Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2021 06.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2969
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи, 06.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2969
Кучга кириш санаси
08.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2969]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 302-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3331, 04.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бир ой ўтгач кучга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДЖУРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
531-сон

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 531-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кўллар, дарёлар, денгизлар, сув омборлари, каналлар ва бошқа умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида (бундан буён матнда сув ҳавзалари деб юритилади) кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемалар турадиган база (иншоот) — кичик ҳажмли кемаларни жамлаш учун махсус жиҳозланган жой. Қирғоқда кичик ҳажмли кемалар жамланадиган бинолар, иншоотлар мажмуи билан туташиб кетган сув ҳавзалари билан биргаликдаги қирғоқ ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акватория — табиий шаклланган ёки сунъий равишда ҳосил қилинган сув йиғиладиган (кўллар, дарёлар, денгизлар, сув омборлари, каналлар ва шу кабилар) ландшафтлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидроцикл (сув мотоцикли) — ички ёнув двигателига эга бўлган, сув юзаси бўйича сирпаниш йўли билан ҳаракат қилишга мўлжалланган тез юрар махсус сув транспорти воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сузиш жойи — кема тури ва моделини инобатга олиб кемаларда сузишга рухсат этилган сув ҳавзаси ҳудуди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалар қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий двигателлар қуввати 55 кВтдан (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати ва двигатели сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидроцикллар (сув мотоцикллари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзи юрмас бошқа сузувчи объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шишириладиган моторсиз, эшкакли қайиқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кичик ҳажмли кемалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясида (бундан буён Инспекция деб юритилади) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, моторли кемалар ва эшкакли қайиқларни рўйхатдан ўтказиш китоби ва кема билетига тегишли ёзувлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инспекция томонидан рўйхатдан ўтмаган ва техник кўрикдан ўтмаган кичик ҳажмли кемадан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув ҳавзаларининг алоҳида қисмларида кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш чекланиши мумкин. Бунда, аҳоли камида 10 кун олдин телекоммуникация воситалари ва оммавий ахборот воситалари орқали огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кичик ҳажмли кема ҳайдовчилари ҳамда кемаларни сақлаш ва фойдаланишга масъул бўлган шахслар мазкур Қоидаларда қайд этилган кемаларнинг хавфсиз сузишига, сувда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, хавфсизлиги, бахтсиз ҳодисалардан муҳофазаланиши ҳамда табиий атроф муҳитнинг ифлосланишини олдини олишга масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сув ҳавзаларида кичик ҳажмли кемалардан фойдаланган ҳолда мусобақалар, экскурсиялар ва бошқа тадбирларни ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Инспекцияга маълум қилинади ҳамда Инспекция томонидан қутқарув гуруҳи жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сув ҳавзаларида ўтказиладиган машғулот, мусобақа ёки бошқа тадбирларда кемаларнинг хавфсиз сузишлари ва иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш тадбир ташкилотчилари ва Инспекция зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Қоидалар талабларининг кичик ҳажмли кема мулкдорлари, ҳайдовчилари ва кема сақланадиган иншоотлар (базалар) томонидан бажарилишини назорат қилиш Инспекция зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кичик ҳажмли кемалардан сув ҳавзаларида фойдаланишга рўйхатга олиш рақами бортга ёзилган ва барча йўловчиларни сиғдириш, юк кўтариш, моторлар сони ва қуввати, мумкин бўлган елканлар майдони, сузиш жойи, кема сузиши мумкин бўлган тўлқин баландлиги, сувга ботиш чегараси, сув усти борти, қутқарув ва ўт ўчиргич, хабар бериш чироқлари, навигация воситалари билан жиҳозлаш шартларга риоя қилган ҳолда техник кўрикдан ўтгандан сўнг рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кичик ҳажмли кемаларни сувга тушириш Инспекция томонидан сув акваториясида белгилаб берилган жойдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Моторли кичик ҳажмли кемаларни бошқаришга кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кичик ҳажмли кемалар томонидан сув ҳавзаларидан фойдаланишга сув ҳавзаларида навигация очилгандан ёпилгунга қадар бўлган вақт давомида, сел ва сув тошқини мавсуми ўтгандан сўнг рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кичик ҳажмли кемаларга уларнинг тўхташ жойлари, портлар, аҳоли турар жойлари чегараларида 30 