўйича босқичма-босқич аккредитация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги метрология хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

1. «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК моддий-техник базасини хусусий маблағлари ва халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш ҳисобига ривожлантириш.

2. «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК Самарқанд, Хоразм, Қарши ва Андижон филиалларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич ривожлантириш.

2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Ўқув лабораторияларининг моддий-техник базасини ривожлантириш.

И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тиббий техника соҳасидаги муҳандислар тайёрлаш ўқув лабораторияларини замонавий синов ва ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш.

2018-2019 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

IV. Кадрлар тайёрлаш

10.

Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш ва сервиси хизмат кўрсатиш бўйича малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни таъминлаш.

1. «Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ҳузурида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник лаборатория диагностикаси кафедрасида, тиббий техника ва инновацион технологиялар бўйича муҳандис-техник ходимлар кафедрасида тиббий метрология соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шароит яратиш.

2. Тиббий техника ва технология, шунингдек, тиббий техника метрологик текшируви соҳасида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш.

3. Ўқитувчилар, иқтидорли талабаларнинг етакчи, шу жумладан хорижий синов лабораторияларида амалиёт ўташини ташкил этиш.

2018 йил июнь








2019 йилдан бошлаб


2018-2019 йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги







И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат метрология хизматлари органларига (кейинги ўринларда ДМХ деб аталади), аккредитацияланган лабораторияларга ҳамда тиббиётда қўлланиши лозим бўлган ва қўлланадиган ўлчаш функцияларига эга тиббий техникани (кейинги ўринларда ЎФТТ деб аталади) метрологик текширувдан (қиёслаш)дан ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳалардан ташқарида қўлланадиган ЎФТТ қиёслашга ушбу Низомда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўқув (намойиш қилиш) мақсадлари учун қўлланадиган ЎФТТ қиёслашдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш функцияларига эга тиббий техника (ЎФТТ) — меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлган тиббий техника;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиёслашлараро интервал — ўлчаш техникаси воситаларининг икки марта навбатма-навбат қиёслаш орасидаги вақт оралиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиёслаш тамғасининг босма изи — ўлчаш техникаси воситаси ёки техник ҳужжатга босилган ва ўлчаш техникаси воситасини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситасини, жумладан ростловчи қурилмаларни ҳар қандай санкцияланмаган киришдан ҳимоялаш учун мўлжалланган белги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎФТТни қиёслаш — ЎФТТнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида ДМХ (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиёсловчи — аккредитацияланган лабораториянинг зарур малакага эга бўлган, аниқ ўлчаш тури бўйича тайёрловдан ўтган ва ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш ҳуқуқига аттестацияланган мутахассиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — ЎФТТни қиёслашдан ўтказишдан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Метрология текшируви ва давлат метрология назоратидан ўтказилиши лозим бўлган ЎФТТ ишлаб чиқаришдан фойдаланишга чиқарилишда, таъмирлашдан сўнг, шунингдек, фойдаланиш жараёнида ДМХ органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) (кейинги ўринларда органлар деб аталади) томонидан қиёслашдан ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қиёслаш меъёрий ҳужжатларга ва ДМХ органлари томонидан тасдиқланган қиёслаш усулларига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЎФТТ қўлланишга яроқлилигининг тасдиқланиши ёки ЎФТТ қўлланишга яроқли эмас деб тан олиниши қиёслаш натижаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЎФТТни ишлаб чиқаришдан ёки таъмирлашдан чиқарадиган, ЎФТТни олиб келадиган ва уни фойдаланиш мақсадида ишлатадиган юридик ва жисмоний шахслар ЎФТТни ўз вақтида қиёслашга тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. МДХ органлари ЎФТТ қиёсловини ариза берувчи томонидан тузиладиган ариза асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ЎФТТ қиёслови:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стационар қиёслаш лабораторияларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчма қиёслаш лабораторияларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита ЎФТТ жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан (ЎФТТ транспортда ташиш имкони мавжуд бўлмаганда) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ЎФТТ қиёслашга етказишни ариза берувчи таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қиёслаш ишлари ЎФТТдан фойдаланиш жойига бориб, ариза берувчининг ҳудудида бажарилганда ариза берувчи белгиланган талабларга мувофиқ қиёслаш шароитлари, жумладан қиёслашни амалга ошираётган ДМХ органига тегишли қиёслаш ва ёрдамчи воситаларини қиёслаш жойига олиб бориш ва олиб келишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ЎФТТни қиёслашга тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қиёслаш ариза берувчининг ёзма аризасига кўра ўтказилади. Қиёслаш имконияти қиёслашни ўтказадиган ДМХ органи томонидан ёзма ариза берилган кундан бошлаб уч иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг номи ва реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎФТТ номи, тури (белгиси), метрологик тавсифлари, миқдори ва ишлаб чиқарувчи мамлакат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризага илова қилинадиган меъёрий, техник ва илова қилинган ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎФТТ қиёслаш билан боғлиқ харажатларни тўлаш кафолатланган мажбурият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи ДМХ органларига қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎФТТ, уни транспортда ташиш имконияти бўлмаган тақдирда эса — ваколат берилган қиёсловчиларга синовлар ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎФТТдан фойдаланиш ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиёслаш усули ва воситаларини регламентловчи меъёрий ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ЎФТТнинг қиёслашда бўлиш вақти 15 иш кунидан ошмаслиги керак, вақт нормаси қиёслаш усулининг меъёрий ҳужжатига (кейинги ўринларда МҲ деб аталади) асосан кўрсатилган муддатдан ошадиган, бироқ 30 иш кунидан ошмайдиган ЎФТТ бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қиёслаш ишларини ўтказиш шартлари ариза берувчи ва ДМХ органлари ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ЎФТТни қиёслашни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ЎФТТ қиёслаш ушбу Низомга иловадан схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ЎФТТ бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт қиёслашлардан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бирламчи қиёслашдан ЎФТТ ишлаб чиқаришдан чиқишида ёки уни таъмирлашдан сўнг ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бирламчи қиёслашдан барча ЎФТТ нусхалари ўтказилиши лозим, метрологик аттестациялашдан ўтказилган ЎФТТ бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Даврий қиёслашдан фойдаланишда ёки сақлашда бўлган ЎФТТ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ЎФТТни фойдаланиш (сақлаш) вақтида навбатдан ташқари қиёслаш қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ (битта қиёслашлараро интервалдан ортиқ) муддат сақлангандан сўнг ЎФТТни фойдаланишга киритишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎФТТнинг МҲда кўрсатилган фойдаланиш шароитлари бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎФТТ қониқарсиз ишлаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Инспекцион қиёслаш давлат метрологик назоратини амалга оширишда ЎФТТнинг қўлланишга яроқлилигини аниқлаш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Инспекцион қиёслашни инспекцион қиёслаш талабларига мувофиқ қиёслаш усулининг МҲда кўзда тутилган тўлиқ ҳажмда ўтказмасликка йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Инспекцион қиёслаш натижалари қиёслаш далолатномасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Инспекцион қиёслаш текширилаётган юридик ёки жисмоний шахс вакилининг иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Эксперт қиёслаш ДМХ органлари, тергов, прокуратура ёки суд органларининг қарори бўйича ўтказилади. Қиёслаш натижалари бўйича ДМХ органининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Эксперт қиёслашни ўтказишда манфаатдор томонларнинг вакиллари қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. ЎФТТни қиёслаш натижаларини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қиёслаш натижаларига кўра ЎФТТ қўлланишга яроқли деб тан олинган тақдирда ўлчаш воситасини қиёслаш сертификати берилади, шунингдек, ЎФТТга ёки унинг техник ҳужжатига қиёслаш усулининг МҲга асосан қиёслаш тамғасининг босма изи қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қиёслаш натижаларига кўра ЎФТТ қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда ўлчаш воситасининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома ёзиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ЎФТТни қиёслаш ишлари учун ҳақ тузилган шартнома шартларига мувофиқ, ариза берувчи томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёки жисмоний шахс аризасига кўра эксперт қиёслаш ўтказиш ишлари учун ҳақ ариза берувчи томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қиёслаш ишларининг тегишли тарзда бажарилмаганлиги ва тегишли меъёрий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилинмаганлиги учун қиёслашни бажарган ДМХ органи жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ДМХ органи ЎФТТ ариза берувчига топширилгунга қадар қиёслаш натижаларининг ишончлилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. ЎФТТни қиёслаш натижаларидан норози бўлган тақдирда манфаатдор томон Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ёки бевосита суд органларига мурожаат қилишга ҳақли.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. ЎФТТни қиёслаш бўйича бошқа қоидалар Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар ягоналигини таъминлаш тизимининг меъёрий ҳужжатларига асосан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчаш функцияларга эга тиббий техникани қиёслашдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартибини ва ушбу синовларни амалга оширадиган ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Синовлар — бу тиббий техниканинг фойдаланишга яроқлилигини ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар комплекси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мажбурий даврий синовлардан (кейинги ўринларда синовлар деб аталади) диагностика ва касалликни даволашда қўлланадиган, меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Техник тавсифлари меъёрий ҳужжатга мувофиқ меъёрланмайдиган тиббий техника меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ўлчаш функцияларига эга бўлган техника туркумига кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тиббий техника номлари рўйхати ва синовдан ўтказиш даврийлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишувга кўра, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тиббий техникани синовдан ўтказиш аккредитацияланган юридик шахслар томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббий техникага, кейинчалик синовлардан ўтказган ҳолда, комплекс техник хизмат кўрсатишдан ўтказувчи юридик шахс ўтказилаётган синов қисми бўйича аккредитацияланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тиббий техникадан кафолатланган фойдаланиш муддати даврида уни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш ишлаб чиқарувчи завод (фирма)лар билан шартномага эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Шартномалар мавжуд бўлмаган тақдирда, кафолатланган муддат даврида ушбу ишлар ишлаб чиқарувчи завод (фирма)лар томонидан амалга оширилади. Бу ҳолда аккредитация талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббий техникани даврий синовдан ўтказиш ишлари, қоидага кўра, томонларнинг ўзаро муносабатини тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланган шартнома бўйича амалга оширилади. Шартномалар қонунчиликка мувофиқ ҳамда ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказишни амалга оширадиган ташкилот ва тиббиёт ташкилоти ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Синовларни амалга оширувчи ташкилот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотининг