ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИДА ҲАВО КЕМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚНИНГ 1-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 28 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2214-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 23 январдаги 108-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2214-2, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш, авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларини олдини олиш, ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар олдида уларнинг ҳаётлари учун жавобгарликни ошириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 5 апрелдаги 43-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 2214, 2011 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 153-модда) 1-бандидаги «2012» рақами «2013» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 13 март,
18-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 149-модда)