км. соатгача тезликда, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойларида 10 км. соатдан ортиқ бўлмаган тезликда ҳаракат қилишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гидроцикл (сув мотоцикли)дан фойдаланиш фақат куннинг ёруғ вақтларида, кўриниш 10 кабельтдан (1 кабельт 185,2 метрга тенг узунлик ўлчови) кам бўлмаган, тўлқинланиш 2 баллдан юқори бўлмаганда (катта тўлқиннинг баландлиги 0,75 метр) ҳамда улар турадиган базаларда зарур бўлганда сув мотоциклига ёрдам берадиган навбатчи қайиқ бўлганда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гидроцикл (сув мотоцикли)да сузиш махсус белгиланган ҳудудларда, чўмилиш жойларида эса чўмилиш ҳудудини белгиловчи махсус чегарадан 150 метрдан узоқ бўлган масофада рухсат этилади. Чўмилиш зонасига кириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзиюрар кичик ҳажмли кемаларни (моторли қайиқлар, катерлар, сув мотоцикллари (гидроцикллар) ва бошқаларни) бошқаришни ўзга шахсга топшириш, фақатгина мазкур шахс кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлгандагина рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кичик ҳажмли кема бортининг ички томонида ва ён тахталарида, йўловчилар сиғими (юк кўтариши) тўғрисидаги ёзувлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш вақтида кема билетида кўрсатилган таъминотларга кўра кема бортида эшкаклар тўплами, эшкак қулоқлари, қутқарув ва ўт ўчиргичлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кичик ҳажмли кемалардан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда рўйхатдан, техник кўрикдан ўтмаган, борт рақамлари бўлмаган, қутқарув воситаларига эга бўлмаган, рухсатсиз жиҳозланган кемаларни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк олиш меъёрларини бузган ҳолда йўловчи сиғдириш, белгиланган сув чегара ҳудудларини ва сузиш қоидаларини бузган ҳолда, алкоголли ичимликлар, наркотик моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда кемани бошқариш, кема бошқарувини кемани бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маст ҳолатда бўлган шахс бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маневрлаш, борт чироқлари ва белгиларини ишлатиш, товушли сигналларни бузиш, гидротехника иншоотлари, техник воситалар, қайиқларнинг йўл белгилари ва навигация (кема қатнови) белгиларига шикаст етказиш, вақтинчалик ёки доимий сузиш учун ёпилган ҳудудларга рухсатсиз кириш ёки тақиқланган жойларда атайин тўхташ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пляжлар ҳавзаларида, бошқа чўмилиш жойлари ва аҳоли оммавий дам оладиган жойларида ҳаракат қилиш, пляжлар чегаралари ва одамлар чўмиладиган жойлар чегараларида чўмилувчиларга сув мотоциклларида 150 метр масофагача яқинлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларда 12 ёшгача бўлган болаларни қутқарув жилетларисиз ва катта одамлар кузатувисиз олиб юриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сузувчи навигация белгилари, юк ва йўловчи тушириш жойлари, кўприклар тагида тўхташ, маневр қилиш, дарё флоти транспортларининг бевосита яқинида тўхташ, бошқа сув кемаларига халақит бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема билетида тегишли ёзувлари бўлмаган эшкакли қайиқларга мотор ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
браконьерлик ва бошқа ноқонуний мақсадларда кемалардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат вақтида бир кемадан бошқасига ўтиш, кема бортига ўтириш, кемани силкитиш ва чўмилганда, ҳаракат вақтида палубасиз кемаларда одамларнинг жой алмашишига йўл қўйиш (авария-қутқарув ва қидирув ишларини олиб бораётган экипаж аъзоларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи қуйишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бортдан ташқарига чиқиндиларни, ахлатларни ва бошқаларни ташлаш, нефть маҳсулотларини тўкиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чегаралар, сувдан ўтиш жойлари ва земснарядлар ишлаётган жойлар ҳамда кўприклар, каналлар ва шлюзларга яқин жойларда кемаларни қувиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман пайтида ва бошқа мўлжални олиш қийин бўлган ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳаракат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидаги носозликларда кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема корпусида жойлашувидан қатъи назар, тешиклар бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
герметиклик ҳолати бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конструкцияда кўрсатилган рулни бириктириш қурилмалари бўлмаганда, қисмларининг ишдан чиқиши ёки унинг ишончли ишлаши таъминланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи сизиб чиққанда, двигателда титраш мавжуд бўлганда, тутун ўчиргич бўлмаганда ёки унинг носозлигида, двигателни масофадан туриб бошқариш тизими шикастланганда, реверс-редуктори ишончли ишламаганида, моторни ишга тушириш реверслари носоз бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемадаги жиҳозлар ва қутқарув воситалари кема билетида кўрсатилган жиҳозларга ва қутқарув воситаларига мос келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарқловчи чироқлари йўқлиги ёки носозлигида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчилари Инспекциянинг мансабдор