Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Давлат-тижорат Халқ банкининг «Uz-toʼlov» тўлов тизими орқали чакана тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1972-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 майдаги 15/2-сон «Давлат-тижорат Халқ банкининг «Uz-toʼlov» тўлов тизими орқали чакана тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1972, 2009 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 301-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 январь,
3/2-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/1972-1/0663-сон)