Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Бошлиғининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2214-2]
Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг талабларига мувофиқ бўлмаган ёки 25 йил ва ундан ортиқ бўлган календарь хизмат муддати ўтган самолётлар учун ўрнатилган чекловлар амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан, буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 5 апрелдаги 43-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2214, 2011 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2011 й., 15-сон, 153-модда);
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 13 мартдаги 18-сон ««Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруқнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2214-1, 2012 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 й., 13-сон, 149-модда).
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 январь,
108-н-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2018 й., 10/18/2214-2/0651-сон)