тиббий техникани синовдан ўтказиш ишларини бажариш учун берилган аризасига мувофиқ шартномалар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник текширув ва синов усуллари бўйича ишларни бажаришнинг илғор усулларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс техник хизмат кўрсатишга қабул қилинган тиббий техниканинг конструктив ва фойдаланиш хусусиятлари тўғрисида ахборот йиғади, унинг ишидаги бузилиш сабабларини ўрганади ва умумлаштиради, юқори органларни хабардор қилади ва ишлаб чиқарувчи заводларга рекламациялар тақдим этиш учун дефект далолатномалари тузиш бўйича комиссия ишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотларига тиббий техникани ўзлаштиришда техник ёрдам кўрсатади, тиббиёт ходимларига ундан фойдаланиш қоидалари бўйича инструктаж ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс техник хизмат кўрсатишда бўлган тиббий техника ҳисобини юритади. соғлиқни сақлаш органлари ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сўровига кўра ҳисобга олишга оид ахборотни тақдим этади;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотларига тиббий техникани ўрнатишда хоналарнинг Санитария қоида ва меъёрлари қоида ва йўриқнома талабларига мувофиқлигини аниқлашда техник ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тиббиёт ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техникани синовдан ўтказиш ишларини бажариш учун шартномалар тузади, шунингдек, тузилган шартномалар мавжуд бўлмаганда, ушбу ишларни бажариш учун ариза беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синовдан ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайди (хизмат кўрсатилаётган тиббий техникани синаш учун шароит яратади ва зарур бўлганда синов ўтказиш вақтида унинг ишини тўхтатиб туради, хоналар ва муҳандислик коммуникацияларини тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради, зарур бўлганда синаш ишларини ташкил қилиш учун ишлаб чиқариш хонасини тақдим этади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синовлар ўтказиш учун хона тайёрлайди ва тиббий техникадан фойдаланиш бўйича ходимлар билан инструктаж ўтказади, синовлар ўтказилган ускуналарни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техникадан оқилона фойдаланиш учун жавоб беради, унинг фойдаланиш бўйича ҳужжати талабларига мувофиқ ишлатилишини таъминлайди ва у билан ишлашга махсус тайёргарликка эга бўлмаган шахсларни қўймайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техниканинг ишлаш қобилиятини ва ўтказилган синов ишларининг сифатини мунтазам равишда текширади, ушбу ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномани тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларининг тиббий техникадан фойдаланиш ва у билан ишлашда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича таълим олишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ташкилотлар томонидан бажарилмайдиган тиббий техникани ўрнатиш, созлаш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ишлаб чиқарувчи завод, хорижий фирма ва бошқа ихтисослашган ташкилот вакилларининг чақирувини расмийлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишда бўлган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника ҳолатини назорат қилади ва унинг Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бўлинмаларида ўз вақтида қиёслашдан ўтказилишини таъминлайди;
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш учун бир ой муддатда синовларни амалга оширувчи аккредитацияланган ташкилотга янги келган ва ҳисобдан чиқарилган тиббий техника ҳақида маълумот юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд тиббий техника ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синовларни амалга оширувчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда (зарур бўлганда) тиббий техникани рўйхатдан чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёки бошқа техникаларнинг утилизация қилиш ишларини бажарувчи ташкилотларга топширилишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техникани таъмирлаш, қиёслашга етказиб берилишини ташкил этади ҳамда ишлар бажарилгандан сўнг уни ўз вақтида қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тиббий техникани синовдан ўтказиш бўйича техник ишларнинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Синов ишлари тиббий техниканинг муайян турларига тааллуқли бўлган меъёрий-техник ҳужжатлар (давлат, давлатлараро стандартлар, ташкилот стандартлари) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мажбурий синов қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босим остида ишловчи идишларни (буғли стерилизаторлар ва ҳ.к.) гидравлик синаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга уловчи қурилмаларни синаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техника изоляциясининг электр бўйича мустаҳкамлигини синаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа синов турлари тиббий техниканинг алоҳида турларига тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, шартнома, ариза, келишилган жадвалга кўра ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тиббий техника навбатдан ташқари техник синовлардан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. У ёки бу вазиятларда тиббий техниканинг чиқариш параметрлари ўзгарганда, эҳтиёт қисмларнинг баъзилари алмаштирилганда ёки тиббий техникани навбатдан ташқари синаш, унинг бирор бир қисмининг алмаштирилиши чиқариш параметрларининг ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатишдан сўнг ёки тиббий техниканинг чиқариш параметрлари у ёки бошқа вазиятга кўра ўзгарганлиги гумон қилинган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тиббий техниканинг навбатдан ташқари техник синовлари ишлаб чиқаришга оид таъмирлаш ишларининг ҳажмига боғлиқ ҳолда тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўтказилган синов натижаларига кўра, натижаларга боғлиқ ҳолда, ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шакл бўйича тиббий техникани даврий синовдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки тиббий техниканинг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисидаги синов далолатномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тиббий техникани синовдан ўтказиш ишлари учун ҳисоб-китоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тиббий техникани синовдан ўтказиш ишлари учун ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган прейскурантга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

