Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020 15.02.2018 йилдаги 123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Давлат божи ставкаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идораларига мурожаат қилиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига 2018 йил 1 мартдан эътиборан иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2018 йил 1 мартга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариуслар ва нотариал идораларнинг бошқа ходимлари ўртасида мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида ҳудудий семинарларни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли ўртасида мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи ставкаларининг 4-бандига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШ

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун қуйидаги миқдорларда давлат божи ундиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади, ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кўчмас мол-мулк жойлашган жой

Кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб:

100 кв.м гача бўлганда

100 кв.м дан 200 кв.м. гача бўлганда

200 кв.м ва ундан ортиқ бўлганда

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

бошқа аҳоли пунктлари

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 600 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу банднинг «б» кичик бандига мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган кўчмас мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ шартномаларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа жисмоний шахсларга тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «р» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Битим иштирокчилари (тарафлари)

Шартнома суммасига қараб:

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг
1000 бараваридан 5000 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг
5000 баравари
ва ундан ортиқ бўлганда

жисмоний шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

юридик шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шартнома суммасига қараб:

Энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари ва ундан ортиқ бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) васиятномаларни тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатдаги ворисларга — мерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатдаги ворисларга — мерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ворисларга — мерос суммасининг 2 фоизи миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Транспорт воситасининг двигатель қуввати бўйича

Ишлаб чиқарилган муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан 7 йилгача бўлганда

7 йил ва ундан ортиқ бўлганда

60 от кучигача бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

4 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

60 от кучидан

110 от кучигача бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

6 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

110 от кучидан юқори бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

10 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 5 баравари миқдорида

битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун

энг кам ойлик иш ҳақининг
50 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Айирбошлаш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир автомототранспорт воситасидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ҳамда унинг миқдори битим тарафларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган ҳудудларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотлари томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
т) бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у) мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини шаҳодатлаш учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
х) ижро хатлари ёзиб берганлик учун — ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ч) ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ш) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ю) банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
я) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ҳаракатлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг «а» — «ю» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
я1) бошқа турдаги шартномаларни тасдиқлаганлик учун, мазкур банднинг «а» — «ю» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи икки баравар миқдорида ундирилади, озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлаш бундан мустасно, шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилишда давлат божи ундирилмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/123/0713-сон)