шахсларининг талаби бўйича қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моторли кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кеманинг ҳар йиллик техник кўрикдан ўтганлиги ва сузишга яроқлилигини тасдиқловчи кема билетини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсиз сузиш, одамларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига, инсон соғлиғини сақлашга ҳамда бахтсиз ҳодисалар ва табиий атроф-муҳитни ифлосланишининг олдини олган ҳолда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ҳавзасига чиқишидан аввал кеманинг мазкур Қоидалар талаблари асосида созлигини, қутқарув асбоб-анжомлари ва бошқа воситалар билан таъминланганлигини текшириш ҳамда уларни сузиш жараёнида техник ҳолатини кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни кемага чиқаришда ва туширишда, уларни шахсан кўрикдан ўтказиш, сузиш жараёнида мазкур Қоидалар талабларига риоя қилинишини ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемага ва йўловчиларга хавф туғдирмаган ҳолда, хавфга учраган ёки қурбон бўлиши мумкин бўлган барча шахсларга ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувда жабрланганларга биринчи ёрдам бериш ва қутқарув хизматини чақиртириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемадаги аварияли ҳолат бўйича ва бахтсиз ҳодисага учраган фуқаролар тўғрисида Инспекцияга хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда кема тоифасига қараб сузишни амалга ошириши, сузиш шароитларини билиши, сузиш ҳудудида навигация ва гидрометеорологик шароитларни билиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемада сузиш жараёнида кема эгаси ва бошқа шахсларни қутқарув жилетларида бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ҳавзаларида кемаларни хавфсиз сузиши, сувда одамларнинг хавфсизлигини ва тартибни сақлаш бўйича Инспекция мансабдор шахсларининг талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция мансабдор шахсларининг талабларига асосан шахсини тасдиқловчи, кемани бошқаришга рухсат берувчи ҳужжатларни ва кема билетини тақдим этиши ҳамда улар талабига асосан кемани тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемалар турадиган базалар (иншоотлар)дан фойдаланиш талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемалар бошқа кемалар билан тўқнашганда, кемадаги фуқароларга ёрдам кўрсатиши, вазият тўғрисида Инспекцияга хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўккан кемалар тўғрисидаги хабарни, чўккан жойи, вақти ва сабаблари тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Инспекцияга ва кема мулкдорига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемалардаги фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларни бажариши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларига қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемани бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳужжатсиз бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларни алкоголли ичимликлар, наркотик моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга (кичик ҳажмли моторли кемаларни бошқаришга ўргатиш ёки кемани бошқариш учун амалий имтиҳон топшириш ҳолатларидан ташқари) ва маст ҳолатдаги шахсларга кема бошқарувини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема билетида қайд этилган шартлар бузилган, тегишли анжомлар тўплами етишмаган ва техник носоз бўлган кичик ҳажмли кемаларни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемада рухсат этилган одамлар сони ва юк кўтариш меъёрини бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни кемаларга чиқаришда ва уларни туширишда кемаларда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат вақтида бир кемадан бошқасига ўтиш, кема бортига ўтириш, кемани силкитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема қувватидан ошиб кетадиган двигатель (ёки двигателларни) ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман пайтида ва бошқа ноқулай метеорологик шароитларда кемаларни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа кемалар ҳаракатига халақит бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларда қоронғи вақтда сигнал учун мўлжалланган чироқларсиз чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларда 12 ёшгача бўлган болаларни хавфсизлик жилетларисиз ташиш ва чўмилишни билмайдиган ёш болаларни кузатувчисиз олиб юриш (ҳар бир болага биттадан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўмилиш учун мўлжалланган акваторияларга киришда пляжда белгиланган чегараларга 150 метрга яқинлашиш (авария қутқарув ишларида қўлланиладиган кемалар, қутқарув ва қидирув ишларида қўлланиладиган кемалардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемани сузиш белгиларига боғлаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларни бошқа кемалар ўтиш жойида, кўприк атрофида ёки кўприк остида тўхтатиш — лангар (якорь) ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема билетига тегишли ёзувлар киритилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эшкакли кемаларга мотор ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемадан браконьерлик мақсадида ва бошқа қонунга зид бўлган мақсадларда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмаган ҳолда ёқилғи қуйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бортдан ахлат, чиқинди ва бошқа предметлар ёки нефть маҳсулотларини тўкиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема йўлларида кўриш чегараланган пайтда кемадан фойдаланиш ва хавфли юкларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемалар ҳаракатланаётган пайтда одамларни бошқа кемага ўтказиш ва палубасиз кемалардан сувга шўнғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемага унинг билетида кўрсатилмаган қўшимча жиҳозларни ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кичик ҳажмли кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кемалар турадиган базалар (иншоотлар) санитар қўриқлаш зонасидан ташқарида, марказлаштирилган хўжалик-истеъмол сув таъминоти манбалари ва санитар зоналардан четда, сув оқими тез бўлмаган, тўлқинлардан ҳимояланган ҳудудларда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туриш базаси гидротехник иншоотлардан 500 метрдан кам бўлмаган, рекреацион зонадан 250 метр ва яшаш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган чегара масофасида жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кичик ҳажмли кемалар турадиган база (иншоот) аҳоли оммавий дам олиш масканлари (пляж), кичик ҳажмли кемалар сузиши тақиқланган жойларни кўрсатувчи навигацион белгилар билан жиҳозланган бўлиши, маълумот берувчи белгилар (тақиқловчи, огоҳлантирувчи, ёзувли) билан таъминланиши лозим. Тегишли белгилар кемалар турадиган база (иншоот) эгаси томонидан ўрнатилади ва қатнов даври бошланишидан аввал Инспекция томонидан кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кема турадиган база (иншоот) ҳудуди ёнғин хавфсизлиги, санитар-эпидемиологик ва экологик талабларга жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кема турадиган база(иншоот)да қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган кичик ҳажмли кемаларни киритиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўхташ жойида кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларини, шарт-шароитларини бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тўхташ жойида кириш-чиқиш тартибини бузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кема турадиган база (иншоот)да кичик ҳажмли кемалар қайд қилинган рақами билан журналга киритилади ва унда кема тури, эгаси, унинг манзили ва телефон рақами, туриш жойи, йил давомида ҳаракатланиш учун техник кўрикдан ўтказилган вақти тўғрисида маълумотлар юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Кичик ҳажмли кема турадиган база (иншоот)да кичик ҳажмли кемаларнинг кириш-чиқиши журналга тартиб билан ёзилиши керак, унда кема рақами, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми, кема олинган вақт, сузиш йўналиши ва мақсади, тахминий қайтиш вақти ва аниқ қайтган вақти белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кичик ҳажмли кемаларни қуйидаги ҳолларда кема турадиган база (иншоот)дан чиқиши тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчида кичик ҳажмли моторли кемани бошқариш учун бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ва унинг ҳар йилги техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт рақами кема билетидаги рақам билан тўғри келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема ҳайдовчиси унинг мулкдори бўлмаганда кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим қилинмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема таъмирталаб бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган қутқарув анжомлари, ёнғинга қарши ва сув чиқариш воситалари йўқ бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар сиғими, юк кўтариш, юк ва йўловчиларни жойлаштириш меъёрларининг бузилиши натижасида кеманинг бир томонга оғиши кузатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларда йўловчилардан ташқари портловчи ва ёнувчи моддалар бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометереологик ҳолат сузиш учун хавф туғдирган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кеманинг ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Кичик ҳажмли кемалар турадиган база(иншоот)га олиб келинган кема бузилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатда бўлса, чиқиш (кириш) журналида унинг техник ҳолати тўғрисида қисқача ёзув қайд қилинади. Авария ҳолатлари тўғрисида Инспекцияга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш учун қуйидаги мақсадларда назорат амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалар (иншоотлар)дан фойдаланиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ҳавзаларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида рейд тартибида назорат ишлари амалга оширилади. Рейд тартибидаги назоратни амалга ошириш муддатлари ва давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Инспекциянинг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда айбдор шахсларга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштиради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 26 декабрь

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Ш. ШАВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 26 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2969/0666-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)