__________________________________________________________________________________________________________

синовни ўтказган юридик шахснинг номи

ТИББИЙ ТЕХНИКАНИ ДАВРИЙ СИНОВДАН ЎТКАЗИШнинг
_______-сон ГУВОҲНОМАСИ

Амал қилиш муддати
‎20__ йил «___» _________ гача

Ушбу гувоҳнома ___________________________________________________________________________________________ қўллаган ҳолда

‎‎ўлчаш воситасининг номи ва белгиланиши

________________________________________________________________________________________________________________мувофиқ

синов бўйича меъёрий ҳужжат номи ва белгиланиши

_____________________________________________________________________________________________________синовдан ўтказилган

тиббий техникани синовдан ўтказган юридик шахс номи

_________________________________________________________________________________________________________тегишли бўлган

юридик шахс — эгаси

_______________________________________________________________________________________________________________________

юридик шахс — ишлаб чиқарувчи

______________________________________________________________________________________ишлаб чиқарилган (импорт қилинган)

юридик шахс — ишлаб чиқарувчи ва ипортер давлат

чиқариш тавсифи_________________________________________________________________________________________________ бўлган

МҲга мувофиқ чиқариш ва бошқа параметрлар номи

_________________________________________________________________________________________________________тиббий техника

тиббий техниканинг номи ва белгиланиши, завод рақами

_______________________________________________________________________________________________________________________

тиббий техникага бўлган талабларни регламентловчи

_________________________________________________________________________________________________________талабларига мос

меъёрий ҳужжатнинг номи ва белгиланиши

ва фойдаланишга йўл қўйилади

‎‎Синовлар ўтказилган сана 20___йил «___»___________

Синов ўтказган юридик

шахс муҳрининг

Синовчи _______________________

изи

(имзо)

__________________________________

(Имзонинг ёйилмаси)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тиббий техниканинг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисида синов
ДАЛОЛАТНОМАСИ

__________________________________________________________________________________________________________ижрочи томонидан:

синов ўтказган юридик шахс номи

_____________________________________________ -сон шартнома асосида 20____ йил __________________________________________ ойида
_________________________________________________ талабларига мувофиқ _______________________________________________ тиббий

‎‎синов бўйича МҲ

‎‎ТТ номи

‎‎техника синовдан ўтказилди.‎

Т/р

ТТ номи, тури

Заводдаги рақами

Талаб бўйича параметрлар

Синовлардан ўтказишда олинган параметрлар

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Олинган натижаларга мувофиқ серия рақами _________________ бўлган _______________________________ тиббий техникадан фойдаланишга йўл

ТТ номи

қўйилмайди.

Синов ўтказилган сана 20___йил «___»___________

Синов ўтказган юридик

шахс муҳрининг

Синовчи _______________________‎‎

изи

‎‎ (имзо)‎

‎‎______________________________

(Имзо ёйилмаси)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/112/0715-сон, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)